ТЕСТЛАР 1. Чизмачилик ўқитишнинг мақсад ва вазифалари? А) ўқувчиларнинг онгини ривожлантириш
В) ўқувчиларнинг ижодий ва яратувчанлик қобилиятини щакллантириш
С) ўқувчиларда фикрлаш фаолиятининг турли график масалаларни ечиш билан боғлиқ бўлган усулларни шакллантириш
*D) ўқувчиларнинг техник чизмаларни ва эскизларни бажра олиш, ўқий олиш қобилиятларини ривожлантириш, текисликда фазовий шаклларни тасвирлаш методларини ўрганиш
2. Ўқувчиларнинг график билим, кўникма ва малакаларини кенгайтириш ва чуқурлаштиришда ўқувчиларнинг ҳоҳишига кўра қандай машғулотларни ташкил қилиш ва ўтказиш мумкин? А) маъруза машғулотларини
*В) факультатив машғулотларни
С) мустақил таълим машғулотларини
D) амалий машғулотларни
3. Ўкитувчи дарс мазмунини баён қилишда қандай асосий ва етакчи мажбурий манъба хизмат қилади? А) график топшириқлар
В) такрорлаш учун тузилган саволлар
*С) дарслик
D) справочник харектеридаги материаллар ва қўлланмалар
4. Ўқувчиларда буюмларнинг чизмаларини қандай системасида бажариш ва таҳлил қила олишни шакллантиришга аҳамият берилган? *А) тўғри бурчакли проекциялаш системасида
В) марказий проекциялаш системасида
С) оғма параллел проекциялаш системасида
D) сон белгили проекциялаш системасида
5. Ўқувчиларнинг график тайёргарлик жараёнининг фаоллигини ошириш ва уларнинг билим савиясини кенгайтиришга қаратилган омил? *А) ҳозирги замон техника воситаларидан ишлаб чиқаришга экскурсиялар ўтказишда фойдаланиш.
В) график топшириқлар ҳажмини ошириш
С) ўкув адабиётларидан унумли фойдаланиш
D) фанлараро боғлиқликка эътибор қаратиш
6. Чизмачиликни ўқитиш қандай дидактик қоидага асосланади? *А) «оддийдан мураккабга», «онсондан қийинга»
В) анализ ва синтез қилишга
С) таҳлил ва абстрактлаштиришга
D) идрок қилишга
7. Чизмани ўқиш малакасини ҳосил қилиш нималардан ташкил бўлади? А) чизма бўйича нарсанинг шаклини тасаввур қилиш
В) чизмачиликда қўлланиладиган шартлиликлар ва соддалаштиришлар ҳақида билимга эга бўлиш
С) тасвирланган нарсани маълум кетма-кетликда оғзаки тавсифлай олиш
*D) юқорида келтирилганларнинг барчаси
8. Ўкитиш нима? А) ўқишдаги ўқувчи фаолияти
В) ўкитишдаги ўқитувчи фаолияти
С) педагогик тадқиқот жараёни, таълимнинг самарали методларини ривожлантириш
*D) ўқувчи ва ўқитувчи фаолияти