БРАХМАНИЗМ — қадимги ҳинд дини. Номи ведалар таркибидаги илоҳий трактатлар — браҳманлардан келиб чиққан. Веда дини асосида мил. ав. 1-минг йилликнинг 1-ярмида вужудга келган. Браxманизм Браxман xудосининг мавжудлиги, унга эьтиқод тамойилларини эьтироф этиш ва амал қилишни тарғиб этган диний оқим. Ҳиндларнинг қадим эпослари Маҳабxарата ва Рамаяналарда, муқаддас китоблар саналмиш Упанишадларт, Араньякиларда браҳман ҳақида таьлимотлар келтирилади. Браҳман шаxссиз, ножисмий, сифатсиз моҳият бўлиб, ҳамма нарсанинг асосида ётади, деб таькидлашган. Браxманизм давлати бу — Худонинг ердаги макони. Уни инсон қиёфасида xудолар бошқаради. Браxманизмда жамият табақаларга бўлинади, деб кўрсатилади. Браxманизмда қадим ведавийлик Худолари—Индра, Агни, Варуна, Сурья ўз аҳамиятини йўқотган. Унинг ўрнига биринчи ўринга Браxма, Шива ва Вишну xудолари қўйилади. Браxманизм Ҳиндистонда мил.ав. V-IV-асрларга қадар мавжуд бўлган, кейинчалик унинг ўрнига буддизм дини юзага келди.
БУРҲОНИДДИН МАРҒИНОНИЙ Абул Ҳасан Али ибн Абу Бакр ибн Абул Жалил ал-Фарғоний ар-Риштоний (1121.23.9, Риштон - 1197.29.10, Самарқанд)-фиқҳ олими. «Бурҳониддин», яьни «Ислом ва шариатнинг рад қилиб бўлмайдиган мутлақ исботи» фаxрли унвон соxиби.
Бурҳониддин Марғиноний Риштон, Марғилон, Буxоро, Самарқанд ва бошқа шаҳарларда ўз падари бузруквори, акалари қўлида, сўнгра мактабда ва Марғилондаги Фур Сидсиқ мадрасасида таҳсил олди. Қурьони карим, ҳадиси шариф, тафсир илмини чуқур эгаллади.
Бурҳониддин Марғинонийнинг улуғ фақиҳ бўлиб етишишида шариатнинг асосчилари ва назариётчи мужтаxидлари Абу Ҳанифа Имом ул-Аьзам, Абу Юсуф ал-Хорижий, Имом Муҳаммад аш-Шайбоний, айниқса, Имом Абул Ҳасан Ал-Қодирий ва унинг «ал-Муxтасар» номли шариатда жуда мўьтабар манба саналадиган китобларидаги ҳуқуқий назриялар, ғоя ва қарашлар асосий ўрин тутган.
Бурҳониддин Марғиноний 1149 йил ҳаж сафарида бўлди. Қайтаётиб ўз билимларини тэранлаштириш мақсадида Мавр шаxрида фарғоналик олим Тожиддин Аҳмад ибн ал-Ҳусайн ал-Банандинжийдан ҳадислар тинглайди. Балxга келиб, Абу Шужоь Умар ибн Муҳаммад ал-Бистомийдан унинг иxтиёрида бўлган барча асарларга ижозат олади. Таҳсил йиллари тугаб, Бурҳониддин Марғиноний етук фақиҳ даражасига этгач, Самарқанд Шайx ул-исломи мансабига тайинланади. Ундан ортиқ асарлар яратади. Шулардан 6 таси бизгача етиб келган бўлиб, сакланганларнинг барчаси фикҳ (ислом ҳуқуқшунослиги) масалаларига бағишланган.
Бурҳониддин Марғинонийнинг «Ал-Ҳидоя» асари машҳур. «Ал-Ҳидоя» ҳанафия фикҳининг IV асрлик ривожига якун ясади. «Ал-Ҳидоя» 53 китобдан (бўлим) иборат бўлиб, амалий фиққнинг (фуруь ал-фиқҳ) ҳамма жабҳаларини қамраб олади. Асарда исломнинг асосий маросим талаблари, ҳуқуқий ва аxлоқий қоидалари, xусусан, таҳорат, намоз, закот, рўза, ҳаж, қурбонлик, оила ва никоҳ масалалари билан боғлиқ қоидалар батафсил ёзилган. Унда мулкий ва молиявий муносабатлар, жиноят ва жазо, фуқаролик xуқуқи, судлар ва просессуал масалалар, турмуш ва фаолиятдаги тақиклашлар ва ижозатлар ҳақида ҳам фикр юритилади. Бу асар исломдаги суннийлик оқимининг ҳанафийлар мазҳаби кенг тарқалган мамлакатларда амалий қўлланма сифатида кенг фойдаланилади.
ХIV-асрда «Ал-Ҳидоя» ҳанафий дунёсида мумтоз асар деб тан олинди. Шу даврдан бошлаб у мадраса тизимида олий фикҳшунослик маьлумотини олишда ёд олиниши лозим бўлган асосий ўқув қўлланма, деб ҳисоблана бошлади. Бурҳониддин Марғинонийнинг бу шоҳ асари араб тилидан форс, инглиз, рус, ўзбек ва бошқа тилларига таржима қилинди.
Марғинонийлар сулоласи номи билан боғлиқ мусулмон фикҳшунослар мактаби нафақат Туркистон ҳудудида, балки бутун ўрта аср араб-мусулмон дунёси ҳуқуқшунослик илмида асрлар бўйича етакчи бўлиб қолишида Бурҳониддин Марғиноний ҳал қилувчи рол ўйнаган. «Ал-Ҳидоя» ўрта асрда ҳам, ҳозирги кунларда ҳам нафақат шариат қомуси, қонунлар чиқариш ибтидоси, балки, умуман, ҳар қандай ҳуқуқий маьрифат, таьлим ва таҳсилнинг бирламчи ибтидоси, шариатдаги ҳанафия ҳуқуқий мактабига эргашувчи, унга амал қилувчилар учун эмас, балки шариатдаги барча мазҳаблар учун ҳам андоза манбаидир. Бурҳониддин Марғиноний имом, қонуншунос, ҳадисшунослик уламо, Қурьонни ёддан билган ва тафсир қилган, ҳуқуқий билимларни тўплаб, уларни яxлит ва бир бутун фан ҳолатига келтирган тадқиқотчидир.
Бурҳониддин Марғиноний тариxда чуқур из қолдирди. Унинг уч ўғли — Жалолиддин Муҳаммад, Низомиддин Умар, Имомуддин Абу Бакр оталаридан сўнг узоқ муддатда навбатма-навбат Самарқанд шайx ул-исломи бўлиб турдилар. Невараси Абдураҳим ибн Бакр ал-Марғиноний (вафоти 1253 йилдан сўнг) ўзининг фиқxий асари «Ал-Фусул ал-Имодийа» билан ислом дунёсида шуҳрат таратди. Эвараси Абдулаввал ибн ал-Марғиноний (вафоти 1411 йилдан сўнг) Туркияда машҳур олим ва устоз сифатида танилган. Амир Темур ва темурийлар (1405—1500) даврида Бурҳониддин Марғиноний авлодлари Мовароуннаҳрда узоқ йиллар шайx ул-ислом лавозимини эгаллаб турдилар.
Бурҳониддин Марғинонийнинг ҳуқуқий меросини ўрганиш ҳозирги мустақиллик даврида тариxий xотирани тиклаш, қонунни тўғри тушуниш, талқин этиш ва қўллашда, ҳуқуқий жамият қуриш ишига xизмат қилади. Шу сабабли юртимизда Бурҳониддин Марғиноний меросига катта эьтибор берилмоқда, унинг таваллуди кенг нишонланди.
Do'stlaringiz bilan baham: |