Гули маҳмудова маданий антропология



Download 4,05 Mb.
bet2/52
Sana11.04.2023
Hajmi4,05 Mb.
#927144
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   52
Bog'liq
25 01 23ҚЎЛЛАНМА МАДАНИЙ АНТРОПОЛОГИЯ docx мукова т

ISBN 978-9943-7025-1-6
Маҳмудова Г., 2022.
«IZZATILLA NASHRIYOTI”, 2022.


КИРИШ

Мамлакатимиз Президенти Ш.Мирзиёев таъкидлагани-дек: «Нафақат ёшлар, балки бутун жамиятимиз аъзоларининг билими, савиясини ошириш учун, аввало, илм-маърифат, юксак маданият керак. Илм йўқ жойда қолоқлик, жаҳолат ва албатта, тўғри йўлдан адашиш бўлади. Энг катта бойлик – бу ақл-заковат ва илм, энг катта мерос – бу яхши тарбия, энг катта қашшоқлик — бу билимсизликдир!»1.


Шу маънода «Маданий антропология» курси Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети Ижтимоий фанлар факультетида таҳсил олувчи Фалсафа таълим йўналиши талабалари учун тузилган бўлиб, бўлажак файласуф кадрларни замонавий ижтимоий-гуманитар фанларда етакчи ўрин тутган, дунё халқларининг ижтимоий-маданий қиёфасини ёритишда фундаменталь асос касб этган фан — маданий антропология асослари, назария ва методлари билан таништириш, у бўйича кўникма ва билим шакллантириш мезонларига асосланади. Ушбу фан Евро-Атлантик ва Европа мамлакатлари гуманитар фанларида фалсафа, социология, психология ва маданиятшуносликнинг дициплиналараро синтезидан вужудга келган бўлиб, ўтган аср давомида мустақил фан сифатида шаклланган. «Маданий антропология» ўз таркибида ижтимоий-маданий тараққиётнинг назарий ва амалий асосларини бирлаштирган бўлиб, бўлажак файласуфлар илмий базаларини реал вазият билан боғлай олишга, дициплиналараро изланишлар олиб боришга ундайди. Шунингдек, ушбу фан фалсафий фанларнинг этнология, диншунослик, маданиятшунослик, психология ва социология, лингвистика билан турдош муаммоларини англай олишга, структурали-мантиқий тафаккурни ривожлантиришга ёрдам беради.
Маданий антропология гарчи янги фан тармоғи бўлишига қарамай, интегратив хусусият касб этган ҳолда, жамият, инсон, ижодий куч ва қобилиятлар тарихий тараққиётини инсон моҳияти кесимида ўргатади. Яқин даврларгача ҳукм сурган евромарказчилик ва осиёмарказчилик ўртасидаги тафовут ва зиддиятнинг маълум даражада барқарорлашгани маданий мулоқот, шимол ва жануб, ғарб ва шарқ оламини мантиқан ўз қонуниятлари, маданияти, инсон омили, фан-техника тараққий топган шароитда кўпгина жамиятшунослар маданиятнинг ягона ғоясини изчил амалга ошириш мумкинлигини, яъни полицентризмни амалга оширишни илгари сурдилар. Полицентризм ғоялари Шарқ ва Ғарб маданий мулоқотини бир неча йилларга орқага суриб юборди. Маданий антропология томонидан фан сифатида ҳал қилиниши керак бўлган асосий мақсад ва вазифаларни ўрганиш зарурати туғилди. Маданиятлар хилма-хиллиги, миллий ва умуминсоний маданият, маданиятларнинг типологияси ва уларнинг географик ва хронологик нуқтаи назаридан ўрганиш, маданиятнинг антропо ва филогенез эволюциясини тадқиқ этиш, экосферани ташкил этувчи маданият ва цивилизация, умуман, маданият, жамият, давлат, ахлоқ, дин ва бошқалар ўртасидаги муносабатларнинг қонуниятлари шакллари, қолаверса, этник жараёнлар ва бутун дунёнинг этник манзараси ва бошқа кўплаб муаммолар маданий антропологиянинг муаммовий, хронологик, персоналий нуқтаи назаридан ўрганилиши керак бўлган долзарб вазифаларидир.
Маданий антропология курси бўйича ўқув қўлланмани тайёрлаш жараёнида Исо Жабборовнинг «Ўзбеклар» (Тошкент: Шарқ, 2008), Усман Карабаевнинг «Этнокультура» (Ташкент: Шарк, 2005), Ҳ.Болтабоев, М.Маҳмудовнинг «Адабий-эстетик тафаккур тарихи» (Тошкент: MUMTOZ SO‘Z, 2013), А.А.Беликнинг «Культурная (социальная) антропология» (Учебное пособие. Москва: Российский государственный гуманитарный университет, 2009), С.П.Локтевнинг «Культурная антропология» (Учебное пособие. Пятигорск: ПГЛУ, 2009), М.И.Васильевнинг «Введение в культурную антропологию» (Учебное пособие. Великий Новгород: НовГУ им. Ярослава Мудрого, 2002), Шаҳноза Мадаеванинг «Идентиклик антропологияси» (Тошкент: Noshir, 2015) ва ёш олимларимиз – Д.Юсупованинг «Туркистонда диний-сиёсий вазиятнинг фалсафий-концептуал таҳлили (XIX аср охири – XX аср бошлари)» мавзусидаги (PhD) диссертацияси (2019), Х.И.Тошовнинг «Герметизм ғояларининг шаклланиш қонуниятлари ва трансформацияси» мавзусидаги (PhD) диссертацияси (2019), Т.Ҳожиевнинг «Модернизация назариялари эволюциясининг фалсафий концептуал таҳлили» мавзусидаги (PhD) диссертацияси (2019), Н.А.Сейтмуратовнинг «Замонавий қорақалпоқ урф-одатлари контекстида зардуштийлик анъаналарининг трансформацияси» мавзусидаги магистрлик диссертацияси (2021) ва таянч докторант С.Нишоновнинг материаллари ва амалий фаолиятидан кенг фойдаланилган.


Download 4,05 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   52




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish