Гули маҳмудова маданий антропология



Download 4,05 Mb.
bet10/52
Sana11.04.2023
Hajmi4,05 Mb.
#927144
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   52
Bog'liq
25 01 23ҚЎЛЛАНМА МАДАНИЙ АНТРОПОЛОГИЯ docx мукова т

Диффузионистлар мактаби асосчиси немис олими Ф. Ратцел бир қатор тадқиқотларида маданият ҳақидаги тушунчасини кенг баён қилган.
Ф. Ратцель моддий маданиятнинг географик жиҳатига урғу берган ҳолда, маданиятларнинг фазовий тарқалиши, уларнинг қариндошлиги ва ибтидоси ҳақида хулоса чиқаради. Ф. Ратцель маданият кўчишининг 2 усулини аниқлайди ва маданиятнинг тўлиқ кучишини аккультурация ва тўлиқ тарқалмаган, яъни моддий маданиятнинг алоҳида объектларининг бир этник гуруҳдан бошқасига ўтиш ҳодисаларини кўрсатади. Ф.Ратцель сўзларига кўра, маданият тарқалишининг фазовий хусусияти «маданий зона» ёки «маданий доира»дир. Маданиятларда мавжуд ўхшашликни Ф.Ратцель қадимий маданиятларнинг умумий келиб чиқишида деб тушунтиради. У маданий алоқаларнинг ўзаро таъсирини маданиятлардаги ўзгаришларнинг манбаи деб ҳисоблайди. Ф. Ратцель ўз назариясида инсон тараққиёти бошланган даврдан маданиятнинг ўзгариши уларнинг ўзаро таъсири натижасида ўзгариб борганлигини қайд этади.
Функционалистик йўналиш ХХ асрнинг таниқли европалик мутафаккирларининг номлари билан ифодаланади. Ушбу тенденция Дюркгейм, Мосс ва бошқаларга тегишли бўлган француз социологик мактабининг кўплаб ғояларини давом эттирди ва ривожлантирди. Уларнинг назариясида ушбу тенденциянинг тарафдорлари, хусусан, Дюркгейм, маданиятнинг моҳияти ва функциялари ҳақида ўз фикрларини баён қилар экан, уни тартибли тизим сифатида тавсифлайди, унинг барча таркибий қисмларининг ўзаро таъсири уларнинг мувозанатида уйғунликни таъминлайди. Ушбу қарашларга кўра, турли хил ижтимоий-маданий ҳодисалар уларнинг функциялари, яъни уларнинг бошқа ҳодисаларга ва умуман ижтимоий-маданий жараёнга нисбатан бажарадиган роллари билан белгиланади, Дюркгейм фикрига кўра, индивидга нисбатан мажбурлаш кучига эга бўлган жамоавий тасаввурлар жуда муҳим вазифани бажаради. Мажбурлаш функцияни бажарувчи жамоавий тасаввурлар ўз ифодасини афсоналар, ахлоқ нормалари, қонунлар ва ҳ.к.ларда ўз инъикосини топади. Дюркгейм фикрига кўра, диннинг фаолиятига алоҳида эътибор қаратиш зарур, чунки дин индивидлар ва умуман жамиятнинг ижтимоий бирдамлигини мустаҳкамлайдиган қуролдир.
Функционалистик концепция Малиновскийнинг маданий антропологиясида янада мустаҳкамланади. Малиновскийнинг «Маданиятнинг илмий назарияси» асарида илгари сурилган функционализмнинг ўзига хос жиҳати шундан иборатки: а) маданият ўзининг таркибий қисмларига бўлинади ва уларнинг роли ва ўзаро боғлиқлиги ошкор бўлади; б) маданиятнинг ҳар бир элементи ижтимоий-маданий жараёнда муайян функцияларни бажаради; в) асосий мақсад маданиятдаги ўзгаришлар тарихини аниқлаш эмас, балки маданият қандай ишлашини, қандай функцияларни бажаришини, қандай қабул қилинишини аниқлашдан иборатдир. Маданиятни инсоннинг биологик хусусиятларининг маҳсули бўлган ўзига хос биологик организм сифатида кўриб чиққан Малиновский инсоннинг бирламчи биологик эҳтиёжларини (озиқ-овқат, кийим-кечак, уй-жой) ва иккинчи даражали эҳтиёжларни қондирадиган, атроф-муҳитни ўзгартириш учун зарур бўлган вазифалар ва инсоннинг иккиламчи табиатни яратиш натижасида пайдо бўлган маданиятни кўрсатади.
ХХ асрнинг ўрталарига келиб маданий антропологияда Л.Э.Уайтнинг маданий-эволюцион (неоэволюцион) мактаби шакллана бошлади. Ушбу мактабнинг типологик хусусиятлари қуйидагилардан иборат: 1) маданиятнинг асосий вазифаси инсоннинг атроф-муҳитга мослашиши; 2) маданият — бу энергия тўпланиши ва сарфланишига боғлиқ равишда бир қатор босқичлардан ўтган тизим. Ушбу тизимда учта қуйи тизим мавжуд: а) технологик (ишлаб чиқариш воситалари, уй-жой, кийим-кечак ва бошқалар); б) ижтимоий (одамларнинг индивидуал ва жамоавий хулқи); в) мафкуравий (ғоялар, билимлар, эътиқодлар). Маданий тизимнинг ўсиши технологиянинг ривожланиши билан белгиланади; 3) маданият истеъмол қилинадиган энергия миқдори билан фарқ қилади. Энг содда-ибтидоий маданиятларда инсоннинг жисмоний энергияси устунлик қилади. Ривожланган маданиятларда шамол, буғ, атом ва бошқа энергия турлари устувор бўлади. Шундай қилиб, маданият истеъмол қилинадиган энергия миқдорига боғлиқ; 4) маданият тадрижийдир. Бу тизим ва функциядир. Унинг мақсади инсон учун хавфсиз ва мос ҳаётдир. Маданият ўз ҳаёти, тамойиллари ва қонунларига эга. У инсонни туғилишдан бошлаб ўраб олади, унинг зеҳнини, хатти-ҳаракатларини, ҳиссиётларини, муносабатларини шакллантиради. Йигирманчи асрнинг бошларида маданий антропология ва методологиянинг кесишмасида турли этник маданиятларда тилнинг ишлашини ўрганувчи этнолингвистика пайдо бўлди.
Этнолингвистика йўналиш асосчилари Э.Сепира, Б.Уорефнинг фикрига кўра, ушбу функциянинг хусусиятлари қуйидагилардан иборат: а) инсон тафаккурининг тузилиши, дунёни идрок этиш усуллари, маданиятнинг типологик хусусиятлари, тилдан фойдаланиш структурасига; б) бутун маданият тили орқали асосланади: отлар мавжуд бўлмаган тилларда уларнинг феъл шакллари билан алмаштирилади. Сенсор Уорднинг гипотезаси унинг асосий ғоясини тасдиқламаган бўлса-да, бироқ маданий антропологиянинг бир тармоғи сифатида этнолингвистиканинг ривожланишига туртки бўлди.

Download 4,05 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   52




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish