Синов саволлари:
1.Ўзгидрометнинг асосий вазифаси нималардан иборат?
2.Гидрометрия хизматининг асосий вазифаларини айтиб беринг.
3.Станция ва пост тармоқларининг вазифалари нималардан иборат?
4.Гидрологик станцияда қандай ишлар амалга оширлади?
5.Гидрологик пост деб нимага айтилади?
6.Гидрологик станция ва постлар нечта разрядга бўлинади?
7. Сув ўлчаш постлари конструкциясига боғлиқ ҳолда қандай турларга бўлинади?
8. Оддий сув ўлчаш постларининг афзаллиги нимада?
9. Узатма сув ўлчаш постлари қаерларда қурилади?
10.Ўзи ёзиб борувчи сув ўлчаш постларининг ишлаш тамойилини эсланг.
11. Узоқ масофага узатиб борувчи сув ўлчаш постларининг қандай турларини биласиз?
12. Максимал ва минимал сув сатҳларини ўлчайдиган асбоблардан қандай ҳолатларда фойдаланилади?
13. Нишаблик сув ўлчаш постлари нима мақсадда қурилади?
1.1.2. Дарёларнинг сув сатҳи режими ва уни кузатиш
Сув сатҳи деб-шартли горизонтал текисликдан сув юзасигача бўлган нисбий баландликка айтилади.
Сув сатҳининг ўлчов бирлиги сантиметр(см). Сув сатҳлари ҳамма вақт турли омиллар таъсирида ўзгариб туради. Бу омилларга:
дарёнинг тўйиниш тури;
ўзан деформацияси;
инсон фаолияти киради.
Гидрометрияда дарё ва бошқа сув объектларининг сув сатҳларини кузатишга,уларни аниқ ўлчашга алоҳида эътибор берилади. Ушбу мавзуда асосий эътибор сув сатҳининг ўзгаришига таъсир этувчи омиллар ва тебраниш характерларини ёритишга қаратилади. Дарёлар ва бошқа сув объетларидаги сув миқдори вақт мабойнида ўзгариб туради. Натижада сув сатҳи ҳам тобраниб туради. Мана шу ўзгариш жараёнини кузатиш, унинг ўзига хос қонуниятларини очиш, ўзгаришга сабаб бўлувчи омилларни аниқлаш муҳим вазифа ҳисобланади Сув сатҳининг тобраниш характори ва қийматлари бир қанча табиий гоографик омилларга боғлиқдир. Вақт нуқтаи-назаридан сув сатҳининг тобранишини қуйидаги муддатларга бўлиб ўрганиш анча қулайдир:
1) сув сатҳининг кўп йиллик тобраниши;
2) сув сатҳининг йиллик тобраниши;
3) сув сатҳининг фаслий тобраниши;
4) сув сатҳининг кунлик тобраниши.
Сув сатҳининг кўп йиллик тобраниши асосан иқлимнинг атмосфора циркуляцияси таъсирида кўп йиллик циклли ўзгаришига боғлиқ ҳолда кечади. Атмосфора ёғинлари кўп ёққан йилларда деярли барча сув объектларида сув сатҳи ҳам кўтарилади. Бундан ташқари сув сатҳининг кўп йиллик тобраниши гоологик, токтоник жараёнларга ҳам боғлиқдир. Музлик сувлари ҳисобига тўйинадиган дарёларда эса ҳаво ҳарорати ҳам муҳим аҳамият касб этади.
Дарёларда сув сатҳининг йиллик тобраниши асосан шу йилнинг мотоорологик шароитига боғлиқ бўлади. Агар ўрганилаёиган йилда атмосфера ёғинлари миқдори кўп бўлиб, намлик катта бўлса, сув сатҳининг тобраниш амплитудаси ҳам катта бўлади.
Сув сатҳининг фаслий тобраниши дарё ҳавзасининг табиий - гоографик шароитига боғлиқ бўлади. Бунда дарёнинг жойлашиш ўрни, баландлиги муҳим ролü ўйнайди. Дарёлар сув сатҳининг фаслий тобранишга ёз ойларида сув ўсимликлари, қиш ойларида эса музлаш ҳодисалари таъсир кўрсатиши мумкин.
Сув сатҳининг кунлик тобраниши кўпроқ дарёларнинг денгизга қуйилиш жойларида (шамол таъсирида) ва музликлардан бошланадиган кичик сойларда кузатилади.
Дарёлар сув сатҳини кузатишдан асосий мақсад гидротехник иншоотларни лойиҳалаш, қуриш ва фойдаланиш учун коракли маълумотларни олишдир. Дарёлар, сойлардаги сув сатҳининг ўзгариш қонуниятларини билмасдан туриб, уларда бирорта кўприк, тўғон, канал каби сув иншоотларини лойиҳалаш ва қуриш мумкин эмас.
Сув сатҳини кузатиш барча гидрометрик ишларнинг асосий таркибий қисми ҳисобланади. Гидрометрияда сув сатҳини кузатиш маълумотларидан дарёлардаги оқим миқдорини аниқлашда ҳам фойдаланилади. Бунинг учун сув сатҳи билан сув сарфи орасидаги боғланиш, яъни сув сарфи эгри чизиғи графиги чизилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |