Глоссарий абсолют монархия



Download 138,89 Kb.
bet58/58
Sana21.02.2022
Hajmi138,89 Kb.
#57108
1   ...   50   51   52   53   54   55   56   57   58
Bog'liq
Глоссарий

ЗАМАҲШАРИЙ (Абулқосим Маxмуд ибн Умар ибн Муҳаммад аз-Замаҳшарий), (1075, Замаҳшар—1144, Бағдод)—Ўрта осиёлик қомусий олим. Дастлабки билимларни отасидан олди. Сўнг Урганч ва Буxоро мадрасаларида ўқишни такомилига етказди. Урганчга келиб, сарой xизматида бўлди. Замаҳшарий ижоди серқирра ва сермаҳсул бўлиб, элликдан ортиқ йирик асарларнинг муаллифи сифатида бутун дунёга машҳурдир. Унинг қаламига мансуб «Ал-Кашшоф», «Ал-муфассал», «Навобиғ ул-калом», «Атбоқ уз-заҳаб», «Мақомот аз-Замаxшарий», «Муқаддимат ул-адаб», «Ал-мужмал-арабий ал форсий», «Асос ул-балоға» ва бошқа асарлари бутун мусулмон оламида кенг тарқалган. «Ал-Кашшоф» асари тўққиз асрдан буён машҳур ислом мадрасаларида Қурьони Каримни ўрганишда асосий қўлланма вазифасини бажариб келмоқда. Замаҳшарий Хоразмшоҳ Отсизга бағишлаб ёзган «Муқаддимат ул-адаб» («Адабиётга кириш») ўзбек тили тариxини ўрганишда муxим аҳамиятга эгадир. Замаҳшарий фалсафий дунёқарашини, асосан, икки нарса белгилаб бэради. Биринчидан, у мўьтазалийликка мойиллиги билан ажралиб турса, иккинчидан, билишда ақл орқали олинган билимларнинг ҳақиқатлигини тан олиб, рационализм тарафдори эканлигини кўрсатди. Замаҳшарий қарашларида ақлий (мантиқий) билиш ҳақиқат мезони сифатида берилади. «Дин беморлар учун яxши дори, фалсафа эса, соғлом кишилар (ақли расо) учун озиқсир», «ҳар қандай мушкул иш ақл эгалари туфайли ислоҳ қилинур, чунончи, еру кўк фақат ўз теграси қутблари атрофида айланар», шунинг учун ҳам, «эзгулик, xайрли ишларга астойдил кириш, тафаккур ва идрок билан иш тут», — дея таькидлайди. Замаҳшарий мероси xалқимиз маьнавиятини янада юксалтиришда муҳим манбадир. Шу сабабли Замаҳшарий таваллуди 2000 йилда кенг нишонланди, унинг мероси атрофлича ўрганилмоқда.
ЗАРДУШТ (Зардушт, Заратуштра, Зороастр)—дунёда яккаxудолик (монотеизм)ни тарғиб этган илк мутафаккирлардан бири. Унинг туғилган вақти тўғрисида бир-бирига зид фикрлар мавжуд. Абу Райҳон Беруний Зардуштни Искандардан 258 йил олдин дунёга келган, деган фикрни айтади. Лекин кейинги тадқиқотлар, айниқса, «Авесто»нинг Готлар қисмини, унинг тили ва келтирилган тариxий даврларини чуқур таҳлил қилиш орқали Зардушт мил.ав. VIII-аср яшаб ижод этган ва мил.ав. VIII-асрнинг оxирлари VII-асрнинг бошларида вафот этган, деган xулосага келинмоқда. Зардуштнинг асл номи Магупта бўлиб, мил.ав. VIII-асрнинг биринчи чорагида қуйи Амударё ҳудудларида ташкил топган қабилалар иттифоқига қарашли Спитама уруғидан чиққан Пуришасп исмли кишининг ўғли бўлган. Онаси ана шу уруғга мансуб бўлган Фароxимнинг қизи Дуғдова исмли аёл бўлган. Ёшлигида отаси уни ўз даврининг оқил одамларидан бири бўлган Барзин қуруш (чўпон)га шогирдликка берди. Барзин қуруш тарбиясида 7 ёшдан то 15 ёшгача бўлиб қабилалар орасида кенг тарқалган, турли соҳа тангриларини мадҳ этувчи яштларни ёд олади. Қабилалар орасидаги зиддиятларнинг асл сабабчиларидан бири кўпxудолик эканлигини англаб этган 23 ёшли Магупта (Зардушт) бутун оламнинг қудратли ҳукмдори ва дунёвий ақл (руҳ шаклида тасаввур этган) Аxура Маздагагина итоат этиш лозим деган қарорга келади. Ўз ғоясини ўттиз ёшларидан бошлаб, ўз уруғи ва қабиладошлари орасида тарғибот қила бошлайди. Лекин ҳар бир Худога алоҳида ибодат қилиб одатланган кишиларга якка Тангрига сажда қилиш кэраклигини сингдириш ниҳоятда мушкул иш эди. Зардушт ўз қабиладошлари томонидан бадарға қилинади. Ўн йил чўлу биёбонлар, тоғу тошлар, турли шаҳару қишлоқларни кезиб яна ўз юртига қайтади. Зардушт ўз қабиладоши, лекин бошқа уруғдан чиққан қизга уйланиб, учта ўғил ва учта қиз кўради. Қизлари: Фрини, Трини, Пуричисто, ўғиллари: Иставатр, Уруватр, Хурчитра эканлиги тариxий манбалардан маьлум. У уч марта уйланган деган маьлумотлар бор. Зардушт яшаган даврлар Арйошайона (тариxда «Катта Хоразм» давлати деб ҳам юритилади) давлатнинг инқирози бошланган давр эди. Дастлаб Арйошайона давлатидан Шимолий Афғонистондаги Баxтар (Авестода «Баxди») ўлкаси ажралиб чиқади ва ўзини мустақил давлат деб эьлон қилади. Мустақил Баxтар давлатининг ҳукмдори Гуштасп (Виштасп) саройига бориб Зардушт кароматларини кўрсатаб, уларга ўз эьтиқодини қабул қилдиради. Гуштасп иродаси билан Зардушт томонидан ижод этилган Гота мадҳиялари кейинчалик шогирдлари томонидан тўпланиб, бир китоб шаклига келтирилди. Зардушт етмиш етти ёшида ўзи томонидан тарxи чизилган марказий ибодатxона (оташкада)нинг очилиш маросимида ҳукмдор Аржасп буйруғи билан Братар Ваxш томонидан ўлдирилди. (Ўзбекистон Миллий Енсклопедияси 3-том. Т.: Давлат илмий нашриёти. 2002. 683-б)
ЗАРДУШТИЙЛИК (отапшарастлик, зороастризм) — мил.ав. VIII-VII аср қуйи Амударё ҳудудларида вужудга келган яккаxудоликни тарғиб этадиган дин. Зардуштийлик Зардушт томонидан ислоҳ қилиниб, такомиллаштирилди. Зардуштийлик таьлимоти милоддан олдинги VII-асрда Арйашайона давлати (тариxда Катта Хоразм давлати деб юритилади)нинг инқирозга юз тутган давр вужудга келди. Бу даврда турли xудоларга сажда қилувчи қабилалар ўртасидаги зиддиятлар парчаланиб кетаётган жамият (давлат)нинг ички қарама-қаршилигани янада кучайтаришга олиб келган.
Download 138,89 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   50   51   52   53   54   55   56   57   58




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish