Атмосфера циркуляциясининг Ўзбекистон иқлимининг таркиб топишидаги роли.
8. карта (среднегод.распредеоение осадков на тер…..
Ўзбекистон иқлимининг шаклланишида ҳаво массалари ва уларнинг ҳаракати катта ўрин тутади. Ҳаво оқимлари Ер юзида иссиқликни ва намликни қайта тақсимлайди. Шу туфайли океанлардан анча узоқда жойлашган Ўзбекистон ҳам муайян миқдорда нам ҳаво билан таъминланади.
Республикамиз иқлимининг шаклланишида тропик, мўътадил ва арктика ҳаво массалари жуда фаол иштирок этади, улар ҳудудимизда йил давомида бир-бири билан алмашиниб туради.
Қиш ойларида Ўзбекистон об-ҳаавосига Марказий Осиё антициклони сезиларли таъсир этади. Бу антициклоннинг ғарб томонга чўзилган марказий ўқи (уни XIX асрнинг 80-йилларида биринчи бўлиб А.И.Воейков аниқлагани учун Воейков ўқи ҳам деб юритилади) 500 шимолий кенглик бўйлаб ўтади. Антициклоннинг таъсири республикамиз шимолида анча кучли бўлиб, Устюртнинг жануби-Қуйи Амударё-Шимолий Қизилқум чизиғигача бўлган ҳудудлар иқлимида яхши сезилиб туради. Шунинг учун Устюртда, Қуйи Амударёда, Қизилқумнинг шимолида қиш узоқ давом этади, совуқ қаттиқ бўлади, қор қоплами узоқ туради, ёғин кам тушади. Атмосферанинг пастки қатламларида кўпинча кучсиз шимоли-шарқий, шарқий шамоллар эсади, ҳаво очиқ бўлиб, кечаси ҳаво нур тарқатиш йўли билан совийди, кундузи Қуёш нурлари уни яна иситади.
Республикамизнинг жанубига совуқ фаслда циклон ҳаракатлари хос бўлиб, қиши ёғин-сочинли, ўзгарувчан об-ҳаволи, қор қоплами юпқа ва қисқа муддатли бўлади. Айрим йиллари Марказий Осиё антициклонининг совуқ ҳавоси Ўзбекистоннинг жанубига ҳам кириб бориб, ҳавони жуда совутиб юборади. Шунинг учун республикамизда ҳаво ҳароратининг йиллик фарқи жуда катта.
Қиш ойларида Марказий Осиё антициклони турган пайтда Ўзбекистонга кириб келган ҳаво массалари ўз ҳусусиятларини ўзгартириб, маҳаллий континентал ҳаво массасига айланади. Бундай пайтда Ўзбекистонни мўътадил минтақанинг бирмунча совуқ ҳавоси қоплаб олади.
Қиш фаслида Ўзбекистонда ҳаво ҳароратининг баъзан 10-200 кўтарилиб, куннинг исиб кетиши, булутли кунларнинг кўпайиши жануби-ғарбдан циклонлар тропик иссиқ ҳаво олиб келиши билан боғлиқдир. Бунда ёғин кўп ёғади. Бу иссиқ ҳаво шарққа ўтиб кетиб, унинг кетидан ғарбдан, шимоли-ғарбдан Атлантика океани устида таркиб топган илиқ ва сернам ҳаво массалари кириб келиб, улар ҳам ёғингарчиликка сабаб бўлади.
Қиш ойларида Ўзбекистон об-ҳавосига Арктика ҳаво массалари ҳам таъсир этади. Бу ҳаво совуқ бўлганлигидан ҳаво ҳарорати анча пасайиб,-10,-200 га тушади, баъзан ундан ҳам пасайиб кетади.
Ўзбекистонда ёзда ҳаво массаларининг алмашиниши ўзига хос бўлиб, қишдагидан фарқ қилади. Текислик чўл зонасида паст босим маркази (термик депрессия) вужудга келади. Атрофдан бу депрессияга кириб келаётган ҳаво массаларининг физик хоссалари қизиб ётган ер юзаси таъсирида ўзгаради ва иссиқ, қуруқ Турон континентал тропик ҳаво массасининг шаклланишига олиб келади ва натижада бутун Ўрта Осиё текислик қисмини иссиқ тропик ҳаво қоплаб олади. Ўзбекистоннинг нам ҳаво келувчи Атлантика океанидан анча узоқда жойлашганлиги, ёзги ҳароратнинг жуда ҳам юқори ва ёғинсиз даврнинг узоқ чўзилганлиги республикамизда жуда катта майдонларда чўлларнинг вужудга келишига сабаб бўлган.
Демак, Ўзбекистонда иқлимнинг таркиб топишида қишда атмосфера циркуляцияси, ёзда эса Қуёш радиацияси муҳим роль ўйнайди.
Do'stlaringiz bilan baham: |