Гулистон давлат университети «Амалий математика ва информатика» кафедраси



Download 0,77 Mb.
bet10/13
Sana10.07.2022
Hajmi0,77 Mb.
#770214
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13
Bog'liq
01.«АКАДЕМИК ЛИЦЕЙЛАРДА ИНФОРМАТИКА ТАЪЛИМИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ШАКЛЛАРИ ВА МЕТОДЛАРИ»

Тушунарлилик хоссаси – алгоритмда бериладиган барча атамалар ва кўрсатмалар ижрочи учун тушунарли тарзда баён қилиниши керак.
Аниқлик хоссаси – алгоритмнинг ҳар бир кўрсатмаси бажарувчи учун аниқ ва бир маъноли бўлиши керак.
Дискретлик (узлуклилик) хоссаси – алгоритмда берилаётган кўрсатмалар чекли қадамлардан иборат бўлиши зарур. Ҳар бир берилаётган кўрсатмалар бўлакланган алоҳида қисмлардан иборат бўлиши ва ҳар бири алоҳида маънога эга бўлиши керак.
Натижавийлик хоссаси – тузилаётган ҳар бир алгоритмда берилган масаланинг натижаси қандай кўринишда чиқарилиши аниқ кўрсатилиши керак.
Оммавийлик хоссаси – алгоритмдаги берилган кўрсатмалар барча учун бир хил бўлиши, берилган кўрсатмалар ҳар қандай масалани ечиш учун қўлланиладиган умумий қонун-қоидалардан четга чиқмаслиги керак.
Алгоритмларнинг берилиши ёки уларни тасвирлаш усуллари қуйидагилардан иборат бўлади:

        • Алгоритмнинг сўзлар орқали ифодаланиши.

        • Алгоритмнинг формулалар ёрдамида берилиши.

        • Алгоритмнинг жадвал кўринишида берилиши.

        • Алгоритмнинг дастур шаклида ифодаланиши.

        • Алгоритмнинг алгоритмик тилда тасвирланиши.

        • Алгоритмнинг график (геометрик схемалар) шаклида тасвирланиши.

Кўпчилик ҳолларда масалани ечиш учун берилган кўрсатмалар ва буйруқлар кетма-кетлигини тасвирлашда алгоритмларнинг қуйидаги график шакллардан яъни схемалар блокидан фойдаланилади:

Берилган масаланинг кўринишига қараб, алгоритмларнинг қуйидаги турларидан фойдаланилади:

        • Чизиқли алгоритмлар.

        • Тармоқланувчи алгоритмлар.

        • Такрорланувчи алгоритмлар.

Чизиқли алгоритмлар – оддий кўринишдаги ҳеч қандай шартларга боғлиқ бўлмаган ва тартиб билан фақат кетма-кет бажариладиган жараёнларга тузиладиган алгоритмлардир.
Тармоқланувчи алгоритмлар – бирор шартга мувофиқ бажариладиган кўрсатмалар билан тузиладиган алгоритмлардир.
Такрорланувчи алгоритмлар – кўп марта такрорланадиган қисмни ўз ичига олган ва бирор шарт бажарилгунча давом этадиган алгоритмлардир.

Бирор масалани компьютерда ҳал қилиш керак бўлса, масалани дастлаб ечиш кетма – кетлигини сўз ёки график шаклда ёзилади, яъни масаланинг алгоритми тузилади. Масалага тузилган алгоритмни компьютер тушунадиган кўрсатмалар ва қонун - қоидалар асосида ёзиш дастур деб аталади.


Компьютер учун масалага дастур тузиш жараёни дастурлаш дейилади. Компьютер тушунадиган кўрсатмалар ва қонун - қоидалар асосидаги ёзувлар дастурлаш тили деб аталади.
Дастурлаш тиллари қуйидаги уч гуруҳга бўлинади:

  1. +уйи даражадаги дастурлаш тиллари.

  2. Ўрта даражадаги дастурлаш тиллари.

  3. Юқори даражадаги дастурлаш тиллари.


Download 0,77 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish