3-МАВЗУ: ДИФФУЗИОНИСТИК ЙЎНАЛИШ РЕЖА: 1. Этнологияда диффузионизм йўналишининг пайдо бўлиши ва унинг ривожланиши 2. Этнологиядадиффузионизмнинг ривожланишидаФридрихРатцел ва Лео Фробониус ўрни 3. Роберт Гребнер ва унинг “Этнология услуби” номли асари
Таянч атамалар:Ф.Ратцилнинг антропогеографияси диффузионизм жарчиси, Лео Фробониуснинг “Маданий мифологияси”, Гребнер таълимотининг ғоявий илдизлари ҳақида Олимнинг “Маданий халқалар” назарияси, В.Шмидтнинг “прамонотеизм” ғояси ҳақида инглиз диффузионизми Ривере, Элиот-Смит ва Гаррини Панегиптизми. Диффузионизмнинг умумий натижатари.
1. Этнологияда диффузионизм йўналишининг пайдо бўлиши ва унинг ривожланиши XIX аср сўнгги чорагига келиб этнология тараққиётида янги давр бошланган. Агар олдинлари бевосита этнографик кузатувлар кўпроқ савдогарлар, миссионерлар ва сайёҳлар томонидан бажарилган бўлса, кейинчалик этнологияга оид амалий тадқиқотларни махсус тайёрланган мутахассислар олдиндан ишлаб чиқилган дастурлар асосида олиб борганлар. Бу эса ўз навбатида фанда янги қарашлар ва назарияларнинг пайдо бўлишига ҳамда этнологияда эволюционизмнинг якка ҳукмронлик мавқеини сусайишига олиб келган. Қолаверса, бу даврда эволюцион метод асосида изоҳлаш мушкул бўлган қатор муаммолар пайдо бўлган. Эволюционизмнинг инқирози диффузионистик мактабни шаклланишига олиб келган. Этнологиядаги диффузионистик ғояларнинг асосий мақсади маданият ёки маданиятнинг алоҳида кўринишларини маълум бир маконда тарқалиши, уларнинг келиб чиқиш ҳудудларини аниқлаш ва турли ҳудудлар бўйлаб ёйилиш йўлларини ҳамда усулларини қайта тиклашни кўрсатиб бериш ҳисобланган.
“Диффузия” тушунчаси аслида физикадан ўзлаштирилган бўлиб, физикада мазкур ибора "ёйилмоқ", "кириб келмоқ" маъноларини англатган. Этнологияда диффузия деганда халқларнинг ўзаро алоқаси-савдо, кўчиш, бир халқни икинчисини босиб олиши натижасида юзага келадиган маданий кўринишларни тарқалиши тушунилган. Диффузионизм илмий йўналиш тарзида диффузиянинг тарихий жараёнларининг асосий мазмунини маданиятлараро ўзаро алоқалар натижасида бошқалардан ўзлаштириш ва улар биридан иккинчисига кўчишини эътироф этишидир. Эволюционистик назария тарафдорлари томонидан ўхшаш маданиятларнинг ўзаро ўхшаш шароитларда мустақил тарзда пайдо бўлиши ва ривожланишига оид ғояларига қарши диффузионистлар маълум географик минтақаларда маданий кўринишларнинг пайдо бўлиши ва бир марказдан бошқа ҳудудларга тарқалишига оид ўзига хос илмий қарашдаги ғояни илгари сургани билан фарқланади.