Грамматик маънонинг янгича талқини



Download 106,36 Kb.
bet15/19
Sana22.02.2022
Hajmi106,36 Kb.
#96603
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   19
Bog'liq
Грамматик маънонинг янгича талқини

Адабиётлар:

1. Неъматов Ҳ., Расулов Р. Ўзбек тили систем лексикологияси асослари. Т., 1995.

2. Неъматова Л. Ўзбек тилида привативлик (нофонологик сатҳлар). Номзодлик диссертацияси. Т., 2002.

3.Орифжонова Ш. Даражаланиш (градуонимия). Республика ёш филолог олимларининг тантанали илмий анжумани материаллари. III қисм. Т., 1991.

4. Сафарова Р. Лексик – семантик муносабатнинг турлари. Т., 1996.

Сўзшунослик. Луғавий сатҳ. Лексема ва сўз

муносабати

Лексикология грекча «лексика» сўзидан олинган бўлиб, тилнинг луғат таркибини ўрганади. Тилда мавжуд бўлган сўзларнинг ҳаммаси луғат таркиби ёки лексика деб юритилади. Луғат таркибининг қуйидаги аспектлари мавжуд:

а) тилнинг асосий бирлиги бўлган сўз муаммоси;

б) тил луғат таркиби қурилиши;

д) луғавий бирликларнинг қўлланилиши;

э) луғат таркибининг бойиши, тараққиёти ва бошқалар.

Демак, сўз муаммоси лексикологиянинг асосий ўрганиш манбайидир. Ўзбек тилшунослигида лексема ва сўз атамасининг ҳозиргача ёнма-ён қўлланаётганлиги ва лексемани лисоний сатҳ бирлиги атамаси, сўзни нутқий сатҳ бирлиги сифатида қарашга интилиш каби зиддиятли нуқтаи назарлар яшаб келаётганлигини айтиш жоиздир. Тилшунослар Арасту давридан бошлаб лексикага таъриф бериш устида бош қотирганлар. Уларнинг барчаси сўзнинг алоҳида-алоҳида қирраларига берилган таърифлар бўлиб, лексеманинг барча жиҳатларини қамраб олишга қодир эмас. «Бугунги кунда синтаксис бўйича тилшунослик назариясида яратилган кесим ҳақидаги янги таьлимотга таянган ҳолда ўзбек тилшунослигида ўзбекча кесим тушунчасини ишлаб чиқиш мумкин экан, бунга бевосита методологик омил сифатида таяниб, уни умумий ва хусусий лексема назариясига ҳам тадбиқ қилиш лозим»,- дейди профессор Ҳ. Неъматов. Дарҳақиқат, лексемага таьриф берилар экан, ҳар бир тилнинг ички табиатидан келиб чиқиш зарурати мавжуд бўлиши керак. Маьлумки, Европа тилшунослигида лексемага морфема орқали таьриф берадилар, чунки флектив тиллар, жумладан, рус ва араб тилларида ўзаклар мустақил қўлланишга эга эмас, ўзак морфеманинг бир тури сифатида қаралади. Чунончи, пишу, читаю, друзья, уши каби русча, ктб каби арабча сўзларда ўзак қўшимчалар билан қоришиб кетган, ўзак билан аффикс орасида чегара аниқ эмас. Туркий тилларда ўзак ва қўшимча орасида чегара аниқ бўлганлиги туфайли, лексемага морфема орқали эмас, балки лисоний сатҳнинг алоҳида бир бирлиги сифатида қараш лозим.

Лексема нима? Бу саволга шундай жавоб қайтариш мумкин: Жамият аьзолари учун тайёр, умумий, мажбурий бўлган, шакл ва мазмуннинг барқарор бирикувидан ташкил топган воқеликдаги нарса, белги, хусусият ва муносабатларни шакллантирувчи, нутқ ва луғатда грамматик морфемаларни ўзига бириктира оладиган морфема тури лексемадир. Маьлумки, формал тилшуносликда тил ва нутқ ҳодисалари, бирликлари фарқланмас эди. Шунга кўра, лексема ва сўз ҳам бир-биридан фарқланмаган. Систем тилшунослик нуқтаи назаридан бевосита кузатишда берилган матн ва луғатларда қайд этилган сўзлар нутқ бирликлари ҳисобланади. Юқорида қайд этиб ўтганимиздек, тил бирликлари бевосита кузатишда берилмаган бўлиб, улар жамият аьзолари учун тайёр ва мажбурий бўлади. Лексеманинг нутқдаги воқелиги сўздир. Лексемалар конструкцияларда мустақил ўрин эгаллай олиш ёки эгаллай олмаслигига кўра, мустақил ва ёрдамчи лексемаларга бўлинади.

Мустақил лексемалар нутқда алоҳидалик хусусиятига, ўзидан кейин грамматик морфемаларни эргаштириш қобилиятига эга. Бироқ лексемалар ичида шундайлари ҳам борки, улар гапда мустақил ўринни эгаллай олмайдилар. Бундай лексемалар сирасига ёрдамчи сўзлар (боғловчилар, кўмакчи от, кўмакчи феьл, кўмакчи, юклама, нисбий сўзлар ва б.: ҳам, ҳамда, бироқ, лекин, учун; билан, каби, сари, сайин; таг, ост, бўй, олд; қара, бошла, юбор, бўл; сўнг, янглиғ, бурун….) киради. Моҳиятан ушбу ёрдамчи лексемалар грамматик морфемалардир. Улар лексемаларга ўхшаб алоҳидалик хусусиятига ҳам эга бўлади. Бошқача айтганда, ёрдамчи сўзлар лексемалар ва қўшимчалар орасида « оралиқ учинчи» бўлиб, ҳам лекмемалар, ҳам грамматик морфемалар хусусиятини ўзига мужассамлаштиради. Аммо улар на лексемаларга, на грамматик морфемаларга тўлиқ тенг бўла олмайди.

Лексема жамиятнинг барча аьзолари учун тайёр, умумий ва мажбурий саналиши билан бир қаторда яна бир қанча хусусиятларга эгадир.




  1. Жамият аъзоси лексемани ясамайди, уни тайёр ҳолда қабул қилади.


  2. Жамият аъзосининг онгида ҳар бир лексема бошқа лексемалар билан


ўхшашлик қаторларида (парадигмаларда) яшайди. Масалан: [дафтар] ~ [блокнот]; [дафтар] ~ [ойнома] ~ [рўзнома]; [дафтар] ~ [қисса] ~ [роман]; [дафтар] ~ [муқова] ~ [варақ] ~ [бет] ~ [боб] каби. Дафтар сўзи шу муносабатлар асосида турлича маъно беради.




  1. Лексемалар инсон онгида қўшничилик муносабатларида (синтагматик) ҳам яшайди. Масалан: [дафтар] ~ [ёз] ~ [ол] ~ [сифатли] ~ [математика] ~ [она тили]; [дафтар] ~ [сон қўшимчалари] ~ [эгалик қўшимчалари] ~ [келишик қўшимчалари]....


Бу ўхшашлик ва қўшничилик муносабатлари, маъно ва вазифа имкониятлари нутқда ойдинлашади, аниқлашади. Демак, лексемалар тил эгалари онгида воқелашган ва воқелашадиган нутқий имкониятлар йиғиндиси ҳамдир.

Лексема тил бирлиги сифатида турлича имкониятлар мажмуаси бўлса, сўз унинг воқеланиши, рўёбга чиқиши, аниқ шакл, мазмун ва вазифа кашф этган моддий кўринишидир. Ҳар бир лексема нутқда муайян сўз сифатида намоён бўлади. Юқорида қайд қилганимиздек, лексема икки томонга эга бўлган тил бирлигидир. Аниқроғи, у шакл ва мазмун томонларидан иборат рамздир. Систем тилшуносликда лексеманинг шакл томони номема дейилади. Номема фақат лексеманинг шаклига (моддий қобиғи, ташқи томонига) нисбатан ишлатилади. Лексеманинг мазмун томони (маъноси, ички томони….) эса семема номи билан юритилади. Демак, лексема= номема+семемадир.

Номема лексеманинг тилга хос томонидир. У онгимизда муайян фонемалар тизмаси сифатида мавжуд. Номеманинг фонемалар тизмасидан иборатлиги ички нутқ жараёнида (киши фикр юритганда, маьлум матнни ичида ўқиганда) аниқ сезилади. Чунки одам ички нутқ жараёнида сўзларни, қўшимчаларни кетма-кет тизиб, худди гапираётгандек, уларни грамматик жиҳатдан шакллантиради. Демак, инсон фақат овоз чиқарганда эмас, балки овозсиз ҳам фонемаларга моддий шакл бера олади. Ташқи муҳитда номема товушлар (ёки ҳарфлар) тизмаси сифатида воқелашади. Субстанциал тилшунослик лексемаларнинг моддий томонига – номемаларга кўп аҳамият бермайди. Чунки номема лексеманинг моҳиятига таъсир кўрсатмайди. Лексеманинг моҳияти эса унинг ички томони – семема орқали ва шунга кўра лексеманинг бошқа тил бирликларига муносабати, алоқага киришуви орқали белгиланади.

Номеманинг аҳамияти назмий нутқда беҳад катта бўлади (қофия, радиф, тажнис турлари, сажъ….). Шу сабабли баъзан шеъриятда номемага асосий эътибор қаратилади. Лингвистика нуқтаи назаридан эса асосий эътибор фақат семемага қаратилади. Семема лексеманинг ички томони, унинг мазмуни, маьноси, нимани ифодалаб келишидир. Семемалар кўпинча онгимизда муайян бир тушунча билан боғлиқ бўлади. Тушунча – онг, мантиқ бирлиги, семема эса лексемага хос бирликдир. Масалан, [ўрик] лексемасининг семемаси қуйидаги тушунчаларда намоён бўлади:




  1. ҳўл мева тури;


  2. шу меванинг қуритилгани;


  3. шу мевани берадиган дарахт.


Семеманинг тушунчалар билан боғлиқлигини фақат мустақил лексемалардагина кузатиш мумкин. Ёрдамчи лексемаларда, олмошларда эса бундай боғланишни кўрмаймиз. Тилшуносликда семемани ҳосил қилувчи маъно бўлаклари сема дейилади. Масалан: [дарахт] лексемасининг семалари қуйидагилар:

1) предмет; 2) ўсимлик; 3) ерда ўсувчи; 4) танали; 5) илдизли; 6) шохли; 7) баргли.

Систем тилшуносликнинг асосий вазифаларидан бири лексемаларни тизим сифатида таҳлил қилишдир. Лексемаларни шу нуқтаи назардан ўзаро ички муносабатлар асосида муайян қаторларга, гуруҳларга, тур ва туркумларга бирлаштириш зарур.

Хулоса қилиб айтиш мумкинки, лексема «ўзида тайёрлик, мажбурийлик, такрорланувчанлик, ижтимоийлик хусусиятларини мужассамлаштирган, шакл ва денотатив маъно бирлигидан иборат мустақил англаниш ва қўлланиш табиатига эга бўлган лисоний бирлик» деб таърифланар экан, бу таъриф фақат мустақил лексемалар учун хосдир. Чунки ёрдамчи лексемалар денотатив хусусиятларга эга эмас. Ёрдамчи лексемалар учун грамматик маьно хосдир.



Download 106,36 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   19




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish