Синов саволлари:
1. Чуқурлик деганда нимани тушунасиз?
2. Чуқурлик ўлчаш ишлари қандай мақсадларни кўзлаб амалга оширилади?
3. Чуқурликларни ўлчаш вақтида бажариладиган асосий вазифалар нималардан иборат?
4.Чуқурлик ўлчаш ишлари қандай кўринишларда амалга оширилади?
5. Чуқурлик ўлчаш ишларини бажаришда танланадиган кесмалар ва улардаги чуқурлик ўлчанадиган нуқталар сони нимага боғлиқ?
1.2.2 Чуқурликларни ўлчаш усуллари ва унда
қўлланиладиган асбоблар
Ушбу мавзуда чуқурликларни ўлчаш вақтида қўлланиладиган усуллар, қурилмалар, асбоб-ускуналар, уларнинг тузилишлари ва ишлатиш тамойиллари ёритилади Сув объектининг тури ва ўлчамларига боғлиқ ҳолда турли чуқурлик ўлчаш усуллари ва асбобларидан фойдаланилади.
Ҳозирги вақтда дарёларда ҳамда нисбатан чуқур бўлмаган кўл ва сув омборларида чуқурликларни ўлчашда гидрометрик усул қўлланилади. Бу усулга мувофиқ чуқурлик айрим нуқтада ва профил бўйича ўлчанади.
Гидрометрик усулда чуқурликни ўлчашда одий рейка, намётка, штанга, ва чуқурлик ўлчовчи эхолотлардан, гидрометрик лотлардан фойдаланилади. Бунда қайси бир асбобни танлаш дарё, кўл ёки сув омборининг чуқурлигига, сувнинг оқиш тозлигига боғлиқ. Улар билан танишишни энг оддий чуқурлик ўлчаш асбобларидан бошлаймиз.
Гидрометрик штанга— думалоқ кесимли металл (ёғоч) ҳолда бўлиб, унинг диаметри 4—5 см, узунлиги 2—3 м га етади. Агар ўлчов асбоби ёғочдан қилинган бўлса, унинг учига металл ковуш кийдирилади. Гидрометрик штанга ҳар 10 сантиметрдан белгиланади ва унинг ноли ковушнинг қуйи қисми билан бир хил сатҳда бўлади. Чуқурлик унча катта бўлмаганда уни ўлчашда нивелирлаш ва сув ўлчаш рейкаларидан ва гидрометрик вертушканинг штангасидан ҳам фойдаланиш мумкин.
Штанга билан хам чуқурлик ўлчаш мумкин. Локин, аксарият ҳолларда унга тозлик ўлчайдиган асбоб ўрнатилиб, сувнинг оқиш тозлиги ўлчанади.
Намётка-ёғочдан ишланган, узунлиги 5-7 м, диамотри 4-5 см га тонг бўлган асбобдир (1.13-расм (а)) У 10 см дан катта бўлакларга, 2 см дан кичик бўлакларга бўлинади. Намётканинг сувга тушириладиган пастки қисмига томирдан қоплама кийдирилади. қопламанинг оғирлиги- 0,5-1 кг атрофида бўлиши корак. Унинг вазифаси намёткани чўктириш ва асосан уни омирилишдан сақлашдир. Намётка билан чуқурликни ўлчашда 2-5 см хатоликка йўл қўйилади.Сув ўлчаш рейкаси билан кичик сойлар ва ариқларнинг чуқурлиги ўлчанади.
Do'stlaringiz bilan baham: |