в) Ичишга мўлжалланган ва имплантация қилинадиган ҳомиладорлик-ка қарши (контрацептив) воситалар
Мазкур гуруҳ воситалари туғилишни бошқариш учун ишлатилади. Улардан нафақат исталмаган ҳомиладорликнинг олдини олиш учун, балки оилани режалаштириш мақсадида ҳам фойдаланилади.
Турли контрацептив воситалар ва уларнинг ичиладиган ҳар хил схемалари мавжуд. Энг юқори фаолликка ва минимал ножўя таъсирларга эга бўл-ган воситаларга қуйидагилар киради:
1) комбинирланган эстроген-гестаген препаратлар
2) гестагенларнинг микродозаларини сақловчи препаратлар
Эстроген препаратлардан одатда этинилэстрадиол ишлатилади. Гестагенларнинг кўпчилиги тестостерон унумларига киради (норэтиндрон, норгестрел, левоноргестрел ва б.). Кўп фазали препаратлар яратилган бўлиб, уларда эстроген ва гестагенларнинг дозалари доимо бир хил бўлади (микрогинон, минизистон, фемоден, диане-35, жанин, логест, регулон, новинет ва б.), шунингдек, икки ва уч фазали препаратлар ҳам мавжуд. Икки фазали препаратларга антеовин, уч фазали препаратларга эса триквилар, тризистон, три-регол ва б. киради.
Препаратларнинг таъсир механизми овуляцияни сусайтиришлари билан боғлиқ. Бу гипофизнинг фолликулостимулловчи ва лютеинловчи гормон-ларининг ва улар биосинтезини ҳамда ажралишини кучайтирувчи гипоталамус гормонларининг синтезини сусайтиришлари натижасида юзага чиқади. Бу, ўз навбатида, тухумдонларга ҳам таъсир кўрсатади ва улар менопаузадаги ҳолатига ўхшаш бўлиб қолади. Эндометрийда тухум ҳужайранинг имплантациясига қаршилик қилувчи ўзгаришлар пайдо бўлади. Шунингдек, бачадон бўйни шилимшиғи таркиби ҳам ўзгаради ва у сперматозоидлар фаоллигини пасайтириб қўяди.
Эстроген-гестагенли препаратларнинг контрацептив фаоллиги деярлик 100% ни ташкил этади. Ножўя таъсирлари дастлабки 1-2 ой давомида кўп пайдо бўлади, кейинчалик улар камайиб, 5-10% ни ташкил этади. Энг кўп учрайдиган ножўя таъсирлари қуйидагилар: қон ивувчанлигининг кучайиши (веналар тромбози ва тромбоэмболия хавфи), жигар фаолиятининг бузилиши, глюкозага резистентликнинг пасайиши, бош оғриши, бош айланиши, кўкрак безларининг “қаттиқлашиши” (бўртиши), либидонинг ўзгариши, кўнгил айниши, қусиш, ҳайз цикли оралиғида қонли ажратмалар ажралиши, тана вазнининг ортиши ва б.
Эстроген-гестаген препаратлар фақат контрацептив восита сифатида эмас, балки бошқа гинекологик касалликларни даволашда ҳам ишлатилади: ҳайз кўришнинг бузилишларида, полипозда, эндометриозда ва б.
Контрацептив воситаларнинг иккинчи гуруҳи ўзларининг таркибида фақат гестагенларнинг кичик дозаларини сақлайди. Уларга континуин, мик-ролют ва б. киради. Уларнинг таъсир механизми охиригача ўрганилган эмас. Айрим муаллифлар уларни бачадон бўйни шилимшиғининг таркибини ва миқдорини ўзгартиришлари сабабли сперматозоидларнинг ўтишини камай-тириб қўяди деб ҳисоблашади. Фаллопиев (бачадон) найчалари орқали тухум ҳужайранинг ўтишини камайтиришлари тўғрисидаги маълумотлар мавжуд. Бундан ташқари, эндометрий томонидан тухум ҳужайранинг имплантациясига тўсқинлик қилувчи ўзгаришлар аниқланган. Шу билан бирга, маълум миқ-дорда гипоталамо-гипофизар тизим фаолиятининг камроқ сусайиши ҳам ўзи-га хос аҳамиятга эга. Уларнинг контрацептив фаоллиги биринчи гуруҳ вакил-лариникига нисбатан бир мунча пастроқ. Шу билан бирга, уларнинг ножўя таъсирлари ҳам камроқ миқдорда юзага чиқади. Асосий ножўя таъсирлари: ҳайз кўришнинг бир хилда бўлмаслиги (норегуляр) ва ҳайз цикли оралиқла-рида қонли ажратмалар ажралиши, баъзан кўнгил айниши, бош оғриши, депрессия ва б.
Гестагенларнинг тизимли ножўя таъсирларини камайтириш учун ми-рена препарати тавсия этилган бўлиб, ундан бачадон ичида гормонлар ажралиб чиқади. Уни маҳаллий қўлланилганда унинг таркибига кирадиган контейнердан 5 йил давомида левоноргестрел ажралиб чиқади ва у маҳаллий контрацептив самара чақиради.
Катта дозалардаги эстрогенлар ва гестагенлар сақловчи препаратлар яратилган бўлиб, уларни жинсий алоқадан кейинги дастлабки 24-48 соат да-вомида ишлатилганда контрацептив фаоллиги юзага чиқади. Бундай препа-ратларга постинор киради (таркибида левоноргестрел сақлайди).
Кейинги йилларда давомли таъсирга эга бўлган контрацептив препа- ратларни яратишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Медроксипрогестерон ацетати 3 ойда 1 марта киритилади. Таркибида левоноргестрел сақловчи норплант капсулалари яратилган бўлиб, у тери остига тикиб қўйилади ва 1 та капсуласи 5 йил давомида контрацептив фаоллик намоён қилади.
Кейинги йилларда эркаклар контрацептив воситаларини ҳам излаш ва ахтариб топишга катта эътибор қаратилмоқда. Бундай воситалар сперматоге-незни ва сперманинг вояга етишини пасайтириши лозим. Ҳозирги пайтда пахтадан госсипол препарати ажратиб олинган бўлиб, унинг ножўя таъсирлари жуда кўп ва тахминан 20% эркакларда қайтмас бепуштлик чақиради. Бундан ташқари, гипоталамо-гипофизар тизимга таъсир этувчи препаратлар яратилган бўлиб, уларга эркакларнинг уруғ суюқлигидан ажратиб олинган ингибин препаратини киритиш мумкин. У сперматогенезни сусайтириши билан бир қаторда тестостерон ҳосил бўлишига таъсир кўрсатмаслиги билан ажралиб туради.
Do'stlaringiz bilan baham: |