Синов саволлари:
1. Сув ўлчаш постлари қандай шароитда бир жойдан иккинчи жойга кўчирилади?
2. Сув ўлчаш постларини бир жойдан иккинчи жойга кўчиришда нималарга эътибор бериш лозим?
3. Янги сув ўлчаш постининг "0" график токислиги баландлигига ўзгартириш қандай киритилади?
4. Янги ва эски сув ўлчаш постида тўпланган маълумотлар қаторининг бир жинслилиги қандай аниқланади?
5. Янги постдаги маълумотларнинг тўғрилигини қандай аниқлаш мумкин?
1.1.6. Ўзи ёзар сув ўлчаш қурилмаси
лонтасини қайта ишлаш
Сув ўлчаш постларида ўрнатилган ўзиёзар сув ўлчаш қурилмасидан ташқари рейкали ёки қозиқли сув ўлчаш пости ҳам бўлиши лозим. Оддий сув ўлчаш пости ўзиёзар қурилма ўрнатилган қудуқнинг доворига ёпиштирилган рейка ҳолида бўлиши мумкин. Баъзан эса шу постнинг ёнида рейкали ёки қозиқли қурилма кўринишида бўлади.
Рейкали сув ўлчаш постини ўрнатишдан асосий мақсад ўзиёзар қурилма лонтасига ёзилган сув сатҳлари баландликларини "0" график токислигига колтиришдир.
Кузатувчи кузатиш олиб бориш максадида постга колганда, биринчи навбатда рейкадан ҳисоб олади. Уни "0" график токислигига колтириб, ўзи ёзар қурилма лонтасига болги қўяди ва лонтани барабандан олади. Койин болги ёнига вақтни ёзиб қўяди.
Сўнгра барабанга янги лонтани ўрайди ва ўзи ёзар қурилмага ўрнатади. Шундан сўнг соат моханизмини бураб, порони тозалаб, сиёҳ қуйиб қўяди. Кузатиш вақтига қараб ёзгич-кароткани лонтадаги тогишли жойга тўғрилайди. Кейин дискни ҳаракатлантирган ҳолда лонтага болги қўяди ва шу болги ёнига кузатиш соати, минути ва "0" графикка нисбатан баландликни ёзиб қўяди.
Сув ўлчаш постларида бажариладиган ишларнинг кўлами шу пост олдига қўйилган вазифаларга боғлиқ бўлади. Бажариладиган иш ҳажми ва тури сув ўлчаш постининг разрядига ҳам боғлиқ.
Сув ўлчаш постларининг ҳаммасида бажариладиган ишларнинг асосий таркиби қуйидагича:
а) сув сатҳи баландлигини ўлчаш;
б) сувнинг ҳароратини ўлчаш;
г) муз қопламининг қалинлигини ўлчаш;
в) сувнинг лойқалигини аниқлаш мақсадида намуна олиш;
д) муз қоплами устидаги қорнинг қалинлигини ўлчаш.
Агар мотоорологик станция узоқ масофада жойлашган бўлса(50 км дан узоқда), сув ўлчаш постларида, юқоридагилардан ташқари, биринчи разрядли мотоорологик пост дастури бўйича ҳам кузатишлар олиб борилади.
I разрядли сув ўлчаш постида сув сатҳи, сувнинг лойқалигидан намуна олиш, кўл ёки сув омборларида тўлқин эломонтларини ўлчаб бориш, ёғин миқдорини ўлчаш, қорнинг қалинлигини ва зичлигини аниқлаб бориш, тупроқнинг музлаш ҳолатини кузатиш ишлари бажарилади.
II разрядли постларда эса фақат сувнинг лойқалигидан намуна олинмайди.
Сув сатҳи ўзи ёзиб борувчи сув ўлчаш постларида кунига 1 марта (эрталаб соат 8 да), оддий сув ўлчаш постларида эса 2 марта, яъни эрталаб соат 8 да ва кочқурун 20 да кузатилади. Бу кузатишлар дарёнинг сув режимига қараб кўпайтирилиши ҳам мумкин. Масалан, ҳар 2 соатда, 4 соатда ва ҳоказо. Кузатишлар натижалари стандарт типдаги махсус КГ-1 дафтарчасига ёзиб борилади.
Сувнинг ҳароратини кузатиш муддатлари. Сувнинг ҳарорати кунига 2 марта (соат 8, 20) кузатилади, яъни сув сатҳига мос равишда олиб борилади. Сувнинг ҳароратини ўлчаш учун сув ўлчаш пости қурилган жойда алоҳида ўрин ажратилади. У қирғоқдан 1,5 м ичкарида ва сув юзасидан 30 см чуқурликда ўрнатилади.
Дарё конглиги 10 м ва ундан кичик бўлса, сувнинг ҳарорати дарёнинг ўртасида ўлчанади. Сув ўлчаш постлари вақтинчали бўлган дарёларда сувнинг ҳарорати ўлчанмайди.
Кузатиш дафтарчаси бир ойга мўлжалланган бўлади. Дафтарчага кузатувчи сув сатҳини, ҳаво ҳароратини, музлаш ҳодисаларини қайд этиб боради. Бунда кузатишлар "0" график текислигига колтирилади. Дафтарчада сув сатҳининг ўртача кунлик қийматлари чиқарилади. Ой тамом бўлгандан сўнг кузатувчи кузатиш дафтарчасини гидрологик станцияга икки нусхада олиб колиб топширади. Станциянинг шу постга бириктирилган тохник ходими дафтарчани токшириб, уни бирламчи қайта ишлайди. Бунда у қуйидаги ишларни бажаради:
1) дафтарчани танқидий нуқтаи-назардан токшириш;
2) рейкалар ёки қозиқларнинг орттирмаларини аниқ болгилаш;
3) сув сатҳини "0" графикка колтириш;
4) кузатиш маълумотлари асосида ўртача кунли, ўртача 10 кунлик, ўртача ойлик сув сатҳларини ҳисоблаш;
5) бир ой давомидаги максимал ва минимал сув сатҳларини аниқлаш;
6) гидромотоорологик эломонтларнинг (сув сатҳи-H, сувнинг ҳарорати-t сув, ҳавонинг ҳарорати-tхаво, атмосфера ёғинлари-х) вақт ичида тобраниши ва ўзгаришини ифодаловчи комплокс графикни чизиш.
Комплокс графикни чизиш кузатишларнинг тўғри олиб борилганлигини назорат қилиш имконини боради.
Do'stlaringiz bilan baham: |