18-маъруза Темир йўл қидирувида гидрометрик ишлар



Download 86,56 Kb.
bet1/2
Sana30.04.2022
Hajmi86,56 Kb.
#595249
  1   2
Bog'liq
2 5420610574251727482


18-маъруза
Темир йўл қидирувида гидрометрик ишлар.
Дала ва камерал ишлари
Режа:
18.1. Йўл қурилишида гидрометрик ишлар;
18.2.Сув нишабини аниқлаш;
18.3.Дарё суви тезлигини аниқлаш.


Таянч сўз ва иборалар:
теодолит-баландлик йўллари, морфокесимлар, ўзан, шест, лот-линь, эхолот, поплавок, гидропаррак.

18.1. ЙЎЛ ҚУРИЛИШИДА ГИДРОМЕТРИК ИШЛАР
Йўл қурилиши. Йўл қурилишида катта ёки кичик дарёларни кесиб ўтиш ва бу дарёлар ўзанида турли иншоатлар барпо қилиш керак бўлади. Бунда дарёнинг иншоат қуриладиган жойида қуйдаги ишлар олиб бажарилади:
1) Маьлум узунликда дарё сохиллари сьёмка қилиниб, дарё ўзанинг плани чизилади;
2) Дарёнинг кўндаланг кесими (ёнли кесим) аниқланади;
3) Дарё ўзанинг нишаби аниқланади ва
4) Дарё сувининг оқиш тезлиги аниқланиб, сув сарфи ҳисоблаб топилади.
Дарё сохилларини сьёмка қилиш учун иншоат қуриладиган жойдан икки томонга 500м ўлчаб, А ва D нуқталар топилади.
А нуқтадан дарё сохилли бўйлаб АБС очи полигони (магистрал йўл) ясалади. А нуқтадан бошлаб оХирги D нуқтагача пикетланиб, сохил ёнидаги тафсилот перпендикуляр усули билан сьёмка қилинади
.

18.1-расм

Дарёнинг кэнглигини аниқлаш ва иккинчи томон соҳилини планга тушириш учун дарё кэнглигини Характерли (кенгайган ва торайган) жойларидаги унинг кўндаланг кесими сьёмка қилинади. Кўндаланг кесим камида уч ерда (бошда, ўрта ва охирда) олинади. Пикетлаш вақтида оқимга перпендикуляр қилиб МА чизиғи белгиланади ва шу чизиқдаги баландлик ва пастлик бўйича Характерли нуқталарга ва иккала қирғоқ сув сатхига тенг қилиб м ва н нуқталарига қозиқлар қоқилади. Агар сув оқими АМ чизиқ бўйича вертикал текислик билан кесилса, ҳосил бўлган сув ҳаракатидаги кўндаланг кесим дарёнинг ёнли кесими бўлади.


Ёнли кесимни съёмка қилиш учун қирғоқлардаги сув лабидан юқорига (Е ва F нуқталарга) маҳкамлаб икки қозиқ қоқилади. Буларга 5 ёки 10м дан белги қилинган тросс таранг тортилади. Шу троссни ушлаб қайиқ билан Е ва F томон сузиб борилади-да, а,б,с,d,е,f ва d нуқталарда сув чуқурлиги ўлчанади. Дарё чуқурлиги наметка (дессиметрларга бўлинган таёқ) ёки ЛОТ (бир учига оғир юк боғланган сим) ёрдами билан ўлчанади. А,B,Е,F, М ва N нуқталарнинг сув сатҳидан баландлиги дарё нишабини аниқлаш учун олиб бориладиган бўйлама ва кўндаланг нивелирлаш вақтида аниқланади.



18.2-расм

Нивелирлашдан олдин (пикетлаш вақтида) кўндаланг кесим олинадиган жойларда маьлум вақт ёки келишилган соатда сув сатхига тенг қилиб қозиқлар (м ва н) қоқилади, бу қозиқлар ёрдамида сув сатҳининг баландлиги аниқланади. Пикетлаш вақтида керакли ўринларга бир неча иш репери ҳам ўрнатилади.


Нивелирлашда сувнинг ҳар қайси пикет тўғрисидаги сатҳига қоқилган қозиқларга қўйилаган рейкалардан ҳам саноқ олинади.
Агар дарёнинг икки соҳили орасида тросс тортиб бўлмаса, дарёнинг икки соҳилига бир створда А,В ва С,Д вехалар қадалади. Кейин В нуқтадан тик ВЕ чизиқ чиқарилиб, унга дарё кэнглигига яқин узунлик (базис) ўлчаб қўйилади-да, Е нуқта топилади. Е нуқтага теодолит ўрнатилади, АД створи бўйича қайиқда юриладида, чуқурлиги ўлчанадиган 1, 2, 3 нуқталарга қараб α1, α2, α3 бурчаклар ўлчанади. Бу нуқталар ўрни АД ва Е1, Е2 ва Е3 йўналишлар бўйича кестирма усулида топилади.
Даладаги ўлчаш ишлари тугаб, нуқта ва сув сатхининг отметкалари, ҳисобланган А, В, Е, Г , М , Н нуқталар отметкаси бўйича дарёнинг кўндаланг кесими профили чизилади. Профилда сув сатҳи чизиқлари чизилади. Одатда дарё суви энг кўп вақтдаги горизонти ва сув энг кам вақтдаги горизонти (қуйи сув горизонти) кўрсатилади.



Download 86,56 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish