Географияси Тошкент 2006 Ўзбекистон Республикаси


Жой рельефининг иқлимга таъсири



Download 1,5 Mb.
bet33/79
Sana27.05.2022
Hajmi1,5 Mb.
#610562
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   79
Bog'liq
O\'zbekiston tab.geog

Жой рельефининг иқлимга таъсири. Ўзбекистон иқлимига хос бўлган хусусиятлар-серқуёшлик, континенталлик, қурғоқчилик республиканинг текислик қисмида яққол намоён бўлади. Тоғлик қисмида эса жойнинг денгиз сатҳидан баландлиги, ён бағирларнинг Қуёшга нисбатан қандай жойлашганлиги, тоғ водийларининг чуқурлиги ва кенглиги, уларнинг нам шамолларга нисбатан қандай жойлашганлиги, рельефнинг яна бошқа хусусиятлари иқлимнинг шаклланиши учун текисликдагидан фарқ қилувчи ўзига хос шароит яратади. Тоққа кўтарилган сари ҳаво тозаланади, сийраклашади ва тиниқлашиб, Қуёш нурининг таъсири кучаяди, ҳаво босими камаяди, ҳарорат пасаяди, ёғинлар, айниқса қор маълум баландликда кўп ёғади, қор қопламининг сақланиш даври узаяди, радиация баланси камаяди, шамол кучаяди. Тоғ тизмалари ҳаво оқимлари йўлини тўсиб, нам ёки қурғоқчил, илиқ ёки совуқ иқлим таркиб топишига сабаб бўлади. Тоғ рельефи таъсирида ўзига хос тоғ-водий ҳаво циркуляцияси вужудга келади, баҳор, ёз бошланиши кечикади, куз, қиш эрта келади. Ёз қисқа, салқин бўлади, қиш узоқ давом этади. Аммо Ўзбекистон учун хос бўлган умумий иқлимий хусусиятлар тоғларда ҳам асосан сақланиб қолади. Лекин иқлимдаги кескинлик камаяди. Ўзбекистон иқлимининг шаклланишида Ўрта Осиёнинг жанубида орографик тўсиқнинг мавжудлиги, шимолда, шимоли-ғарбда бундай тўсиқнинг йўқлиги катта таъсир кўрсатади.
Ўзбекистонда иқлимий шароит инсоннинг фаол хўжалик фаолиятига ҳам боғлиқдир. Инсон яратган воҳаларда ҳавонинг ҳарорати, намлик даражаси, шамолнинг кучи бирмунча ўзгаради. Масалан, сув билан таъминланган воҳаларда Қуёш энергиясининг анча қисми намни буғлатишга сарф бўлгани учун ҳаво ҳарорати ёзда суғорилмайдиган ҳудудларга нисбатан 1,5-3,00 паст, ҳавонинг нисбий намлиги 10-15% ортиқ бўлади, шамоллар кучи ва сони камаяди. Бинобарин, сув билан яхши таъминланган, ўсимликларга бой воҳаларда ўзига хос воҳа иқлими таркиб топади. Ҳозир Ўзбекистонда суғориладиган ерлар 4,3 млн.га атрофида, демак шунча майдонда табиат, шу жумладан иқлим ўзгарган, айниқса атмосферанинг ер юзасининг метеорологик режими чуқур ўзгаришларга учраган. Суғориш натижасида тупроқ юзасининг микроиқлими ҳам ўзгаради.

Download 1,5 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   79




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish