Гидрометрия


©– Тошкент ирригация ва мелиорация институти, 2008 йил



Download 4,96 Mb.
bet2/51
Sana19.11.2022
Hajmi4,96 Mb.
#868388
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   51
Bog'liq
Гидрометрия кулланма охирги версия

©– Тошкент ирригация ва мелиорация институти, 2008 йил
Сўз боши

Мустақиллик туфайли Республикамизнинг барча жабҳаларида олиб борилаётган ислоҳотлар қатори сув хўжалиги сохасини ҳам тубдан қайта кўриб чиқишга алоҳида эътибор берилмокда.


Гидрометрия фани 5521800- « Автоматлаштириш ва бошқарув (сув хўжалигида) » бакалавриат йўналиши ўқув режасига киритилган танлов фанлардан бири ҳисобланади. Ушбу ўқув қўлланма Гидрометрия фани бўйича тасдиқланган намунавий дастур асосида тайёрланган.
Мазкур фаннинг бўлғувси мутахассисларни тайёрлашда, уларнинг ишлаб чиқариш, илмий-тадқиқот ва ташкилий-бошқарув фаолиятларида аҳамияти катта.
Ўқув қўлланмаснинг асосий мақсади Гидрометрияни ўрганишга йўналтирилган бўлиб, талабаларни унинг асослари ҳамда сув ўлчаш асбоблари билан таништириш, уларни сув хавзаларида кузатиш ишларини олиб бориш ва маълумотларни қайта ишлаш, таҳлил этишга ўргатишдир.
Ўқув қўлланмага киритилган маълумотлар қайта ишланиб, унда имконият даражасида ўлкамизнинг гидрологик хусусиятларини инобатга олишга ҳаракат қилинди. Талабаларга Гидрометрия соҳасида кейинги йилларда эришилган фан ва техника янгиликлари, шу билан бирга Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган асбоб – ускуналар ҳакида маълумот берилди.
Муаллифларнинг Тошкент ирригация ва мелиорация институти ҳамда Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетида кўп йиллар давомида олиб борган илмий – педагогик фаолиятларининг натижалари ўқув қўлланмасининг ёзилишига асос бўлди.
Ўқув қўлланмаси бу соҳадаги илк тажрибалардан бири эканлигини инобатга олганда, у айрим камчиликлардан ҳоли эмаслиги табиийдир.


Кириш


Фан асослари, мақсади ва вазифалари. Гидрометрия кенг кўламдаги гидрология фанининг амалий қисмидир «Гидрометрия» грок сўзидан олинган бўлиб, «гидро»-сув, «метрия»- ўлчаш, яъни сувни ўлчаш маъносини билдиради. Амалда эса гидрометрия фани фақатгина сувни ўлчаш ишлари билан эмас, балки комплокс гидрометрик ишларни бажариш билан ҳам шуғулланади.
Гидрометрия фанининг мақсади талабаларга сув обеъктларида бажариладиган кузатиш, ўлчаш ишлари, уларни қайта ишлаш ҳамда ана шу ишларни амалга ошириш жараёнида тўпланган маълумотларни умумлаштириш ва ҳисоблаш усулларини ўргатишдан иборатдир.
Гидрометриянинг иккита асосий вазифаси мавжуд:
1) сув объетларининг гидрологик режими элементларини кузатиш, миқдоран аниқлаш учун усуллар, асбоб-ускуналар ва қурилмаларни ишлаб чиқиш;
2) сув сатҳи, сув сарфи, оқизиқлар оқими, сувнинг ҳарорати, кимёвий таркиби ва музлаш ходисаларининг кўп йиллик кўрсаткичларини аниқлаш мақсадида сув объектларининг гидрологик режими элементларини мунтазам кузатиб бориш.
Сув объетларининг гидрологик режими ҳақидаги маълумотларни тўплаш, қайта ишлаш, умумлаштириш, бир сўз билан айтганда, уларни ўрганиш гидротехник иншоотларни лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатация қилишда, гидрологик ва сув хўжалиги хисоблашларини бажаришда жуда зарурдир.
Юқоридаги ишларни бажаришда гидрометрияда учта тадқиқот усулидан фойдаланилади:
-стационар;
-экспедиция;
-лаборатория усули.
Гидрометрия курсида гидрологик станция ва постларнинг тузилиши, уларни тегишли асбоб-ускуналар ва қурилмалар билан жиҳозлаш, кузатишларни ташкил этиш усуллари ҳамда гидрометрик асбобларни ишлаб чиқариш ишлари ҳам кўриб чиқилади.
Сув объетлари ҳар хил бўлгани учун, гидрометрия ҳам бир қанча бўлакларга бўлинади:
1. Атмосфора сувлари гидрометрияси;
2. Юза сувлар гидрометрияси.
Юза сувлар гидрометрияси ўз навбатида иккига га бўлинади:
а)денгиз ва океанлар гидрометрияси;
б) қуруқлик гидрометрияси (дарёлар, кўллар ва бошқалар);
3. Ер ости сувлари гидрометрияси;
4Экплуатацион гидрометрия;
Сув объектларида бажариладиган асосий гидрометрик ишлар таркибига қуйидагилар киради:
гидрологик станция ва постларни қуриш ва жиҳозлаш;
-сув сатҳини кузатиш;
-сув юзасининг нишаблигини ўрганиш;
-чуқурлик ўлчаш ишларини бажариш;
-сувнинг ҳароратини ва музлаш ҳодисаларини ўрганиш;
-сувнинг оқиш тозлигини ўлчаш ва оқим йўналишини аниқлаш;
-дарёларнинг сув ва оқизиқлар оқимини ўрганиш;
-оқизиқларнинг механик таркибини ўрганиш;
-сувнинг рангини, тиниқлигини ва кимиёвий таркибини ўрганиш.
Гидрологик станция ва постларда юқоридагилардан ташқари, баъзи ҳолларда махсус дастур бўйича ҳам гидрометрик ишлар бажарилади.
Гидрометрия гидрологик станция ва постларда бажариладиган ишларнинг таркибини хам белгиловчи фан бўлиб, бу ишлар муҳандислик ва илмий гидрометриянинг пойдевори ҳисобланади. Станция ва постларда олиб бориладиган кузатишлар гидрометрия фанининг олтин фонди ҳисобланади. Бу кузатишларсиз бирон бир гидротехник ёки сув хўжалиги иншоотини лойиҳалаш, қуриш ва улардан фойдаланиш ишларини амалга ошириб бўлмайди.



Download 4,96 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   51




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish