Географияси Тошкент 2006 Ўзбекистон Республикаси



Download 1,5 Mb.
bet38/79
Sana27.05.2022
Hajmi1,5 Mb.
#610562
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   79
Bog'liq
O\'zbekiston tab.geog

Йил фасллари. Ўзбекистон ўзи жойлашган кенгликлардаги бошқа ҳудудларга нисбатан бу ерда ёз анча иссиқ, қиш эса совуқроқ бўлганидан йил фасллари бизда ўзгачадир. Фаслларнинг бошланиш ва тугаш муддатилари, об-ҳавоси ўзига хос. Хусусан ёз узоқ -4-5 ой давом этади, қиш эса қисқа, беқарор бўлади.
Баҳор. Ўзбекистонда суткалик ўртача ҳарорат Қ50дан Қ200 гача оралиқда ўтган кунлар баҳорга тўғри келади. Республикамизда баҳор мартда эмас, февраль ойи охирида бошланади. Мутахассислар Ўзбекистонда суткалик ўртача ҳарорат Қ50 дан ошган кунни қишнинг охири ва баҳорнинг боши, суткалик ҳарорат Қ200 дан ўтган кунни баҳорнинг охири, ёзнинг бошланиши деб ҳисоблайдилар. Баҳорда республикамизда йиллик ёғиннинг 30-50 % ёғади, мартда ҳавонинг суткалик ўртача ҳарорати Қ10-150 га, апрелда Қ200 га етади. Қуруқ даврнинг бошланиши Устюртда 15ҒIV га, Қуйи Амударёда 6-14ҒIV, Қизилқумда 30ҒIII-17ҒIV, Қуйи Зарафшонда 6-14ҒIV, Қашқадарёда 29ҒIV-28ҒV, Сурхандарёда -28ҒVга тўғри келади. Шу даврдан чўл эфемер ўсимликларининг вегетация даври тугайди. Баҳорда умуман совуқ кунлар кам бўлади. Лекин баъзида баҳорнинг биринчи ярмида циклонлар туфайли об-ҳаво ўзгаради. Иссиқ кунлардан кейин тўсатдан совуқ бўлиб, қор ёғиши, ҳаво ҳарорати 00 дан пасайиши мумкин. Майнинг иккинчи ярмидан бошлаб республиканинг ҳамма жойида кун тахминан бир хил исийди, ёғинлар тўхтайди ва шу вақтдан ҳақиқий ёз бошланади.
Ёз Ўзбекистонда ҳавонинг ўртача суткалик ҳарорати Қ200 дан ошганда бошланиб, Қ200 дан пасайганда тугайди ва куз бошланади. Ёз май ўртасидан октябрь ойигача чўзилади ва республикамиз жанубида 160 кун, шимолида 110 кун давом этади. Ёз ойлари жазирама иссиқ, қурғоқчил ва барқарор бўлади, булутсиз, жазирама иссиқ кунлар июль-август ойларида айниқса кўп кузатилади.
Устюртда июлда ҳавонинг ўртача ҳарорати 26,8-28,50, Қизилқумда 29-30-310, Сурхондарёда 27,5-320 ни ташкил этади. Ёзда Устюртдан ташқари текисликларда ёғин жуда кам ёғади, айрим йилларда мутлақо ёғмайди. Энг қуруқ ой-август.
Ўзбекистонда суткалик ўртача ҳаво ҳарорати Қ200 билан Қ50 оралиғи кузга тўғри келади. Куз октябрь ойидан бошланади. Шу ойдан кун сезиларли даражада қисқаради, ҳаво салқинлаша бошлайди. Октябрда ҳавонинг ўртача ҳарорати июлдагидан 12-150 паст бўлади. Шимолдан совуқ ҳаво массалари кириб келган пайтларда кечалари совуқ тушиб, ҳарорат 00 гача пасаяди, шудринг, баъзан қиров тушади. Суткалик ўртача ҳарорат 50 дан пасайган кун кузнинг охири ва қишнинг боши деб ҳисобланади, чунки шу вақтдан бошлаб ўсимликларнинг вегетация даври тугайди.
Кузда йиллик ёғиннинг 10-20 % ёғади. Фасл охирига бориб совуқ кучаяда, ҳавода булут кўпаяди, ёмғир-қор ёғиб, айрим жойларда қор қоплами вужудга келади. Республикамизда қиш суткалик ўртача ҳаво ҳарорати куз ва баҳорда Қ50 дан пасайган кунлар орасидаги давр, ҳақиқий қиш эса суткалик ўртача ҳаво ҳарорати куз ва баҳорда 00 дан пасайган кунлар орасидаги давр деб ҳисобланади. Қиш декабрь, январь, қисман февраль ойларига тўғри келади. Лекин қишда ҳам совуқ кунлар илиқ кунлар билан алмашиниб туради. Республикамиз жанубида қиш илиқ бўлиб, барқарор эмас, айрим йиллардагина ҳақиқий қиш бўлиши мумкин.
Арктика ва Сибирдан совуқ ҳаво массаси кириб келганда республикамиз об-ҳавоси кескин совуйди, шимоли-ғарбий қисмида қишки совуқлар узоқ давом этади. Баланд тоғларимизда қиш совуқ бўлиб, 3-4 ой га чўзилади, қор кўп ёғади. Республикамизда йиллик ёғин миқдорининг 25-40 % қиш ойларига тўғри келади.
Ўзбекистоннинг текислик қисми субтропик иқлимли (жанубий) чўл ва мўътадил иқлимли (шимолий) чўл зоналарида жойлашган. Бу шимолий ва жанубий чўллар иқлимида сезиларли фарқ бўлиб, улар йилнинг илиқ ва совуқ даврларида кўзга яққол ташланиб туради.
Устюрт қишда Сибирь антициклони таъсири доирасида бўлгани учун қиш қаттиқ бўлиб (январнинг ўртача ҳарорати -60 дан -8,50 гача, ҳароратнинг мутлоқ минимуми -380), ҳақиқий қиш 118-130 кун давом этади, совуқ кунлар кўп бўлади ва қор қоплами узоқроқ (30-120 кун) ётади. Марказий Осиё антициклонининг таъсири Устюрт устида октябрь ойида сезила бошлайди. Антициклоннинг таъсири аста-секин ортиб, ҳаво ҳарорати пасая боради ва январь, февраль ойларида ҳарорат энг паст бўлади. Устюртда йиллик ёғин миқдори фасллар бўйича деярли бир текис тақсимланган.
Нукус географик кенглигидан жанубда жойлашган жанубий чўлларда қиш Устюртдагидан фарқ қилади. Бу ҳудудда циклонларнинг тез-тез қайталаниб туриши қишнинг жанубга борган сари юмшоқ бўлишига ва қишда об-ҳавонинг тез-тез ўзгариб туришига сабаб бўлади. Жанубий чўлларда қор қоплами Сибирь антициклони туриб қолган даврдагина сақланиб туради ва унинг туриши 20-30 кундан ошмайди. Январнинг ўртача ҳарорати жанубда 00 дан юқори бўлади. Шерободда Қ3,60 ни, Термизда Қ 2,8 0, Ғузорда Қ1,9 0 ни ташкил этади.
Жануби-ғарбдан Ўрта Осиёга илиқ тропик ҳаво кириб келганда жанубий Ўзбекистонда ҳатто қиш ойларида ҳаво ҳарорати Қ200 гача кўтарилиб кетади. Жанубий чўл минтақасида қиш анча илиқ, ҳарорат анча баланд бўлишига қарамасдан Сибирдан антициклон ҳавоси кириб келганда энг паст ҳарорат шимолида -320 гача, жанубда эса -200, -250 гача тушиб кетгани кузатилган.
Йилнинг илиқ даврида ҳам жанубий ва шимолий чўллар об-ҳавоси бир-бирларидан фарқ қилади. Жанубий чўлда апрель охири ва май бошларида циклон жараёнлари сусайиб, майнинг иккинчи ярмидан бошлаб очиқ, иссиқ ва қуруқ об-ҳаво таркиб топади. Ёзга чиқиб ҳарорат жуда кўтарилади. Булутсиз кунлар сони кўп бўлганидан Қуёш энергиясининг келиши кучаяди ва жуда қуруқ континентал тропик ҳавонинг шаклланишига имкон туғилади.
Июль ойининг ўртача ҳарорати жанубий чўл зонасининг шимолида 260-270 бўлса, жанубида 310-320 ни ташкил этади.
Шимолий чўлларда ёз жанубдагига нисбатан қисқароқ, ҳаво ва тупроқ усти ҳарорати пастроқ бўлади, нисбий намлик эса айрим вақтларда ёғин-сочиннинг вужудга келиши учун етарли даражада бўлади. Июль ойининг ўртача ҳарорати шимолида Қ26,80 бўлса, жанубида Қ 28,5 0 ни ташкил этади, энг юқори ҳарорат Қ 440 дан ошмайди. Йиллик ёғиннинг 17-23 % и ёз ойларига тўғри келса ҳам, лекин нам етишмайди.
Маълумки, одамнинг ҳаётида, нормал яшашида табиий иқлим омилларининг роли жуда катта. Масалан, субэкстремал ва экстремал ҳароратли шароит одам организмида физиологик ва ҳатто патологик ўзгаришлар комплексининг вужудга келишига сабаб бўлади.
Одам организми учун энг қулай ҳаво ҳарорати Қ160 дан Қ260 гача деб ҳисобланади. Бундай ҳароратда одам дам олиб ўтирганда тана ҳарорати, юракнинг уриши, тернинг ажраб чиқиши физиологик нормада сақланиб қолади.
Ҳаво ҳароратининг Қ400 га кўтарилиши одам танаси ҳароратининг 1,70С га, юрак уришини 28 % га, тер ажралиб чиқишининг деярли 100 % га ошишига сабаб бўлади. Бундай ҳолатда одам организмининг функционал ҳолати кескин зўриқади.

Download 1,5 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   79




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish