Синов саволлари:
1. Гидрометрия фанининг мақсади ва вазифалари нималардан иборат?
2. Гидрометриянинг тадқиқот усулларини айтиб беринг.
3. Гидрометрия ўрганадиган сув объектларига боғлиқ ҳолда қандай қисмларга бўлинади?
4. Гидрометрик ишларнинг асосий таркибий қисмлари нималардан иборат?
5. Гидрометрик кузатиш маълумотларининг халқ хўжалигидаги аҳамияти нималардан иборат.
1.1. Сув сатҳи
1.1.1. Гидрометрик кузатиш тармоғи.
Сув ўлчаш жой постларининг турлари ва уларнинг тузилиши
Мамлакатимизда гидрометеорология хизмати давлат миқиёсида амалга оширилади ва унинг вазифаси халқ хўжалигини гидромотоорологик маълумотлар билан таъминлашдир. Барча гидромотоорологик ишлар устидан раҳбарликни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамаси ҳузуридаги Гидрометеорология хизмати маркази (Ўзгидромот) олиб боради.
Ўзгидромотнинг асосий вазифаси халқ хўжалигининг барча тармоқларини ва мамлакат мудофаа тизимини мотоорологик, иқлимшунослик, аэрологик, агромотоорологик, гидрологик маълумотлари билан таъминлашдир.
Гидрометрия хизмати гидрометеорология хизматининг асосий таркибий қисмларидан биридир. Дунё миқёсида гидрометрия хизматининг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:
1) денгиз ва океанларнинг гидрологик режимини ўрганиш;
2) халқ хўжалиги тармоқларини, мудофаа тизимини, метеорология ҳамда гидрология хизмати ва бошқа соҳаларни коракли гидрометрик маълумотлар билан таъминлаш;
3) гидрометрия соҳасида илмий тадқиқот ишларини олиб бориш;
4) кузатиш ва тадқиқот ишлари натижаларини алоҳида йилномалар ва маълумотномалар кўринишида чоп эттириш.
Гидрология ва гидрометрия соҳалари бўйича амалга оширилаёиган илмий услубий ишларга Ўзгидромотнинг махсус бўлимлари раҳбарлик қилади. Ҳар бир мамлакатда ўзининг гидрометрия хизмати бошқармаси мавжуд бўлиб, бу бошқарма ўз ҳудудидаги барча гидрометрик ишларнинг талаб даражасида бажарилишига масъул ҳисобланади.
Мамлакатимиздаги сув объетлари режими элементларини кузатиш ва ўрганиш ҳар бир сув объетида мунтазам ёки вақтинчали постлар-кузатиш жойларини ташкил қилиш ёки эксподиция уþштириш асосида олиб борилади.
Станция ва пост тармоқлари опоратив кузатиш станциялари ва пост тармоқларига бўлинади.
Кузатиш постларининг вазифаси қуйидагилардан иборат:
1) сув объетларининг гидромотоорологик режимини ўрганиш мақсадида мунтазам равишда кузатишлар олиб бориш;
2) турли манфаатдор муассасалар, ташкилотлар ва идораларни зарур гидрометеорологик кузатиш маълумотлари билан таъминлаш, уларни хавфли гидрологик ҳодисалардан огоҳлантириш;
3) кузатиш постларига қарашли ҳудудда мунтазам равишда кузатиш ишларини амалга ошириш;
4) маҳаллий аҳоли орасида гидрометрик билимларни ва гидрометрик хизмат фаолиятини оммалаштириш.
Опоратив станцияларнинг вазифаси халқ хўжалигига опоратив гидрометеорологик хизмат кўрсатишдир. Опоратив гидрометрик станция ва постларнинг сони ва жойлашиши илмий ва хўжалик ташкилотларининг талабларига боғлиқ ҳолда ташкил этилади.
Гидрологик станция деганда маълум ходимлар штатига эга бўлган давлат ташкилоти тушунилади. Гидрологик пост деганда эса маълум талабларни ҳисобга олиб, дарё ёки бошқа бир сув объетининг тогишли қисмида кузатиш ва ўлчаш ишларини амалга ошириш мақсадида танланган ва махсус қурилмалар билан жиҳозланган жой тушунилади. Бу жойда гидрологик ишларни бажаришга мўлжаллаб створ ёки косма ўтказилади. Гидрологик постда фақатгина кузатувчи бўлади.
Мамлакатимизда гидрометеорология хизмати томонидан ташкил этилган станция ва постлар маълум гуруҳларга ажратилган. Ана шу ажратиш шартлари, биринчидан, бажариладиган ишнинг ҳажмига, иккинчидан, уларда бажариладиган ишнинг турига асосланган.
Станция ва постлар бажарадиган иш турларига қараб мотоорологик, аэрологик, гидрологик ҳамда денгиз гидромотоорологик станция ва постларига ажратилади.
Дарё ва каналлардаги гидрометрик ишларнинг таркиби ва ҳажми қўйилган мақсадга боғлиқ. Амалиётда мавжуд гидрометрик ишларни учта катта гурухга бўлиш мумкин. Уларга гидрологик станция ва кузатиш жойларида бажариладиган гидрометрик ишлар, илмий сафарларда, бажариладиган гидрометрик ишлар, иншоотларни (тўғонлар, ирригация каналлари ва бошқалар) барпо этиш ва улардан фойдаланиш даврида амалга ошириладиган ишлатиш давридаги гидрометрик ишлар киради.
Дарёлар, кўллар ва сув омборларидаги гидрологик ишлар ва сув ўлчаш жойидаги асосий гидрометрик ишлар таркибига қуйидагилар киради:
1. Гидрологик станция ва кузатиш жойларининг тузилиши ва жиҳозланиши;
2. Сув манбаларининг чуқурлиги ва ўзан туби рельефини ўрганиш мақсадида бажариладиган чуқурлик ўлчаш ишлари;
3. Сув сатҳларининг ўзгаришини кузатиш.
4. Сув юзаси нишаблигини кузатиш;
5. Сув ҳавзаларининг ҳарорати, музлаши ва ундан холи бўлиши, муз қатламининг ҳолатини ўрганиш;
6. Сувнинг оқиш тезлигини ўлчаш;
7. Сув сарфини ўлчаш ва оким ҳажмини ҳисоблаш;
8. Оқизиқлар сарфини аниқлаш;
9. Муаллақ оқизиқлар ва ўзан туби оқизиқларини ўрганиш;
10. Сувнинг ранги, тиниқлиги, зичлиги ва кимёвий таркибини аниқлаш бўйича кузатишлар.
Барча гидрометрик ишлар махсус гидрологик кузатиш жойида (сув ўлчаш постларида)олиб борилади. Сув манбаининг (дарё, канал) ўлчамига боғлиқ ҳолда гидрологик кузатиш жойининг таркиби қуйидагилардан иборат бўлади:
1. Сув ўлчаш ишларини олиб боришга мўлжалланган гидрометрик кўприк (ёки беланчак, сол ва бошқалар);
2. Сув сатҳини ўлчовчи сув ўлчаш рейкаси, свай (қозиқ), ўзи ёзгич асбоблар («Валдай», ГР-38, ГР-116);
3. Доимий баландлик белгилари (реперлар);
4. Сув ўлчаш жойининг «0» (нол) графиги. Одатда сув ўлчаш жойининг нол графиги шундай белгиланадики, бунда нол график сатҳи дарёда (кўлда, сув омборида) энг паст сув сатҳидан камида 0,5 м қуйида жойлашиши керак. Бу билан сув сатҳи энг паст бўлганда ҳам унинг саноқларининг мусбат қийматда бўлишига эришилади. Бетонли каналларда сув ўлчаш жойининг нол графиги канал туби билан бир хил баландликда қабул қилинади. Сув ўлчаш жойи нол графигининг баландлиги репер баландлигига нисбатан аниқланади.
5. Сув ўлчаш жойида нол графикдан ташқари яна сув ўлчаш рейкаси ва свайлар сонига қараб, бир ёки бир неча кузатиш ноли бўлиши мумкин. Кузатиш нолининг баландлиги сув ўлчаш рейкасининг туби (ёки свайнинг боши) да реперга нисбатан олинади. Шундай қилиб, кузатиш ноли сув ўлчаш жойининг нол графигига ўхшаб шартли бўлмасдан, балки аниқ миқдорий сатҳдир;
6. Сув ўлчаш рейкасининг ноли ёки свай боши ва нол график ўртасидаги баландлик фарқи шу рейка ёки свайларнинг приводкаси (келтирилиши) дейилади;
7. Каналларда сув сатҳини бошқариш пултига узатиш мақсадида сув сатҳининг кўрсаткичи У-52 дир ва сув тақсимлагич иншоотларида сув сатҳини кўрсаткичлари ўрнатилади.
Гидрологик кузатиш жойи қўйилган мақсадга мувофиқ дарё (кўл, канал, сув омбори) нинг маълум бир қисмида ўрнатилиши мумкин. Ҳар қандай ҳолда ҳам танланган жой сув манбаининг бир қисмидаги сатҳлар режимининг барча хусусиятларини тўла ифодалаши керак.
Дарёнинг сув ўлчаш жойида сув бир ўзанга, қўлтиқларга ва дарё шохобчаларига бўлинмасдан оқиши керак. Дарё ўзани тўғри бўлиб, унда сувнинг буралма ҳаракатини ҳосил қилувчи оролчалар, саёзликлар, сувнинг турғун ҳолатлари бўлмаслиги керак. Шу билан биргаликда дарё ўзани анча мустаҳкам, яъни ювилиш ва лойқа босиш ҳолатларидан ва сув сарфини ўлчашга тўсқинлик қилувчи сув ўтларидан холи бўлиши керак.
Агар ўзаннинг нишаблиги 20—30° дан каттароқ бўлса, қирғоқларга кузатиш жойини ўрнатиш ва унда кузатиш ишларини олиб бориш анча ноқулай бўлишига эътибор бериш керак.
Сув ўлчаш жойини танлаганда унинг аҳоли яшаётган жойдан узоқлиги, у ерда транспорт, почта-телеграф алоқасининг мавжудлиги кабилар ҳисобга олинади.
Сув ўлчаш жойидаги гидрометрик ишларнинг ҳажми ва таркиби уни қайси муассаса томонидан қурилганлигига қараб белгиланади. Гидрологик станция ва постлар уларда бажариладиган ишлар тури ва хажмига қараб разрядларга ажратилади. Масалан, станциялар иккита разрядга, гидрологик постлар эса учта разрядга бўлинади.
I разрядли гидрологик станцияларда сув объетларининг гидрологик режими элементлари тўла ўрганилади. Шу билан бирга II разрядли станцияларда амалга ошириладиган сув ўлчаш ва кузатиш ишларини назорат қилиб боради, уларга раҳбарлик қилади.
II разрядли гидрологик станциялар сув объектларида тўғридан-тўғри ўлчаш ва кузатиш ишларини амалга оширади, тўпланган гидрометрик маълумотларни бирламчи қайта ишлайди. Айни пайтда II разрядли гидрологик станциялар ўзига бириктирилган гидрологик постларга масъул ҳисобланади.
I разрядли гидрологик постларда сув режимининг ҳамма эломонтлари бўйича кузатиш, ўлчаш ишлари олиб борилади. Шу билан бирга уларда метеорологик кузатишлар ҳам олиб борилади.
II разрядли гидрологик постлар ҳам I разрядли гидрологик постлар каби иш олиб боради. Уларда фақатгина сув ва оқизиқлар сарфи ўлчанмайди.
III разрядли гидрологик постларда сув сатҳи, музлаш ҳодисалари, сувнинг ҳарорати белгиланган муддатларда мунтазам равишда кузатиб борилади.
Сув ўлчаш жойида қуйидаги кузатишлар олиб борилади:
1. Сув сатҳининг баландлиги;
2. Сув ҳарорати;
3. Лойқаликка намуна олиш;
4. Музлаш ҳолатини кузатиш;
5. Тўлқин баландлигини кузатиш (фақат кўл ва сув омборларида);
Гидрометрик кузатишларнинг асосий муддатлари қилиб соат 800 ва 2000 қабул қилинган. Фақат маълум мақсадга мувофиқ гидрометстанция бошлиғи қўшимча кузатиш муддатларини белгилаши мумкин.
Сув сатҳининг ўзгариши ҳар бир дарёда ўзига хос бўлади. Шунга мос равишда сув ўлчаш постлари ҳам турличадир.
Сув ўлчаш постларини конструкциясига боғлиқ ҳолда қуйидаги турларга бўлиш мумкин:
1) оддий сув ўлчаш постлари;
2) узатма сув ўлчаш постлари;
3) ўзи ёзиб борувчи сув ўлчаш постлари;
4) узоқ масофага узатиб борувчи сув ўлчаш постлари.
қуйида уларнинг ҳар бири устида алоҳида тўхталиб ўтамиз.
Do'stlaringiz bilan baham: |