Республикамизда таълим соҳасини тубдан такомиллаштириш ҳозирги куннинг долзарб вазифаларидандир



Download 3,91 Mb.
Sana29.04.2022
Hajmi3,91 Mb.
#594528
Bog'liq
3 амалий машгулот


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ


ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ
НАМАНГАН МУХАНДИСЛИК-
ҚУРИЛИШ ИНСТИТУТИ

“Кимёвий технология” кафедраси профессори


АБДУЛЛАЕВ МУРОДЖОН ТУРСУНОВИЧНИНГ
“Махсус фанларни ўқитиш методикаси” фанидан “Олий таълимнинг меъёрий хужжатлари” мавзусидаги амалий машғулот дарси

ТАҚДИМОТИ


НАМАНГАН – 2021
Олий таълим меъёрий хужжатлари
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 8 октябрдаги “Олий таълим тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги ПФ-5847-сонли Фармонинида олий таълимни тизимли ислоҳ қилишнинг устувор йўналишларини белгилаш, замонавий билим ва юксак маънавий-ахлоқий фазилатларга эга, мустақил фикрлайдиган юқори малакали кадрлар тайёрлаш жараёнини сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш, олий таълимни модернизация қилиш, илғор таълим технологияларига асосланган ҳолда ижтимоий соҳа ва иқтисодиёт тармоқларини ривожлантириш мақсадида белгиланган устивор вазифалар қаторида “Олий таълим муассасаларида ўқув жараёнини босқичма-босқич кредит-модуль тизимига ўтказиш, халқаро тажрибалардан келиб чиқиб, олий таълимнинг илғор стандартларини жорий этиш, жумладан ўқув дастурларида назарий билим олишга йўналтирилган таълимдан амалий кўникмаларни шакллантиришга йўналтирилган таълим тизимига босқичма-босқич ўтиш, олий таълим мазмунини сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш, ижтимоий соҳа ва иқтисодиёт тармоқларининг барқарор ривожланишига муносиб ҳисса қўшадиган, меҳнат бозорида ўз ўрнини топа оладиган юқори малакали кадрлар тайёрлаш тизимини йўлга қўйиш” каби масалалар ҳам такидланганбежиз эмас.
Ўзбекистон Республикасининг “Таълим тўғрисида”ги
Қонуни
Республикамизда таълим соҳасини тубдан такомиллаштириш ҳозирги куннинг долзарб вазифаларидандир. Шу нуқтаи назардан таълим соҳасидаги ҳозирга қадар эришилган ютуқларни эътироф этган ҳолда мавжуд муаммоларни бартараф этиш ва ривожланган мамлакатлар тажрибалари асосида шакиллантиришга қаратилган қонунлар қабул қилинмоқда. Жумладан, Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 23 сентябрь кунидаги ЎРҚ-637-сон билан қабул қилинган “Таълим тўғрисида”ги қонуни бунга яққол мисолдир. Ушбу қонун таълим соҳасидаги муносабатларни тартибга солишга қаратилган бўлиб, у 11 та боб ва 75 та моддадан иборат. Мазкур қонун жаҳон стандартлари талабларидан келиб чиққан ҳолда таълим соҳасидаги муносабатларни тартибга солишнинг қамрови кенглиги ва ўзига хос хусусиятга эга эканлиги билан 1997 йил 29 август куни қабул қилинган “Таълим тўғрисида”ги қонундан тубдан фарқ қилиши билан аҳамиятлидир.
Мазкур қонунинг 15-моддасида “Таълим олиш шакллари” қуйидагилардан иборат эканлиги белгиланган:

ишлаб чиқаришдан ажралган ҳолда таълим олиш (кундузги);


ишлаб чиқаришдан ажралмаган ҳолда таълим олиш (сиртқи, кечки, масофавий);
дуал таълим;
оилада таълим олиш ва мустақил таълим олиш;
катта ёшдагиларни ўқитиш ва уларга таълим бериш;
инклюзив таълим;
экстернат тартибидаги таълим;
мудофаа, хавфсизлик ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш фаолияти соҳасида кадрлар тайёрлаш.
Олий таълимнинг давлат стандарти
Олий таълимнинг давлат стандарти хақида тушинча беришдан аввал стандарт сўзи қандай маънога эга эканлигига эътибор қаратиш лозим. Стандарт сўзи инглиз тилидан олинган бўлиб, standard – норма, намуна, ўлчов маъноларини англатади. Олий таълимнинг давлат таълим стандарти. Асосий қоидалар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 16 августдаги №343-сонли Қарори билан тасдиқланган.

Олий таълимнинг давлат таълим стандарти: кадрлар тайёрлаш сифати, таълим мазмунига қўйилган умумий талабларни; таълим олувчилар тайёргарлигининг зарурий ва етарли билим даражаси ҳамда олий таълим муассасалари битирувчиларига қўйиладиган умумий малакавий талабларни; ўқув юкламасининг ҳажмини; таълим муассасалари фаолияти ва кадрлар тайёрлаш сифатини баҳолаш тартиблари ҳамда механизмини белгилайди


МАЛАКА ТАЛАБЛАРИ
Бакалавриат таълим йўналишининг малака талаблари. Олий таълимнинг бакалавриат таълим йўналишининг малака талаблари таълим йўналиши бўйича олий маълумотли бакалаврлар тайёрлаш, ўқув режа ва фан дастурларининг ўзлаштирилишини амалга оширишда Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги барча олий таълим муассасалари учун талаблар мажмуини ифодалайди.
Олий таълим муассасаси муайян бакалавриат таълим йўналиши бўйича кадрлар тайёрлаш ваколатига эга бўлганда малака талаб асосида ўқув режа ва фан дастурларини амалга ошириш ҳуқуқига эга деб ҳисобланади.
Магистратура мутахассислигининг малака талаблари
Олий таълимнинг малака талаблари магистратура мутахассислиги бўйича магистрлар тайёрлаш, ўқув режа ва фан дастурларининг ўзлаштирилишини амалга оширишда Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги барча олий таълим муассасалари учун талаблар мажмуини ифодалайди.
Олий таълим муассасаси магистратура мутахассислиги бўйича магистрлар тайёрлаш ваколатига эга бўлганда ушбу малака талаблари асосида тайёрланган ўқув режа ва фан дастурларини амалга ошириш ҳуқуқига эга деб ҳисобланади.
Малака талабининг асосий фойдаланувчилари:
- мазкур таълим соҳасининг магистратура мутахассисликлари бўйича фан, техника ва ижтимоий соҳа ютуқларини ҳисобга олган ҳолда ўқув режа ва фан дастурларини сифатли ишлаб чиқиш, самарали амалга ошириш ва янгилаш учун масъул олий таълим муассасаларининг профессор-ўқитувчилари;
- таълим соҳаси магистратура мутахассисликларнинг ўқув режа ва фан дастурларини ўзлаштириш бўйича ўқув-тарбия фаолиятини самарали амалга оширувчи барча ходимлари ва талабалари;
- ўз ваколат доирасида битирувчиларнинг тайёргарлик даражасига жавоб берадиган олий таълим муассасаларининг бошқарув ходимлари (ректор, проректорлар, ўқув бўлими бошлиғи, деканлар ва кафедра мудирлари);
- битирувчиларнинг тайёргарлик даражасини баҳолашни амалга оширувчи Давлат аттестация комиссиялари;
- олий таълим муассасасини молиялаштиришни таъминловчи органлар;
- олий таълим тизимини аккредитация ва сифатини назорат қилувчи ваколатли Давлат органлари;
- таълим соҳасининг магистратура мутахассисликлардан бирини ихтиёрий танлаш ҳуқуқига эга бўлган бакалаврлар, ота-оналар ва бошқа манфаатдорлар.
Ўқув режа ва ўқув жадвали
Ўқув режаси -Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 343-сонли «Олий таълимнинг Давлат таълим стандартларини тасдиклаш тўғрисида»ги Қарорига мувофиқ олий таълим муассасаларининг аниқ бир таълим йўналиши ёки магистратура мутахассислиги учун ўрнатилган тартибда таянч олий таълим муассасаларининг тегишли кафедрасининг етук профессор-ўқитувчилари томонидан, шунингдек, турдош олий таълим муассасаларининг шу соха бўйича юқори малакали мутахассисларини хамда кадрларни буюртмачиларини жалб этган ҳолда ишлаб чиқиладиган норматив ҳужжат хисобланади.
Ўқув режа ўқув жараёнини аниқлаштирадиган энг асосий ҳужжат бўлиб унда блокларнинг номлари, ўқув фанларининг номлари, хажми, фанларнинг ўқитиш кетма-кетлиги, ўтиладиган дарс машғулотларининг (маъруза, семинар, амалий машғулот, лаборатория) турлари, жорий аттестациялар, малакавий амалиётлар, таътиллар, давлат аттестациялари ва малакавий битирув ишларининг химояси кўрсатилади.
Масалан, 5320400-Кимёвий технология (ноорганик моддалар) таълим йўналиши ўқув режаси 11.08.2020 йил Тошкент кимё технология институти (таянч олий таълим муассасаси) ректори томонидан тасдиқланган ва 14.08.2020 йил Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус ва профессионал таълим йўналишлари бўйича ўқув-услубий бирлашмалар фаолиятини Мувофиқлаштирувчи кенгашида мақулланган.
Ўқув режа 2 та қисмдан иборат бўлиб, 1 қисмида “I.Ўқув жараёни жадвали” ва 2 қисмида “II.Ўқув режа” келтирилган.
Ўқув жараёни жадвалида таълим йўналишининг тўлиқ ўқув даври мобайнида ҳафталар кесимида амалга оширилиши назарда тутилган назарий ва амалий таълим, малакавий амалиёт, аттестация жараёнлари, таътил ва кредит-модуль тизимига кириш муддатлари аниқ белгилаб қўйилган (1-расм).
Ўқув режа хажми кенг қамровли бўлиб, унда-фаннинг малакавий коди; ўқув блоклари, фанлари ва фаолият турларининг номлари; соатлар асосида тақсимланган талабанинг ўқув юкламаси; талаба ўқув юкламаси учун ажратилган соатларнинг курс, семестр ва ҳафталар бўйича тақсимоти ҳамда кредитнинг курс, семестр ва ҳафталар бўйича тақсимотига оид маълумотлар келтирилган. Агар ўқув режани йўналишда ўқитилиши режалаштирилган махсус (ихтисослик) фанлари нуқтаи назардан таҳлил этилса, ушбу фанлар () 3.00 рақамли тартибда SPES малакавий коди асосида “Ихтисослик фанлари” блоки таркибига киритилганлигини кўришимиз мумкин. Шунингдек, ушбу блокда фанлар учун ажратилган умумий юклама ҳажми 1620 соат ёки 54 кретидни, ҳар бир ихтисослик фани учун эса 180 соат ёки 6 кредит такил этиши белгиланган. Ҳисоблашларда 30 академик соат 1 кредитга тенглиги инобатга олинган (2-расм).
Шунингдек, ўқув режада изоҳ сифатида қуйидагилар келтирилган:
1. Бир кредит 30 академик соатни ташкил қилади.
2. Ҳарбий тайёргарлик машғулотлари қўшимча фанлар блокининг соатлари ҳисобига, ҳарбий йиғин эса таътил вақти ҳисобига ўтказилади. Ҳарбий тайёргарлик машғулотлари ўтказилмайдиган ҳолларда меҳнат бозори ва кадрлар буюртмачиларининг талабларига мослашувчанлиги ва ҳаракатчанлигини таъминловчи фанлар ОТМ Кенгаши қарори билан белгиланади.
3. Ўқув режа асосида ишчи ўқув режани тузишда талабалар ўқув юкламасининг ҳафталик ўртача ҳажмини сақлаб қолган ҳолда ўқув фанлари блоки ҳажмини 5 фоизгача, блоклар таркибидаги фанлар ҳажмини 10 фоизгача ўзгартириш ҳамда аудитория юкламасининг умумий хажмини сақлаган ҳолда айрим семестрларда хафталик юкламалар хажмини эркин белгилаш мумкин.
4. Якуний давлат аттестацияси муддатлари таркибига битирув малакавий ишини ҳимоя қилиш ҳам киради.
5. Ўқув режага киритилган ихтисосликка оид фанларнинг амалий машғулотлари ва лаборатория ишлари олий таълим муассасаси хамда базавий ташкилот ва корхоналарда ўтказилади.
6. Назария ва амалиёт яхлитлигини таъминлаш учун талабаларнинг малакавий амалиётлари базавий ташкилот ва корхоналарда ўтказилади.



. Фан дастурининг асосий мақсади - муайян фан бўйича давлат таълим стандартларида бакалавр (магистр)нинг билим, кўникма ва малакаларига қўйилган талабларга мувофиқ республика иқтисодиётининг реал тармоқдарига, меҳнат бозори талабларига жавоб берувчи-рақобатбардош кадрлар тайёрлаш, таълим сифатини ошириш, таълим-тарбия жараёнида илм-фан, техника ва технологиялар соҳасида эришилган ютуқларни тарғиб этиш, иннавацион ва юқори (педагогик, ахборот коммуникация) технологияларни тадбиқ этишни, замонавий ўқув адабиётлари ва дидактик материаллар билан таъминлашни йўлга қўйиш.
Фан дастурининг асосий вазифаси - талаба-ёшлар таълим-тарбиясининг шакллантирилиши, ўқув машғулотлари мавзуларининг мантиқий кетма-кетлигини таъминлаш, миллий ғояни сингдириш, тарихий қадриятларга таяниш, илм-фан, техника, технологиянинг энг сўнгги ютуқларини мунтазам ёритиб бориш, олий таълим тизими ривожланишини башорат этишда жаҳон андозалари ва тажрибаларини инобатга олиш ҳамда узлуксиз таълим тизимининг таълим турлари ўртасидаги узвийлик ва узлуксизлигини таъминлаш.
Фан дастурида ёритилиши лозим бўлган асосий шартлар
кириш;
мақсади ва вазифалари;
фан бўйича билим, кўникма ва малакага эришилишига қўйиладиган талаблар;
фаннинг ўқув режадаги бошқа фанлар билан ўзаро боғлиқлиги ва услубий жиҳатидан узвийлиги ва кетма-кетлиги;
фаннинг илм-фан ва ишлаб чиқаришдаги ўрни;
фанни ўқитишда фойдаланиладиган замонавий ахборот ва педагогик технологиялар (фаннинг ўқув машғулотлари лойиҳалари);
асосий қисм (маърузалар);
амалий, семинар ва лаборатория машғулотларнинг мавзулари;
мустақил таълим мазмуни;
барқарор ривожланиш таълими моҳиятини сингдириш;
курс иши (лойиҳа), чизма-ҳисоблар ва уларни бажарилиши бўйича услубий кўрсатмалар;
асосий дарслик ва ўқув қўлланмалар (вазирлик хузуридаги Мувофиқлаштирувчи Кенгаши томонидан гриф берилган ёки ОТМ илмий кенгаши томонидан тавсия этилган ўқув адабиётлари асосий адабиёт ҳисобланиши) ҳамда қўшимча адабиётлар рўйҳати.

Кафедранинг ўқув юкламалари (соат фонди) ОЎМТВнинг 2004 йил 19 апрелдаги 105-сонли ««Вақт меъёрлари”нинг янги таҳририни тасдиқлаш тўғрисида»ги буйруғи билан тасдиқланган ОТМлари профессор-ўқитувчилари томонидан бажариладиган ўқув, ўқув-услубий, илмий-тадқиқот, ташкилий-услубий ва маънавий-маърифий ишлар ҳажмини белгиловчи «Вақт меъёрлари», ўқув йили учун тасдиқланган ишчи ўқув режалар, уларнинг таркибидаги ўқув йили давомида ўқитиладиган фанларга ажратилган дарс соатлари ва академик гуруҳларни маъруза ўтиш учун жуфтликларга ажратилган рўйҳати асосида ҳисобланади.
Мутахассислик кафедраларида БМИ (ДЛ) ва МД тақризчиларига ва оппонентларига ажратилган соатлар кафедра соатбай фондига киритилади.
Ишчи ўқув режада фанга ажратилган талабаларнинг мустақил иш соатлари профессор-ўқитувчилар шахсий иш режаларининг ташкилий-услубий бўлимида қайд этилиб, кафедра соат фондига киритилмайди.
Ўқитувчининг ўқув юкламалари табақалаштирилган «Вақт меъёри »га асосан тақсимланади. Бунда тақсимланмаган соат қолмаслиги керак. Ўқув йили давомида мақсадли малака оширишга юборилиши режалаштирилган ўқитувчиларнинг бир ойлик ўқув юкламаси ўқув йили бошида кафедранинг бошқа аъзоларига тақсимланади.
Кафедра соат фондини тўғри ҳисоблашга, профессор-ўқитувчиларнинг ўқув юкламалари миқдорини, уларнинг фаолият йўналиши ва фан мазмунига алоҳида ёндошган ҳолда белгилашга кафедра мудирлари шахсан жавобгар ҳисобланади.
Дарс ишланмасининг намунавий кўриниши
дарснинг мавзуси, дарснинг мақсади, дарсда ёритилиши лозим бўлган асосий тушунча ва атамалар, дарс учун зарур жиҳозлар ва маълумот манбалари, дарснинг босқичлари ва вақт тақсимоти, дарснинг тафсилотлари
Дарснинг мавзуси - ўқув дастурига мувофиқ танланади.
Дарснинг мақсади - Давлат таълим стандарти талабларидан келиб чиқиб аниқланади. Дарснинг мақсади - ўқитувчи ўқувчига қандай билим, малака ва кўникмаларни бериши кераклиги билан эмас, балки ўқувчилар бу дарсдан қандай билим, малака ва кўникмаларни эгаллашидан келиб чиқиб ёзилиши лозим. Шунга кўра дарснинг мақсадини «ўқувчиларнинг қуйидаги билим, кўникма ва малакаларни эгаллашларига эришиш: ...» сўзлари билан бошлаш мақсадга мувофиқ бўлади. Мақсад аниқ, содда ва тушунарли жумлалар билан ифодаланмоғи керак. Энг асосийси - дарсдан кўзланган мақсад ҳақиқатда эришиб бўладиган ва натижасини текшириш имкони бўлмоғи лозим.
Дарсда ёритилиши лозим бўлган асосий тушунча ва атамалар - ўқув дастурига мувофиқ таълим мазмунидан келиб чиқиб аниқланади.
Дарс учун зарур жиҳозлар ва маълумот манбалари - дарс учун зарур бўлган дарслик ва бошқа ўқув адабиётлари, кўргазмали қуроллар, тажриба учун мўлжалланган асбоб-ускуналар, моделлар, плакатлар, тарқатма материаллар, далилий ашёлар, қоғоз, ёзув-чизув қуроллари, компьютер, аудио ва видео аппаратуралари ҳамда ўқитишнинг бошқа техник воситалари рўйҳатидан иборат бўлади. Шунингдек, бу бўлимда дарсгача қилиш керак бўлган ишлар, ўқув хонасини дарсга тайёрлаш, стол ва стулларни ёки парталарни дарсга мос қилиб жойлаштириш тавсифланиши ва тайёрлаш керак бўлган материаллар рўйҳати келтирилиши, бу материалларнинг андозалари тавсифланиши ёки илова қилиниши керак.
Дарснинг босқичлари ва вақт тақсимоти - икки устундан иборат жадвал бўлиб, биринчи устунга дарснинг асосий босқичлари, иккинчи устунга эса ҳар бир босқич учун зарур бўлган вақт тақсимоти кўрсатилади.
Дарснинг тафсилотлари - дарс ишланмасининг асосий ўзагини ташкил қилади. У дарс тури ва танланган услубга қараб турлича бўлиши мумкин. Мисол тариқасида, янги мавзуни ўзлаштиришга бағишлангшан дарс тафсилотлари ёритиш тартибини келтирамиз:
1. Ташкилий қисм – саломлашиш, давоматни текшириш, зарур кўргазмали қурол ва жиҳозларни дарсга ҳозирлаш;
2. Янги мавзуни бошлашга ҳозирлик - янги мавзу билан боғлиқ, ўтган дарс мавзуларини такрорлаш; ўқувчиларнинг янги мавзуни ўтишдан олдин бу мавзуга оид билим даражаларини аниқлаш ва баҳолаш; янги дарс мақсадини тушунтириш (дарс мақсади ва ёритилиши лозим бўлган асосий тушунча ва атамалар, олдиндан доскага ёзиб қўйилса ёки қоғозга олдиндан катта қилиб ёзиб, осиб қўйилса, вақт тежалади);
3. Янги мавзуни ёритиш - дарс материалларини кичик-кичик бўлакларга бўлиб, кетма-кет маълум узвийликда ва мантиқий боғлиқликда, кўргазмали тарзда ва турли хил ўқитиш услубларидан фойдаланган ҳолда бериш;
4. Янги мавзуни мустаҳкамлаш - олинган назарий билимларни ёрқин мисолларда қўллаш ва турли хил топшириқларни бажариш асосида ўқувчиларда янги мавзуга оид амалий кўникмаларни ҳосил қилиш ва баҳолаш; баҳолаш учун бериладиган савол ва топшириқлар айнан дарс мақсадидан келиб чиққан бўлиши, унга эришилган ёки йўқлигини аниқлашга қаратилган бўлиши лозим;
5. Дарсга якун ясаш ва баҳолаш - дарснинг мақсадини яна бир бор эслатиш ва унга қанчалик эришганликни ўқувчилар билан биргаликда аниқлаш; ўқувчиларнинг мавзу бўйича саволларига жавоб бериш, дарснинг асосий лаҳзаларини қайд қилиш, ўқувчиларнинг ўзлаштирганлик даражасини аниқлаш, дарсда фаол қатнашган ўқувчиларни тилга олиш ва баҳолаш (ўқувчилар билимини баҳолашни бутун дарс давомида турли хил усуллар ёрдамида ҳам бажариш мумкин; баҳолашдан мақсад ўқувчиларга фақат қандайдир балларни қўйиб боришдан иборат эмас, балки ўқувчиларнинг ўзлаштириш даражасини назорат қилиб боришдан иборат бўлиб, керак бўлганда дарснинг боришига ўзгартиришлар киритиш, тушуниш қийин бўлган жойларга қайта тўхталиш лозим бўлади);
6. Уйга вазифа - ўтилган мавзу бўйича билим, малака ва кўникмаларни янада мустаҳкамлашга ёки келгуси дарс учун ҳозирлик кўришга қаратилган, мустақил бажаришга мўлжалланган савол, машқ ва топшириқлар мажмуаси


ЭЪТИБОРИНГИЗ УЧУН РАҲМАТ
Download 3,91 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish