Оқолтин туман 11-умумий ўрта таълим мактаби “Аниқ ва табиий фанлар” услуб бирлашма йиғилиш баённомасидан кўчирма № 1
“__”_________ ______ Бўстон МФЙ
Қатнашдилар:
Мактаб методик кенгаш раиси: ЎИБДЎ – Р.Жуманова
Котиби: З.Султонова
Аъзолари: 5 нафар
Кун тартиби
Мактабнинг биология фани ўқитувчиси Султонова Замира Турабойевнанинг 8 “Б” синфда биология фанидан “Мувозанат органи” мавзусидаги очиқ дарсини мактаб миқёсида оммалаштириш тўғрисида
Йиғилишни мактаб методик кенгаши раиси Р.Жуманова очиб бугунги очиқ дарс тўғрисида қуйидагиларни баён қилди. Мактабнинг биология фани ўқитувчиси Султонова Замира Турабойевнанинг 8 “Б” синфда биологияидан “Мувозанат органи” мавзусидаги очиқ дарсида ўқитувчи дарсларини 6 босқичга бўлиб олди. Дарсда ўқувчилар давомати аниқланиб, ташкилий ишни амалга оширди. Дарс мақсадларини айтиб ўтди ва дарс давомида шу мақсад асосида дарс босқичларини амалга оширди. Мактабнинг биология фани ўқитувчиси Султонова Замира Турабойевнанинг 8 “Б синфда биология фанидан “ Мувозанат органи” мавзусидаги очиқ дарс жараёнида замонавий педагогик технологияларидан унумли фойдалана олди. Дарсда ранг-баранг тарқатма материаллардан хам фойдаланилганлиги дарсини янада қизиқарли бўлишига сабаб бўлди. Мактабнингбиология фани ўқитувчиси бугунги очиқ дарслари орқали ўз олдига қўйган мақсадга эришди деб биламан чунки дарсини умумий тахлилини ўтказиш жараёнида қатнашган ўқитувчилари хам ўзларининг илиқ фикрларини баён этдилар. Мен бугунги биология фани ўқитувчиси Султонова Замира Турабойевнанинг 8 “Б синфда биология фанидан ““ Мувозанат органи” мавзусидаги очиқ дарсини мактаб миқёсида оммалаштиришни тавсия этаман.
Бугунги очиқ дарс хақида методик кенгаш раиси Р.Жуманованинг таклифини мухокама қилиш учун сўз мактабнинг “Аниқ ва табиий фанлар” услуб бирлашма аъзоларидан бири Д.Бўрийвага берилди у ўз сўзида қуйидагиларни баён қилди. Ўқитувчи ўқувчилар билан ташкилий қисимни ўтказиб олди. Ўқувчилар дарсда жуда фаол иштирок этдилар. Хар бир берилган топшириқлар интернетдан олинган бошқотирмалар билан мустахкамлаб борди. Ўқитувчи дарс давомида электрон дарсликдан фойдаланиб ўтилган мавзу ва янги мавзуларни тушунтириш жараёнида ўзи компютер техникасидан унумли фойдаланилганлигини айтиб ўтди. Мактабнинг биология фани ўқитувчиси Султонова Замира Турабойевнанинг очиқ дарсини намунали ўтганлиги, бу очиқ дарсда ўзи учун керакли бўлган услубларни олганлигини алохида таъкидлаб ўтди. Дарс давомида ўқувчилар томонидан дарсларга тайёргарлигини ва синф хонани хам талабга жавоб беришини айтди. Ўтилган янги мавзу ўқувчилар билан тарқатма материаллар асосида мустахкамланди.
Мен бугунги бошланғич синф ўқитувчиси Султонова Замира Турабойевнанинг 8 “Б синфда биология фанидан “Мувозанат органи” мавзусидаги очиқ дарси намунали деб топдим ва мактаб миқёсида оммалаштириш таклифини маъқуллайман.
Йиғилиш иштирокчилари бугунги масалани мухокама қилиб бир овоздан қарор қилади.
Мактаб методик кенгаш раиси Р.Жуманова маърузаси маълумот учун қабул қилинсин.
Мактабнинг “Аниқ ва табиий фанлар” услуб бирлашма аъзоси Д. .Бўрийванинг маърузаси маълумот учун қабул қилинсин.
Мактабнинг биология фани ўқитувчиси Султонова Замира Турабойевнанинг биология фанидан “Мувозанат органи” мавзусидаги очиқ дарси мактаб миқёсида оммалаштирилсин.
Мактабнинг методик кенгаш раиси: ЎИБДЎ – Р.Жуманова
Котиби: З. Султонова –биология фани
ўқитувчиси
Do'stlaringiz bilan baham: |