Грамматик маънонинг янгича талқини



Download 106,36 Kb.
bet16/19
Sana22.02.2022
Hajmi106,36 Kb.
#96603
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   19
Bog'liq
Грамматик маънонинг янгича талқини

Адабиётлар:

1. Головин Б. Н. Введение в языкознание. М., 1977., стр. 88-107.

2. Неъматов Ҳ., Расулов Р. Ўзбек тили систем лексикологияси асослари. Т., 1995.

3. Қўчқортоев И., Қўчқортоева Р. Тилшуносликка кириш. Т., 1975., 32-35-бетлар.




Лексик-семантик муносабатлар

Тил бирликларини яхлит бир тизим сифатида ўрганиш борасидаги тадқиқотлар натижасида маьлум бўлдики, лексик бирликлар лисонда турли семантик муносабатлар асосида ҳар хил парадигмалар ҳосил қилган ҳолда мавжуд бўлади. Синонимия, антонимия, градуонимия, партонимия, гипонимия кабилар ана шундай лисоний муносабатлар сирасига киради. Қуйида уларнинг ҳар бирини алоҳида-алоҳида кўриб ўтамиз.



Синонимия. Шаклан турлича, аммо бир тушунчани турли бўёқ ва номлар билан ифодалайдиган лексемалар синоним(маънодош)лардир. Маънодош лексемалар орасидаги алоқадорлик с и н о н и м и к м у н о с а б а т дейилади. Маьлумки, ўзбек нутқида ишлатиладиган сўзларнинг жуда катта қисмини кўп маьноли (полисемантик) сўзлар ташкил этади. Кўп маьноли сўзларда сўзнинг асл бош (етакчи) маьносидан ўсиб чиққан турли ҳосила маънолар кузатилади. Аслида лексемалар ўзаро семемалари асосида бошқа лексемалар билан маънодошлик муносабатида бўлади. Аниқроғи, кўп семемали (маьноли) лексемалар ҳар бир семемаси билан алоҳида-алоҳида маънодошлик қаторига киради. Чунончи, [бош] лексемаси «тананинг бўйиндан юқори қисми» семаси асосида [калла] лексемаси билан, «раҳбарлик қилмоқ, бошқармоқ» семаси асосида [етакчи], [йўлбошчи], [сардор], [бошлиқ], [раҳбар] лексемалари билан, «тик нарсаларнинг тепа қисми» семаси асосида [учи], [чўққиси] лексемалари билан синонимик муносабатга киришади. Демак, синонимия ҳодисаси ҳақида гап кетганда, бу ҳодисани семантик синонимия деб аташ тўғрироқдир.

Синоним лексемалар семемаларидаги аташ ва вазифа семалари айнан бир хил бўлиб, фақат ифода семалари фарқланади. Масалан, кулмоқ ~ илжаймоқ ~ тиржаймоқ ~ ишшаймоқ ~ ҳирингламоқ ~ табассум қилмоқ маънодошлик қаторидаги мазкур лексемаларнинг барчасида аташ семалари бир хил: «хурсандлигини ёки завқ-шавқини, ички қувончини кулги билан ифодаламоқ». Аммо ифода семалари ҳар бир лексемада ўзига хос. Яъни «шахсий муносабат» ҳар бир лексемада бошқача намоён бўлган. Бу муносабат [кулмоқ] лексемасида «шахсий бетараф муносабат» кўринишида бўлса, [ишшаймоқ] лексемасида «ўта кучли шахсий салбий муносабат» тарзидадир.

Маънодошлик қаторидаги лексемаларнинг ифода семалари турли-туман белгилари билан фарқ қилади. Чунончи,


  1. ижобий ёки салбий баҳо семалари билан;


  2. лексеманинг қўлланилиш даври билан боғлиқ ҳолатдаги «архаик», «тарихий», «умумистеъмолдаги», «янги» семалар билан;


  3. лексеманинг қўлланилиш доирасини кўрсатувчи «шевага хос», «сўзлашувга хос», «китобий», «кўтаринкилик» ва ҳ.к. семалар билан.



Маьнодошлик қаторидаги лексемаларнинг биттаси доминанта (бош) бўлиб, бошқалари шу лексема атрофида бирлашади ва маънодошлик қуршовини ҳосил қилади. Доминанта лексеманинг юқорида саналган барча ифода семаларига нисбатан нейтрал, бетараф бўлади. Доминантанинг ўзига хос хусусиятлари қуйидагилар:




  1. доминанта лексеманинг маънодошлик қаторидаги бошқа лексемаларникига нисбатан «камбағалроқ» бўлади. Чунончи, ориқ, нозик, қотма, қилтириқ, рамақижон. Ушбу қатордаги [ориқ] лексемасида [нозик], [қотма], [қилтириқ], [рамақижон] лексемаларидаги каби ҳиссий-таьсирий бўёқ йўқ;


  2. доминанта лексеманинг қўлланилиш доираси бошқа маънодошларникига нисбатан кенг;


  3. доминанта лексема исталган вақтда ўз маънодошларини алмаштира олади;


  4. маънодошлик қатори мансуб бўлган катта тизимга фақат доминанта лексема киради ва бошқа лексемалар билан парадигма ҳосил қила олади. Масалан, «киши тана аъзолари» луғавий маьно гуруҳига юз, афт, башара, турқ, ораз, бет, дийдор, талъат, чеҳра синонимик қаторидан фақатгина [юз] доминанта лексемаси кириб, [қулоқ], [бурун], [лаб], [қош], [пешона] лексемалари билан парадигма ҳосил қилади. Бошқа ифода семаларида «бетараф»лик белгиси бўлмаганлиги боис, улар юқоридаги парадигмага кира олмайди.





Download 106,36 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   19




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish