Грамматик маънонинг янгича талқини



Download 106,36 Kb.
bet8/19
Sana22.02.2022
Hajmi106,36 Kb.
#96603
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   19
Bog'liq
Грамматик маънонинг янгича талқини

(Эрталаб Карима акасига хатни шаҳар ташқарисига зудлик билан чиқиб кетаётганлигини билдириш учун шошилганича қаламда қисқагина ёзди.)

Демак, [ёзмоқ] сўзи ўз маъносини тўла очиб бериши учун юқоридаги сўроқларга жавоб бўла оладиган сўзлар билан кенгайтирилиши (нутқда бирикиб келиши) талаб этилади. Нутқий валентлик яширин имконият, моҳият, умумийлик, зарурият бўлган лисоний валентликнинг моддийликка эга бўлиши, яъни рўёбга чиқишидир.

Сўз валентлиги субстанциал ҳодиса сифатида сўзнинг доимий ички хусусияти бўлиб, бу хусусият нутқ фаолиятида сўзларнинг ўзаро боғланишида пайдо бўлмайди. У нутққача, яъни тилда – тил «бирлиги» сифатида сўз маъно таркибида мавжуд бўлади, «яшайди», юзага чиқишга тайёр турган имконият тарзида сақланади.

Бириктирувчи сўз маьлум бир маъновий туркум (гуруҳ) сўзлар билан бирикиши учун бу туркум сўзларнинг маълум бир синтактик шаклда бўлишини талаб этади. Сўз лисоний валентлигидаги бу томон синтактик валентлик дейилади. Маъновий валентлик ва синтактик валентлик сўз лисоний валентлигининг ажралмас икки томонидир. Синтактик валентлик билан маъновий валентлик баьзи ҳолатларда ўзаро нисбий мутаносиб боғлиқликда бўлади, яъни бири ўзгарса, иккинчиси ҳам ўзгаради.

Масалан:

фоил манба ҳаракат






  1. Салим китобга ёзди.

сабабчи манба ҳаракат






  1. Салим китоб ёздирди.

сабабчи манба ҳаракат






  1. Салим учун китоб ёзилди.

Баъзан валентликнинг бир кўриниши ўзгарса-да, иккинчиси ўзгармаслиги ҳам мумкин. Аффиксал морфемаларнинг бирикувчанлик қобилияти грамматик шакл валентлиги деб юритилади. Грамматик шакл валентлиги моҳиятан маъновий валентликка ўхшашдир, бироқ умумийлик даражасига кўра семантик валентликдан анча юқори бўлиб, категориал умумлашмалар даражасидадир. Масалан, қаратқич келишигининг морфемаси ўзидан кейин келган сўз таркибидаги эгалик қўшимчаси билан бирика олиш валентлигига эга, бу сўз бирикмаси таркибида мувофиқлашади. Улар бир-бирини танлаган, бирикиш учун бир-бирини танлаш эса в а л е н т л и к д и р.

Тилга субстанциал ёндашиш нафа=ат лу\авий шаклларда, балки морфологик (грамматик) шаклларда ҳам валентлик =онуниятининг мавжудлиги ҳа=идаги фикрни илгари суришга асос бера олади. Тилшуносликда грамматик валентлик тушунчаси грамматик-шаклнинг маъновий ва синтактик томонини диалектик бирликда кўриш натижасида пайдо бўлди. [Қаранг: Нигматов Х. Функциональная морфология тюркоязычных памятников XI-XII вв. Ташкент, 1989, с. 191. Акрамов Ш. Ўзбек тилининг гап =урилишида тўлдирувчи ва ҳол. ([WPm] валентлиги аспектида). НДА, Тошкент, 1997. Менглиев Б. Морфологик воситаларнинг маъновий хусусиятлари ва семантик имкониятлари. НДА, Тошкент, 1996 йил]

Лексемалар каби грамматик шакллар ҳам валентликка эга бўлиб, улар лексема валентлигини ўзгартириши, лексема валентлигига таъсир =илиши мумкин. Бош=ача =илиб айтганда, аффиксал морфемаларнинг бирикиш =обилияти грамматик шакл валентлигидир. +уйида таркибида грамматик шакл мавжуд бўлмаган ҳамда грамматик шаклли лексеманинг бирикув имкониятларини кузатайлик:


Ушбу лексемалар бирикувнга жиддий аҳамият берилса, [-лар] ва [-дир] грамматик кўрсаткичларининг «китоб» ҳамда «кулмо=» дексемаларининг бирикиш имкониятларига таъсир этганлигини фаҳмлаш мумкин. «Китоб» лексемасининг валентлиги кўплик сон шакли [-лар] ҳисобига торайган бўлса, «кулмо=» лексемасида бирикув имкониятлари [-дир] орттирма нисбат шакли ҳисобига кенгайган. Бундан таш=ари, «китоб» лексемаси [-им] эгалик морфемаси билан шакллантирилганда «менинг» сўз шакли билан бирикишга имконият туғилади: менинг китобим. Бундай хусусиятни нафа=ат шахс сон ёки эгалик, балки бош=а турдаги =ўшимчаларда ҳам кузатиш мумкин. Чунончи, «келдик» шаклланган феълидаги [-к] I шахс, кўплик сон =ўшимчаси «биз» олмошига; «о=аётган» сўз шаклидаги ҳозирги замонни ифодалашга хосланган «ётган» шакли исм билан бирикишга эҳтиёж сезади.

Демак, тил ҳодисаларига субстанциал ёндашиш туркий тилларнинг грамматик, хусусан морфологик шаклларда ҳам валентликни ажратиш имкониятини беради. Бундан биз грамматик шакл сўзнинг потенциал (лисоний) валентлигини ўзгартириши-кенгайтириши ёки аксинча торайтириши мумкинлиги ҳа=ида хулоса чи=ара оламиз. Шунинг учун грамматик шакл валентлиги ва сўзнинг потенциал (лисоний) валентлиги орасидаги фар= грамматик шакл валентлиги билан белгиланади, деган ҳукмни илгари суриш мумкин.

Хулоса қилиб айтганда, валентлик нутқда сўзлар орасидаги синтактик алоқани, сўзларнинг, грамматик шаклларнинг ўзаро бирикувини таъминловчи потенциядир. Синтактик алоқадан валентлик келиб чиқмайди, балки валентликдан синтактик алоқа келиб чиқади. Сўз валентлиги ва синтактик алоқа диалектик боғлиқ, ўзаро бир бутун, ажралмас, айни вақтда, ҳар бири нисбий мустақил бўлган ҳодисалардир.





Download 106,36 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   19




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish