Глоссарий абсолют монархия



Download 138,89 Kb.
bet39/58
Sana21.02.2022
Hajmi138,89 Kb.
#57108
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   58
Bog'liq
Глоссарий

ҲУҚУҚ ШАКЛИ - ҳуқуқ шаклларига ҳуқуқий одат, ҳуқуқий прецедент, норматив-ҳуқуқий актлар ва норматив шартномалар киради. Ҳуқуқий одат - узоқ давр мобайнида амалда бўлиш натижасида шаклланган ва давлат томонидан умуммажбурий қоида сифатида тан олинган юриш-туриш қоидасидир. Ҳуқуқий прецедент - лот. “praeedens” - “аввалгиси, олдингиси” маъносини англатади. Суд ёки маъмурий органнинг ёзма ёки оғзаки қарори келгусида барча шунга ўхшаш ишларни кўриб чиқиш ва ҳал қилиш учун асос бўладиган намуна, эталон, норма сифатида қабул қилинса, у прецедент бўлади. Норматив-ҳуқуқий акт – давлат ваколатли органлари томонидан ўрнатиладиган ёки маъқулланадиган ҳуқуқий актдир. Норматив шартнома норматив-ҳуқуқий актга ўхшаса ҳам, ташкил топиш хусусиятига қараб ундан фарқ қилади. Норматив шартномалар, айниқса, халқаро ҳуқуқда катта аҳамиятга эга.
ҲУҚУҚБУЗАРЛИК - бу ҳуқуқ ва муомала лаёқатига эга субъект томонидан ҳаракат ёки ҳаракатсизлик кўринишида содир этиладиган, ҳуқуқ нормалари талабларига зид келувчи ҳамда шахсга, мулкка, давлатга ва бутун жамиятга зарар келтирувчи ижтимоий хавфли қилмишдир. Бундай қилмиш қонун билан муҳофаза қилинадиган ижтимоий муносабатларга зарар етказиши ёки зарар етказиш хавфини туғдириши мумкин. Ҳуқуқбузарликнинг қуйидаги белгилари мавжуд: жамият ва шахс учун ижтимоий хавфли; ҳуқуққа зид; айб; зарарли оқибат; қилмиш билан зарарли оқибат ўртасидаги сабабий боғланиш; юридик жавобгарлик ва ҳ. Ижтимоий хавфлилик даражасига кўра, ҳуқуқбузарликнинг жиноят(одам ўлдириш, ўғрилик, фирибгарлик ва ҳ.). ва ножўя иш кўринишидаги турлари мавжуд. Ножўя иш кўринишидаги ҳуқуқбузарлик ўз навбатида фуқаролик-ҳуқуқий (моддий зарар етказиш, мажбуриятни бажармаслик ва ҳ.); маъмурий (майда безорилик, йўл ҳаракати қоидаларини бузиш ва ҳ.к); интизомий (ишга келмаслик, кеч қолиш ва ҳ.)ларга бўлинади.
ҲУҚУҚДАГИ БЎШЛИҚ - бу тартибга солиниши зарур бўлган муносабатларнинг амалдаги қонунчиликда ҳуқуқ нормалари билан қисман ёки тўлиқ тартибга солинмаганлиги. Ҳуқуқдаги бўшлиқни тўлдириш усуллари: янги норматив ҳуқуқий ҳужжатларни яратиш; ҳуқуқ ёки қонун аналогиясини қўллаш.

Download 138,89 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   58




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish