Гули маҳмудова маданий антропология



Download 4,05 Mb.
bet9/52
Sana11.04.2023
Hajmi4,05 Mb.
#927144
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   52
Bog'liq
25 01 23ҚЎЛЛАНМА МАДАНИЙ АНТРОПОЛОГИЯ docx мукова т

Калит сўзлар: эволюционизм, диффузионизм, методология, неоэволюционизм, релативизм.

Методология (юнон. methodos – йўл, усул; logos – таълимот) инсоннинг амалий ва назарий фаолиятини тўғри уюштириш ва тузиш тўғрисидаги таълимот. Бошқача қилиб айтганда: 1) илмий билиш методлари, усуллари тўғрисидаги таълимот; 2) инсон фаолиятининг бирон–бир соҳасига қўлланиладиган методлар, усуллар мажмуаси. Методология изланиш муайян усул билан олиб борилаётган ёки олиб борилиши кераклигини изоҳлаб беради, яъни Методология (услубият) илмий изланиш назарияси ва таҳлили ҳисобланади.


Методологиянинг икки даражаси фарқланади. Биринчиси – инструментал даража. Бу ерда фикрлаш ва амалий операцияларнинг ўтишини таъминловчи талаблар шакллантирилади, фикр ва ҳаракатнинг мазмуни эмас, балки йўналиши белгиланади. Иккинчи – конструктив даража. У билимни ривожлантириш, унинг янгича мазмун касб этишига эришишни назарда тутади. Методология ўзида назариянинг айрим фанларда татбиқ этилишини акс эттиради. Масалан, функционализм тушунчаси айрим фанларда қўлланиладиган ёки қўлланилиши мумкинлигини муҳокама этиш методологик таҳлил ҳисобланади. Жамият ривожланиши билан инсон ўз фаолиятида қўллаётган услуб ва қўлланмаларда улар асосида ҳал этилиши мумкин бўлган муаммолар ижтимоий-тарихий тараққиёт билан боғлиқ. Ижтимоий-тарихий, ижтимоий-илмий, маданий асосларнинг ўзгариши Методология асосларнинг ўзгаришига, янги Методологиянинг шаклланишига олиб келади. Методология тушунчасини, унинг фалсафа, фанда тутган ўрни, аҳамияти тўғрисидаги муаммоларни Суқрот (Сокрот), Афлотун (Платон), Арасту (Аристотель), Беруний, Ибн Сино, Форобий, Ф.Бэкон, Р.Декарт, И.Кант, Гегель каби олимлар акс эттирганлар.
Методология билан фалсафанинг муносабатлари мураккабдир. Методология фалсафа нуқтаи назаридан таҳлил этилиши ва шу билан бир вақтда фалсафа ҳам умумлашган методология асосида баҳоланиши мумкин. Фан соҳаларида билиш услубларининг, нисбатан ўзгармас, доимо бир хиллигича мавжудлигини назарда тутган ҳолда фалсафа билишнинг умумий методологияси деб тушунтириларди.
Методологиянинг икки даражаси фарқланади. Биринчи – инструментал даража. Бу ерда фикрлаш ва амалий операцияларнинг ўтишини таъминловчи талаблар шакллантирилади, фикр ва ҳаракатнинг мазмуни эмас, балки йўналиши белгиланади. Иккинчи – конструктив даража. У билимни ривожлантириш, унинг янгича мазмун касб этишига эришишни назарда тутади. Гегель диалектик методологиянинг асосларини яратган, ХХ асрда тизимли, структуралистик, герменевтик ва синергетик каби методологиялар фалсафада ишлаб чиқилган. Ҳозирги босқичда методларнинг объектив ва субъектив томонларини фарқлашдан ташқари, уларнинг анча барқарор ва априор хусусиятга эга бўлган структураси ҳақида сўз юритилади. Аммо XX асрнинг иккинчи ярмига келиб, билиш услубларини билиш жараёнига, субъект савиясига, ўрганилувчи объектлар нусҳаларига боғлиқлиги аниқланди. Методология асосларининг ижтимоий-тарихий, ижтимоий-илмий, инсоний, шахсий, маданий заминлари мавжудлиги қайд этилди. Инсонлар фаолият турлари доимо ўзгариб туриши, янгиланиши Методологиянинг шартлигини, ўзгарувчанлигини аниқ-равшан кўрсатиб қўйди. Билиш услубларининг янгиланиши, категория ва тушунчаларнинг ўзгарувчанлиги ҳамда янгиланишнинг ижтимоий, маданий-тарихий асослари, моҳияти, билиш услублари динамикаси каби масалалар Методология тушунчасида ўз аксини топди. Умуман, методология тизимини фалсафий тушунчалар, ғоялар ташкил этади. Фалсафий методология билиш жараёнини таҳлил қилиш билан чегараланмасдан,балки ижтимоий борлиқни янгилаш ва ривожлантириш муаммоларини очишда ёрдам беради1.
Маданий антропологияда методология (усул) иккита асосий маънода қўлланилади: 1) эмпирик фактларни шарҳлаш ва таҳлил объектини ўрганиш йўналиши ва усулини аниқлаш имконини берадиган назарий қоидалар тўплами сифатида; 2) аниқ эмпирик тадқиқот методологияси, техникаси сифатида, турли маданиятлар шароитида инсонлар ҳаётининг танланган соҳасини бевосита ўрганиш усуллари ва тартиблари мажмуи сифатида.
Маданиятларни ўрганишда тадқиқотнинг назарий усулини белгилаб берган йўналишлар билан бир қаторда иккита умумметодологик (умумфалсафий, билиш) тенденциялари аниқ ажралиб туради. Биринчиси, агар умуман фаннинг вазифаларини позитивистик яхлит қараш бўлса ва (маданият ҳақидаги фан) хусусий моҳият касб этади. Бу ёндашувни энг изчил ифодалаган О. Конт (1798—1857) ҳисобланади. Ушбу вульгар материалистик таълимотнинг асосий қоидалари қуйидагилардан иборатдир. Фаннинг мақсади – эмпирик кузатилган воқеликнинг миқдорий жиҳати бўлган – қандайдир ижобий ёки позитив билимдир. Фаннинг энг муҳим вазифаси – редукционизм тамойилига асосланган мураккабликни оддийликка қаратишдир. Илмий билимлар йиғиндиси – олимлар тушунтириши, изоҳлаши, уларга маълум бир тузилиш ва тасниф бериши керак бўлган мисоллар (фактлар, кузатувлар) йиғиндисидир. Билиш усули барча фанлар учун бир хил бўлиши керак – табиий (табиат ҳақида) ва ижтимоий (маданият ҳақида).
Маданий антропология ривожига энг муҳим таъсир кўрсатган «ҳаёт фалсафаси»нинг энг кўзга кўринган намояндаларидан бири В.Дильтей (1833—1911) ҳисобланади. У «маданият фанлари»нинг сифат жиҳатдан ўзига хослигини мазмунли асослашда туб инқилоб қилган. В.Дильтей ёндашувининг моҳияти «биз табиатни тушунтирамиз, лекин маънавий ҳаётни тушунамиз»дан иборатдир. Дильтей концепциясидаги энг муҳим нарса – бу шахснинг ички кечинмаларини маданиятнинг ташқи фаолияти билан боғлаш ва шу қатори шахсий олам ва моҳиятнинг объективлашган макрокосмосини (маданият)ни кўрсатишдан иборат бўлган.
Дильтей нуқтаи назарига кўра, маданиятни билиш, жумладан, тарихий жиҳатдан ҳам, инсонлар ҳаёт фаолиятидаги ҳиссий-субъектив омилни ўрганишни ўз ичига олган кўп босқичли таҳлилдир. Бундан ташқари, ҳақиқий тарихий билим маълум бир маданиятнинг қадриятларини бошидан кечириш орқали унинг кейинги давомийлигини тушуниш мумкин. Дильтей сўзларига кўра: «биз тарихни севги ва нафратимиз, аффект – ўз таъсирларимиз орқали тиклаймиз ва жонлантирамиз»1.
Бу ерда, XX аср маданиятлар ҳақидаги билимлар ривожланишининг энг муҳим масаласи гносеологик хусусиятлар эмас, балки антропологлар учун хос бўлган этномаданият жамоасини кузатиш, иштирок этиш, улар ҳаётига киришиш, ҳис-туйғуларига (қувонч ва изтироби)га ҳамдард бўлишни ўз ичига олган предмет таҳлилидир. ХХ аср биринчи ярмидаги антропологларнинг муваффақияти ўрганилаётган объектга нафақат жиддий муносабатда бўлиш, у ёки бу халққа нисбатан ижобий муносабатини кўрсатиш эмас, балки тўлиқ тушунишга, керак бўлса, ҳатто эмпатик уйғунликка боғлиқдир. Бошқа маданиятнинг моҳиятига чуқур кириб бориш услубияти орқали биз бу антропологларнинг мумтоз асарларига қойил қоламиз. Антропологлар Рэдклифф-Брауннинг Андаман ороллари одамлари ҳаёти, Б. Малиновскийнинг Тробриан ҳаёти ҳақидаги ва М. Миднинг Полинезия ороллари ҳақидаги ҳикояларини ўқиб, биз афсун эътиқодларнинг сеҳрли оламига кириб борамиз.
Бу олимларнинг асарлари антропологларнинг кейинги авлодлари учун қўлланма вазифасини ўтаган. Уларнинг умумий назарий услубиятларидаги сезиларли фарқларга қарамай, уларнинг барчаси маданиятлар хилма-хиллигини кўрсатувчи бетакрор қадриятларни ва уларга нисбатан катта ҳурмат ғоясини илгари сурганлар. Дильтейнинг ғоялари бошқа маданиятларнинг қадриятларини тушуниш ва сақлаш истагидан иборат бўлган (маданий антропология руҳини) тўлиқ ифодалаган. Дильтейнинг бир қатор қоидалари замонавий ва олдинги даврларда амалда бўлган маданиятлар тўғрисидаги парча-парча эмпирик билим эмас, балки яхлит (интегратив, «холомаданий») аҳамиятга эгадир. «Тошда, мармарда, мусиқа оҳангларида, имо-ишораларда, сўзларда, хўжалик тартибларида ва кайфиятларда, — деб таъкидлаган Дильтей, — инсон руҳи бизга мададкор бўлади ва талқин этишни талаб қилади»1 .
XIX аср охири ва XX асрнинг бошларида маданий антропологияда эволюционизм, биологик йўналиш, диффузионизм, функционализм, структурализм ва мураккаб тадқиқот тузилмасига эга бўлган маданий антропологияда психологик йўналишлар шаклланди2.
Бу услубиятлар ХIХ—ХХ аср маданий антропологиясида инсоният маданиятини турли нуқтаи назардан ўрганадиган бир қатор йўналиш ва мактаблар фаолиятида ўз ифодасини топди. Маданий антропологияда ушбу даврнинг дастлабки йўналишларидан бири бу классик эволюционизм — Тайлор, Спенсер, Фрейзер, Морган ва бошқалар номлари боғлиқ мактаблардир. Бу мактабнинг асосий ғоялари қуйидагиларга асосланади: а) табиий ва ижтимоий муҳит доимий равишда ўзгариб туради; б) ушбу ўзгаришлар даврида жамият ибтидоий ҳолатдан узоқлашади ва ўз маданиятида мураккаблашади. Шу билан бирга, оқилона бошланиш ўсади, бетартиблик, жумладан, хурофот ўз-ўзидан йўқ қилинади; c) эволюция ваҳшийлик ва ваҳшийликдан цивилизациянинг энг юқори босқичига ўтишни ўз ичига олади; г) эволюция жараёнида бутун маданият яхшиланади (дин, санъат, ахлоқ ва бошқалар), маданият янада мураккаблашади ва шакл ва мазмун жиҳатидан бойиб боради; э) маданиятдаги архаик элементлар баъзида қолдиқ сифатида сақланиб қолади.
ХХ асрнинг биринчи ярмидаги маданий антропологияда эволюционизмга реакция сифатида бир қатор янги йўналишлар юзага келади. Улардан бири Америка тарихий маданий антропология мактаби ёки Боас мактаби эди. Тарихий мактабнинг моҳияти шундан иборат эдики: а) маданий антропология, этносларни ўрганиш билан бир қаторда уларнинг тил, маданият, антропология ва турларини тадқиқ этиши керак; б) маданиятларнинг ўзаро таъсирини маълум бир жуғрофий ҳудудда ва ўзига хос шаклларда излаш керак; c) битта маданиятда қабул қилинган ахлоқий баҳолаш мезонлари бошқа халқлар ва маданиятларга берилмайди.
Тарихий мактаб вакиллари фанга «паттерн» – модель, нусха тушунчасини ва инсоннинг ушбу, яъни маданий моделга муносабати ғоясини киритдилар.
Модель кенг маънода бирон бир объект, жараён ёки ҳодисанинг образи, аналоги. Модель – билиш мақсадида танланган, объектнинг негизи ҳақида янги ахборот берувчи ёрдамчи объект. Мураккаб тизимларни моделлаштириш бўйича бир гуруҳ мутахассислар томонидан чоп этилган асарда модель бу — воқеликнинг соддалаштирилган репрезентацияси дейилган. Репрезентация – образ ва нусҳалар (қайта ишланган шакл, прототип). Нарса ва ҳодисалар моделларда репрезентацияланади. Моделни тадқиқ этишнинг илмий жиҳатларига қараб, унинг кўплаб таърифлари мавжудлигини кўриш мумкин. Масалан, модель – оламнинг ақлий образидир (Д. Форрестер), модель — объектга нисбатан гносеологик иккиламчи объект сифатида (В.А. Штофф), модель — объектни қайта ҳосил қилиш сифатида (Б.А. Глинский), фикрлар тизими, белгили конструкция сифатида (О.И.Генисаретский), тизим ёки прототипга аналогия сифатида (Г.Клаус), прототип ҳолатининг тузилиши ва қонуниятларининг тасвири, илмий гипотеза, прототипнинг нусҳаси сифатида (В.М. Глушков прототипнинг онгда ҳиссий образлар, тушунча ва мулоҳазалар шаклидаги акси сифатида (А.А. Зиновьев), реал объект, идеализация сифатида (Ю.А. Жданов), тизим, фаолият тузилиши ёки дастури, бошқа тизимнинг у ёки бу даражада акс эттирилиши (Н.М. Амосов), прототип билан баъзи объектив мослик ўрнатилган тизим (И.Б. Новик), прототипни алмаштириш ҳисобланиб, у ҳақда янги билим бериш имконияти ёки идеал образ назария сифатида (А.Н.Кочергин) каби таърифларни келтириш мумкин. Ҳар қандай модель объект-оригиналга айниятли бўлмайди, яъни нотўлиқдир. Сабаби объектнинг моделини тузганда тадқиқотчи-субъект объектнинг фақат ўзини қизиқтирган омиллар, томонларни ажратиб олади ва бошқа омилларни ҳисобга олмаслиги мумкин. Шу сабабдан ҳам объект ва модель орасида сезиларли фарқ бўлади. Тўлиқ моделни фақат объект-оригиналга тўлиқ айниятли бўлсагина олиш мумкин1. Юқорида қайд этилган фикрлардан келиб чиқиб, Боас мактабининг муҳим ютуғи аккультурация назариясини, турли маданиятларнинг ўзаро таъсири натижасида маданий ўзгаришларни ривожлантириш мумкинлиги ҳақидаги фикрни тасдиқлади. Бундан ташқари, ушбу тенденция издошларининг фикрига кўра, маданиятлар ўртасидаги муносабатларнинг уч тури пайдо бўлди: а) битта маданият бошқа маданиятнинг моделларини қисман ёки тўлиқ қабул қилади (ассимиляция); б) бир маданият моделларини бошқа маданият эҳтиёжларига адаптация мослаштиришдир; c) «нативизм» ва «трайбализм» кўринишидаги бошқа маданият моделини тўлиқ рад этиш.

Download 4,05 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   52




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish