Географияси Тошкент 2006 Ўзбекистон Республикаси



Download 1,5 Mb.
bet36/79
Sana27.05.2022
Hajmi1,5 Mb.
#610562
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   79
Bog'liq
O\'zbekiston tab.geog

Ҳавонинг намлиги. Ўзбекистон иқлими учун хос хусусиятлардан бири ҳудудининг қурғоқчиллигидир. Қурғоқчилик жойнинг ёғин-сочин билан кам таъминланганлигига кўпроқ боғлиқдир. Бу эса ўз навбатида ҳавонинг қанчалик намлиги билан белгиланади.
Ҳаводаги сув миқдорини кўрсатувчи мутлақ намлик Ўзбекистонда ёзда қишдагига нисбатан кўпроқ. У қишда республикамиз шимолида 3-4 мб, жанубида 5-6 мб бўлса, ёзда Амударё дельтасида 16-25 мб ни, Қизилқумда 10 мб ни ташкил этади. Баландга кўтарилганда ҳам ҳавонинг совуши ҳисобига унинг мутлақ намлиги камайиб боради.
Ўзбекистонда ёз ойларида ҳавонинг нисбий намлиги анча кам, 30 -50% га тенг. Лекин қишда ҳароратнинг пасайиши ва ёғингарчилик кўп бўлиши натижасида текисликларда ва тоғ олдиларида 65-80 % ни ташкил этади. Тоғларда нисбий намлик камроқ, 50-60 % атрофида бўлади.
Нисбий намлик 30 % дан кам бўлган кун қурғоқчил кун ҳисобланади. Ўзбекистоннинг текислик чўл зонасида шундай кўнлар 200 га етади, тоғ олдиларида 120-180 кундан ошмайди.
Ёғинлар. Ўзбекистонга ёғин-сочинни Атлантика океани устида шаклланган нам ҳаво массалари олиб келади. Ёғин-сочин миқдори Ўзбекистон ҳудудида жойнинг қайси кенгликда жойлашганлигига, тоғ тизмаларининг қандай жойлашганлигига, ёнбағирлари экспозициясига, жойнинг мутлақ баландлигига ва бошқа орографик хусусиятларига боғлиқ равишда нотекис тақсимланган.
Энг кам ёғин 80-100 мм дан кам бўлиб, республиканинг шимоли-ғарбий текислик қисмида-Қизилқумда, Қуйи Амударёда ҳамда Фарғона водийсининг ғарбий қисмида кузатилади. Жануби-шарққа томон ёғин миқдори аста-секин орта бориб, текисликларда 100-200 мм га, тоғ олдиларида эса 200-400 мм га, тоғларда 800-900 мм га етади. Ўзбекистоннинг тоғли ҳудудлари орасида ўртача йиллик ёғин миқдорининг кўплигига кўра Угам, Қоржантоғ, Писком ва Фарғона тизмаларининг ғарбдан ва жануби-ғарбдан келаётган нам ҳаво массаларига рўпара ёнбағирлари ажралиб туради. 1137 м мутлақ баландликда жойлашган Оқтошда ўртача йиллик ёғин миқдори 895 мм га Ҳумсонда 879 мм га Чимёнда 787 мм га тенг. Қашқадарё водийсининг шарқий қисми, Сурхон-Шеробод водийсида Ҳисор тоғ тизмасининг шимоли-шарқий қисмига ҳам ёғин кўп тушади.
Ўзбекистонда ёғингарчилик асосан куз-қиш-баҳор ойларига тўғри келади. Ёзда эса унинг миқдори кескин камайиб, йиллик ёғин миқдорининг республикамиз жанубида 2-3 % ини, шимолида эса 5-10 % ни ташкил этади. Ўзбекистонда энг сернам фасл баҳор. Йиллик ёғиннинг 40 % баҳорга, 30 % қишга ва 15-20 % кузга тўғри келади. Март-апрель Ўзбекистонда энг сернам ойлар ҳисобланади. Ўзбекистоннинг мўътадил иқлим минтақасида жойлашган Устюртда йиллик ёғин йил фасллари бўйича деярли бир текис тақсимланган. Масалан, Чурук метеостанциясида қишда ёғиннинг 17 % и, баҳорда 34 % и, ёзда 23 % и ва кузда 26 % и ёғади.
Йилнинг совуқ даврида Ўзбекистонда ёғин-сочин ёмғир ва қор шаклида ёғади. Қор республикамизнинг чекка шимолий қисмида йиллик ёғиннинг 50 % ни, жанубида эса 10-15 % ни ташкил этади. Тоққа кўтарилган сари қорнинг салмоғи ҳам, қалинлиги ҳам ортиб боради.
Қор қоплами Ўзбекистоннинг шимолида қиш ойларининг деярли ярмида сақланиб туради. Жанубга борган сари қор қопламли кунлар камаяди. Республикамиз жанубда эса айрим совуқ келган қишларни ҳисобга олмаганда қор қоплами деярли кузатилмайди. Тоғларга кўтарилган сари қор қопламининг қалинлиги ва сақланиш муддати ортиб боради. Текисликларда қор қопламининг қалинлиги 5-10 см бўлиб, айрим ҳоллардагина 20-30 см дан ошади. Ғарбий Тяншанда 1200-2000 м мутлақ баландликда қорнинг қалинлиги 90-100 см ни, баъзи сернам қиш ойларида 1,5-2,0 м ни ташкил этади.

Download 1,5 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   79




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish