Гули маҳмудова маданий антропология


-мавзу: МАДАНИЙ АНТРОПОЛОГИЯ ФАНИГА КИРИШ



Download 4,05 Mb.
bet3/52
Sana11.04.2023
Hajmi4,05 Mb.
#927144
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   52
Bog'liq
25 01 23ҚЎЛЛАНМА МАДАНИЙ АНТРОПОЛОГИЯ docx мукова т

1-мавзу: МАДАНИЙ АНТРОПОЛОГИЯ ФАНИГА КИРИШ

Режа:
1. Маданий антропология фанининг ижтимоий-гуманитар фанлардаги тутган ўрни.
2. Маданий антропология предмети.
3. Шарқ-Ғарб маданий дихотомияси.


Калит сўзлар: маданият, антропология, фалсафа, методология, тизим, маданий мулоқот, дихотомия, этнография, этнология.

Маданий антропология инсон билимлари тизимининг «антропология» (инсон ҳақидаги фан) қисмидир. Ушбу фан инсоннинг бундай омилларини диний-илоҳий, фалсафий-психологик ва ҳоказолар деб билади. Маданий антропология антропологик билимлар тизимига киритилган бўлиб, маданиятни инсон ҳаётининг шакли, унинг атроф-муҳитини ўрганади.


Жисмоний антропологиядан фарқли ўлароқ, маданий антропология инсон ҳаётининг биологик бўлмаган томонлари, яъни маданиятни ўрганади. Умумий маданиятшунослик сингари маданий антропология ҳам жамият ва маданият тарихидан, этнология, этнография, археология, диншунослик, тилшунослик ва бошқа материаллардан фойдаланади. Умумий маданиятшуносликдан фарқли ўлароқ, маданий антропология, айниқса, этнография билан чамбарчас боғлиқ. Этнографик материаллар маданий антропология томонидан фаол ишлатилади, бу узоқ вақтдан бери этнография доирасидан чиқиб кетган. Маданий антропологиянинг ривожланишига ушбу фанга ўзига хослик берган АҚШ ва Канада олимларининг яратган мактабларидир.
Кўп жиҳатдан иккита асосий умумий услубий тенденцияларнинг таъсири маданий антропологияда «маданият» тушунчасини аниқлашга иккита асосий ёндашув мавжудлигини тушунтириши мумкин. Биринчиси, А.Крёбернинг маданиятларни ўрганиш билан, иккинчиси, Л.Уайт концепцияси билан боғлиқ. А. Крёбер вa K.Kлакхоуларнинг фикрига кўра: «Маданият рамзлар ёрдамида ўзлаштирилган ва воситачилик қиладиган хатти-ҳаракатни белгилаб берувчи ички ўз ичига олган ва ташқи кўринишда намоён бўладиган меъёрлардан иборат. У одамлар фаолияти натижасида вужудга келади, шу жумладан, унинг (моддий) воситаларда гавдаланиши намоён бўлади. Маданиятнинг муҳим ўзаги анъанавий (тарихий шаклланган) ғоялардан, биринчи навбатда, қадриятлар даражасига кўтарилган мезонлар билан белгиланади. Маданий тизимлар, бир томондан, инсон фаолиятининг натижалари, иккинчи томондан, уни тартибга солувчи регулятор вазифасини бажаради1.
Л.Уайт (1900—1975) эса аксинча, бор кучи билан инсон хатти-ҳаракатини «маданият» тушунчаси таърифидан чиқариб ташлашга ва бу тушунчага «моддий», «субстрат» характер беришга ҳаракат қилади. Л.Уайт ёндашувининг энг муҳим жиҳати, ўзини-ўзи таъминлайдиган «маданият оқими» таъсирининг маҳсули бўлган шахснинг камситилган пассив мақомидир. Л.Уайтнинг концепцияси бир чизиқли эволюционизм ва энтропия назариясини, вулгар технологик детерминизм ва рамзлар назариялари кутилмаган тарзда бирлаштирилади.
«Маданият» тушунчаси таърифига қайтадиган бўлсак, А.Крёбернинг фаоллик ёндашувини АҚШ маданий антропологиясида устунлик қилганини таъкидлаш лозим. Унинг таъсири остида замонавий антропологияда маданиятни турмуш тарзи сифатида тушуниш мавжуд. А.Крёбернинг қарашлари К.Уисслернинг «маданият жамоа ёки қабила томонидан амал қиладиган турмуш тарзи, эътиқод ва амалиётлар йиғиндиси»1 деган фикрларга ўхшаб кетади. Дж. Хонигман томонидан маданиятга берилган таъриф айнан А. Крёбер ёндашуви билан боғлиқ. Дж. Хонигман маданиятни ўзига хос яхлитлик сифатида икки турдаги ҳодисалардан иборат деб ҳисоблаган. Биринчиси, «ижтимоий стандартлаштирилган хатти-ҳаракатлар – маълум бир гуруҳнинг фаолияти, тафаккури, ҳис-туйғулари», иккинчиси – «маълум бир гуруҳ хатти-ҳаракатларининг моддий маҳсули»2. Ва ниҳоят кейинчалик антропологлар учун дарслик бўлган «Маданий антропология» (1955) китоби муаллифи М.Херсковиц (1895—1963) маданиятни «маълум жамиятни ташкил этувчи тафаккур ва хулқ-атвор йиғиндиси»3, деб таърифлаган. А.Крёбер қарашлари билан маданиятнинг замонавий психологик таърифлари муаллифи Г.Стейн «маданият – бу муолажа (терапия) излаш»4 фикрлари билан ҳамоҳанглик бор. «Маданият, — таъкидлайди Дж. Деверо, — ҳам ички туйғулар қайғу-ҳасрати, ҳам ғам-ғусса усули тарзи сифатида таърифланиши мумкин. Маданият инсон дунёси ва унинг яшаш маконининг индивидуал таркибий қисмлари ва умумий конфигурациясини тушуниш усулидир»5. «Маданият» тушунчасининг таърифини якунлаган ҳолда А.Крёбер вa М.Эмберов томонидан қайта-қайта нашр этилган маданий антропология курсидан (асосий дарсликлардан бири) яна бир таърифга тўхталиб ўтсак. Улар «маданият» атамасини «муайян жамоа ёки жамиятнинг одатий фикрлаши ва хулқ-атворидир»1 деб талқин қиладилар.
Маданий антропология археология (моддий маданият), антропологик тилшунослик (дескрептив, структуравий, ижтимоий этнолингвистика) ва этнологиядан иборат. «Дарслик муаллифлари фикрига кўра, этнологлар замонавий одамлар ва олдинги даврларда яшаган инсонларнинг одатий фикрлаш ва хатти-ҳаракатларида мавжуд тафовутларни тушунишга интиладилар»2.
Этнология, ўз навбатида, конкрет маданиятларни эмпирик этнографик тадқиқотларга бўлишади, этнотарих эса тарихий даврларда одамларнинг яшаш тарзининг ўзгаришини тадқиқ этади. Этнограф ва этнотарихчиларнинг изланишлари билан қиёсий этнология ёки маданиятлараро тадқиқотлар вакиллари шуғулланадилар.
1970—1990 йилларда АҚШда антропологик билимларга комплекс интегратив ёндашув кенг тарқалди. Бу фанлар бироз бошқача фанлар таснифида, яъни «умумий антропология» ёки оддийгина «антропология» номи остида бирлаштирилган. Унинг таркибига субфанлар сифатида ижтимоий-маданий (маданий антропология), археология, биология, лингвистик антропология киради. Маданий антропология эмпирик дала тадқиқотларига асосланган этнография ва маданиятлараро таққослашларга асосланган этнологиядан иборат. Маданий антропологиянинг асосий тадқиқот предмети турли маданиятлардаги умумий ва алоҳида жиҳатларини ўрганишдир. Умуман олганда, антропология инсон хилма-хиллигини ўрганадиган фандир. Маданият эса сўзсиз инсонга хос сифат бўлиб, таълим орқали узатиладиган ва инсонларнинг хулқ-атвори ва эътиқодини белгилайдиган анъана ва урф-одатлардан иборатдир1.
Интеграциялашган антропологияда маданий антропологиянинг мумтоз мавзулари (озиқ-овқат, иқтисодий тизим, тил ва коммуникация, қариндошлик ва никоҳ муносабатлари, этник келиб чиқиш ва ҳ.к.) билан бир қаторда, бир фан доирасида инсоннинг келиб чиқиши ва замонавий маданиятда биологик мосланувчанлик (адаптация) хусусиятларига эътибор қаратилади. Умуман олганда, маданий антропологияни турли хил маданиятларнинг келиб чиқиши, фаолияти, умумий ва алоҳида жиҳатларини, шаклланиш динамикасини ўрганадиган фан сифатида таърифлаш мумкин. Маданий антропологиянинг кўплаб тушунчаларини (жумладан, «маданият», «этнос», «этник ўзига хослик — идентиклик» ва бошқалар) ўз ичига олган назарий социология предметининг кенгайиши маданий антропологияга сезиларли таъсир кўрсатди. Бу эса «маданий антропология» атамасининг синоними сифатида «ижтимоий-маданий антропология» атамасини қўллашга олиб келди ва бу орқали этносоциологиянинг кенг соҳаси мавжудлигини акс эттирди 2.
Маданий антропология томонидан фан сифатида ҳал қилиниши керак бўлган асосий мақсад ва вазифаларни ўрганиш зарурати қуйидагилардан иборат: а) мавжуд ва мавжуд бўлган маданиятларнинг типологияси ва уларнинг географик ва хронологик нуқтаи назардан ўрганиш; б) маданият, антропо ва филогенез; c) экосферани ташкил этувчи маданият ва цивилизация; д) педагогик антропология, фалсафий антропология ва бошқалар; э) маданият, жамият, давлат, ахлоқ, дин ва бошқалар ўртасидаги муносабатларнинг қонуниятлари шакллари; ф) этник жараёнлар ва бутун дунёнинг этник манзараси ва бошқалар.
Данилевский ва Шпенглернинг маданият назарияси оригинал тадқиқот сифатида махсус ёндашувни талаб этади. Уларнинг асарларининг асосланганлиги, машҳурлиги ва оммавийлиги бунинг исботидир. Маданиятларнинг типологияси (турлари) бу маданиятлардаги турларнинг фарқлари, дунё маданиятининг асосий турлари тўғрисидаги таълимотдир. Ушбу таълимот биринчи бўлиб Н.Я. Данилевскийга тегишлидир. Ва фақат ХХ асрдагина энг кенг тарқалган таълимот сифатида кўрилади. Данилевскийнинг «Россия и Европа» (1869) асари катта эътибор қозонган, зеро олим ўз назариясининг якуний тамойили сифатида мустақил бўлган маданий-тарихий турлар – МТТ (КИТ)ни босқичма-босқич ривожланувчи биологик организмларга ўхшаш аналогия сифатида тадқиқ этади. Унинг фикрига кўра, маданий-тарихий турлар тирик организм сингари мунтазам равишда ўзаро ва атроф-муҳит билан тўхтовсиз курашда бўлади; биологик турлар сингари табиий белгиланган кўтарилиш, униқиш ва охир оқибат ўлимга маҳкумдирлар. Данилевский фикрига кўра, тарихнинг тараққиёти бир-бирини сиқиб чиқарувчи маданий-тарихий типологиянинг алмашиши билан белгиланади. Данилевский маданий-тарихий типологиянинг қуйидаги турларини ажратади:

  1. Миср;

  2. Хитой;

  3. Ассирия-Вавилон;

  4. Ҳинд;

  5. Эрон;

  6. Яҳудий;

  7. Грек-Юнон;

  8. Рим;

  9. Аравия;

  10. Герман-роман ва ХVI асрда Америка қитъасининг кашф этилиши билан боғлиқ бўлган Мексика ва Перу цивилизацияларидир.

Маданий антропологияда маданиятларни типологик мезонга кўра ажратишнинг учта тамойили мавжуд:
1) Ҳудудий – маданийларни географик фазода маҳаллийлаштиришга асосланганлиги;
2) Хронологик – маданиятни тарихий ривожланиш жараёнида кузатилиши ёхуд замон кесимида локализация қилинишидир;
3) Миллий – турли хил маданиятларнинг тарихий ривожланиши давомида ўзига хос ва мос хусусиятларни ўрганишни назарда тутади.
Ушбу учта асосий тамойил бошқа барча типологияларга амал қилинади. Маданият типологизациясининг жуда кенг тарқалган шакли қуйидагилардан иборат:
а) архаик маданият;
б) қадимий маҳаллий цивилизацияларнинг доосевой (ўқ ёйигача бўлган) олдинги маданияти;
в) ўқ ёйи (осевое время) давридаги Шарқ ва Ғарб маданияти (мил. авв. 8-2000 йиллар оралиғи);
д) насронийлик давридаги Шарқ ва Ғарб маданияти. Вақт ва маконда маданият.
Маданиятда худди маданиятнинг бир қисми бўлган тилда бўлгани каби диахроник ва синхрон ёндашувлар ажралиб туради. Маданиятни диахрон ўрганиш турли босқичларда унинг тарихий ривожланишини тушунишга ёрдам беради. Синхрон ёндашув маданиятнинг ҳозирги ҳолатини тушунишга олиб келади ва унинг маконда тарқалиш панорамасини очиб беради. Агар диахрон — бу маданиятнинг ўсиши тарихи ва унинг ёшига боғлиқ ўзгариши бўлса, демак, синхрон — бу маълум бир ривожланиш босқичида умуминсоний маданиятда бир вақтнинг ўзида содир бўладиган жараёнлардир.
Маданиятнинг вақтинчалик ёки диахрон даражасига турли хил омиллар, воқеалар, инсоният тарихининг ҳодисалари таъсир қилади. Маданиятнинг фазовий ёки синхрон даражаси асосан табиий, географик, ирқий-этник, миллий-маданий ва бошқа омиллар таъсирида шаклланади. Маданиятга диахрон ёндашув унинг хронологик даврларга бўлинишини таъминлайдиган ижтимоий-маданий жараённи даврлаштириш муаммоси билан чамбарчас боғлиқдир. Умумэътироф этилган схемага кўра, маданият тарихи қуйидаги даврларга бўлинади:
1. Ибтидоий жамоавий ва қулдорлик шаклланиши давридаги: а) тош даври (мил. авв. 2 млн.дан эрамизнинг 6 минг йилгача) ва унинг тегишли босқичларга (палеолит ва ҳ.к.);
2. Энеолит ёки мис даври (мил. авв. 4-3 минг йиллик);
3. Бронза даври (милоддан аввалги 3-1 минг йилликлар);
4. «Антик давр» даврига тўғри келадиган темир даври (мил. авв. 1 минг йиллик — эрамизнинг 5 асри). Кейинги босқичлар:
5. Ўрта асрлар (V – XVI асрлар);
6. Уйғониш даври (XIV – XVI асрлар);
7. Маърифатпарварлик (XVII – XVIII асрлар);
8. Маданиятдаги янги тарих даври, у кўпинча 3 босқичга бўлинади: 1. Саноатгача бўлган жамият; 2. Индустриал; 3. Юқори технология, супер-саноат, ахборот каби тушунчалар билан ифодаланган постиндустриал жамиятдир. Маданий жараённи даврлаштиришнинг ушбу тури тарафдорлари (Арон, Ростоу, Белл, Макклюэн ва бошқалар) формацион ёндашувга, синфий зиддиятларга содиқ бўлган марксистлардан фарқли ўлароқ, ўз хронологик тадқиқотларини илмий ва техник тараққиёт маданиятнинг асосий ҳаракатлантирувчи кучи деб ҳисоблашади ва шу маънода бироз юқори баҳо бериб юборадилар.
Маданиятнинг фазовий ёки синхрон даражаси ирқий-этник, миллий-маданий, минтақавий-тарихий бирлашма, дунё маданияти каби таркибий тушунчаларни ёритишга ёрдам беради. Ирқий-этник маданий жамоалар ирсий биологик ва психофизик хусусиятлар, келиб чиқиши бирлиги, яшаш жойлари (3 асосий ирқий гуруҳлар) билан белгиланади. Улар кўпинча ирқий маънавий бирдамлик билан бирлашади (масалан, америкаликлар, афро-Лотин америкаликлар, оқ австралияликлар), улар қаерда яшашларидан қатъи назар, қариндошлик ҳиссини ҳис қилишади. Ирқий-этник бирлашма кўпинча маданиятнинг ахлоқий одатлари, одоб-ахлоқ қоидалари, фольклор, оғзаки бўлмаган алоқа, кийим-кечак ва бошқаларда намоён бўлади.
Маданиятнинг макон ва синхрон даражалари унинг асосини ташкил этувчи, ирқий-этник, миллий-маданий, тарихан ҳудудий бирликни ташкил этган жамоа, жаҳон маданияти каби унинг мазмунини белгиловчи тушунчаларни ажратишга ёрдам беради. Ирқий ва этник маданий жамоалар ирсий, биологик, психофизиологик, келиб чиқиш бирлиги, яшаш жойи (3 та асосий ирқий гуруҳлар) каби хусусиятларига қараб ажратилади. Уларни кўпинча ирқий маънавий бирдамлик бирлаштиради. Масалан, америкалик қора танлилар, афро-американлар ва австралиялик оқ танлилар ҳозирги яшаш жойидан қатъий назар, қариндошлик ҳиссини бошдан кечирадилар. Ирқий ва этник жамоа кўпинча маданиятнинг турлари бўлган, ахлоқ анъаналари, хулқ-атвор, фольклор, вербал мулоқот ва кийим-кечакларда ўз ифодасини топади.
Инсоният маданиятидаги ирқий-этник фарқлар кўпинча турли этник гуруҳлар ўртасида сунъий равишда қўзғатилган душманликнинг сабаби бўлиб, кўпинча ирқчиликка айланади ва этноцентризм тушунчаси асосини белгилайди. Шундай фараз мавжудки, этник гуруҳ қанчалик кичик бўлса, унда этноцентризм психологияси кучли намоён бўлади, унинг мустақиллигига ҳақиқий ёки ёлғон таҳдидга бўлиши мумкин бўлган ҳолларда уларнинг муносабати кескинлашади. Миллий-маданий жамоа ирқий-этник гуруҳга қараганда анча кечроқ пайдо бўлган. Бундан ташқари, «миллат» ва «этнос» тушунчаларини чалкаштириб юбормаслик керак, чунки этнос ирсий ва биологик хусусиятларга эга, шунингдек баъзи ҳолларда ҳудудлар, тиллар бирлиги ва бошқалардан иборатдир. Миллат тушунчаси эса, аввало, иқтисодий ҳаётнинг бирлиги, сўнгра ягона ҳудуд, умумий тил ва психологиянинг умумий хусусиятлари, маънавий ҳаёти билан ажралиб туради. Бундан ташқари, миллат давлат ҳокимиятининг бирлиги билан ҳам белгиланади. Шундай қилиб, иқтисодий, хўжалик ҳаёт ва давлатчилик омиллари, умуман, халқларнинг ҳаётида ўз изини қолдиради ва кўп ҳолларда маданий қариндош халқларни чегаралар бўйича ажратади (Африка, Лотин Америкаси, Араб Шарқи ва бошқалар).
Минтақавий-тарихий маданий бирлашма, бир-бирига ўхшаш тилга эга бўлган, бир-бирига яқин бўлган ҳудудга, тарихий ҳаётга, маданиятга ва минтақавий иқтисодиётга эга бўлган бир хил ирққа мансуб бир неча халқларнинг маълум бир яқинлиги асосида қурилган. Минтақавий тарихий маданий жамоатчилик бир ирққа мансуб бўлган турли халқларнинг ўзаро яқинлиги асосида қурилади. Уларнинг умумийлиги қариндош тилларга хослиги ва яқин ҳудудларда жойлашганлиги, тарихий воқелигининг ўхшашлиги, маданияти ва ҳудудий иқтисоди билан белгиланади. Мисол сифатида роман, герман, славян, африка ва бошқа халқлар минтақавий тарихий маданий жамоатчиликка мисол бўла олади. Ушбу маданий жамоалар ичида яқинлик турлича бўлиши мумкин (масалан, испанлар ва португаллар қанчалик яқин бўлса, немислар ва инглизлар эса нисбатан яқин ҳисобланади). Шундай қилиб, минтақавий-тарихий маданий ҳамжамият миллийга қараганда бир хил эмас, гарчи лотин американизми, панславянизм каби тенденциялардан муҳимроқ ва барқарорлиги билан ажралиб туради. Шунинг учун маданий сиёсатда этник гуруҳларнинг минтақавий тарихий хусусиятларини ҳисобга олиш керак.

Download 4,05 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   52




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish