Тошкент давлат аграр университети “Агроиқтисодиёт ва туризм” кафедраси мустақил изланувчиси Розиқов Жаҳонгир Мустақим ўғлининг “Мева-сабзавотчилик кластерларини бошқаришнинг ташкилий-иқтисодий асосларини такомиллаштириш” мавзусидаги



Download 75,5 Kb.
bet1/2
Sana08.04.2022
Hajmi75,5 Kb.
#537426
TuriДиссертация
  1   2
Bog'liq
Хулоса илмий раҳбар


Тошкент давлат аграр университети “Агроиқтисодиёт ва туризм” кафедраси мустақил изланувчиси Розиқов Жаҳонгир Мустақим ўғлининг “Мева-сабзавотчилик кластерларини бошқаришнинг ташкилий-иқтисодий асосларини такомиллаштириш” мавзусидаги
08.00.13-“Менежмент”ихтисослиги бўйича иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (Phd) илмий даражасини олиш учун тайёрланган диссертация ишига илмий раҳбар

ХУЛОСАСИ
ХХI асрга келиб энг тез глобаллик касб этиб бораётган муаммолардан бири дунёда озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари танқислигининг тобора кучайиб бораётганлиги, дунё аҳолиси сонининг тез суръатларда кўпайиши ва Covid-19 пандемиясининг дунё бўйича кенг тарқалиши ҳамда табиий ресурсларнинг тобора камайиб, ҳар хил инқирозларнинг кескин ортиб бориши бугуннинг муҳим муаммоларидан бири бўлиб ҳисобланади.
Бугунги кунда мева-сабзавот етиштириш, уни экспорт қилиш борасида эришилган ютуқлар билан бир қаторда соҳани янада ривожлантиришда, унинг рақобатдошлигини оширишда ҳамда тармоқ ресурсларидан самарали фойдаланишда жиддий муаммолар ҳам мавжудлиги маълум бўлмоқда. Жумладан, барқарор ўсиш даражасига табиий-иқлим шароитларнинг таъсири катталиги, уруғчиликнинг талаб даражасида эмаслиги, ишлаб чиқариш ва бозор инфратузилмалари хизмат турларининг етарли эмаслиги, технологик модернизациянинг сустлиги, инновацион фаолиятнинг пастлиги, маҳсулот етиштириш ҳажми ва уни қайта ишлаш тармоқлари қувватлари ўртасидаги фарқларнинг катталиги жиддий салбий таъсир кўрсатмоқда. Бу ҳолат қишлоқ хўжалигини жадал ва энг муҳими барқарор ривожлантириш масалалари устида амалиётчи ва назариячи олимлар томонидан жиддий тадқиқотлар олиб боришни талаб қилади.
Ривожланган давлатлар тажрибаси қишлоқ хўжалигини барқарор ривожлантиришнинг йўналишларидан бири соҳада ишлаб чиқаришнинг замонавий шаклларини, жумладан, маҳсулот етиштиришнинг кластер усулида ташкил этиш мумкинлигини кўрсатмоқда. Шу сабабли Республикамизда мева-сабзавотчилик кластерларини ташкил этиш соҳани янги ривожланиш босқичига олиб чиқувчи омил сифатида эътироф этилмоқда. Ишлаб чиқаришни ташкил этишнинг янги шакли сифатида юзага чиқаётган мева-сабзавотчилик кластерларида бошқариш тизимини такомиллаштириш зарурати мавжуд. Мева-сабзавотчилик кластерлари самарали фаолият юритишлари, юқори пировард натижаларга эришиши учун, уларни бошқариш тизимининг функциялари, вазифалари нималардан иборат бўлиши лозим?, кластер иштирокчиларининг манфаатлари қандай уйғунлаштирилади?, кластер билан давлат ўртасидаги иқтисодий муносабатлар қандай ва қайси механизмлар устиворлигида амалга оширилади? деган қатор саволларга самарали ечим топиш талаб қилинади. Бу ўз навбатида қишлоқ хўжалиги, жумладан мева-сабзавотчиликни ривожлантиришнинг стратегиясини илмий асослашни талаб қилади.
Диссертация таркиби кириш, учта боб, хулоса, фойдаланилган адабиётлар рўйхатидан иборат бўлиб, унинг ҳажми 187 бетни ташкил этган.
Диссертация ишининг кириш қисмида мавзунинг долзарблиги ва зарурати асосланган, муаммонинг ўрганилганлик даражаси, тадқиқотнинг мақсади ва вазифалари ҳамда объект ва предмети шакллантирилган, изланиш услубияти, тадқиқотнинг илмий янгилиги ва амалий натижалари баён қилинган, олинган натижаларнинг назарий ва амалий аҳамияти асослаб берилган.
Диссертациянинг “Мева-сабзавотчилик кластерларини бошқаришнинг илмий-назарий асослари” деб номланган биринчи бобида мева-сабзавотчилик кластерларини ривожлантиришнинг илмий-методологик асослари, мева-сабзавотчилик кластерларини бошқариш механизмининг хуқуқий назарий жиҳатлари ва мева-сабзавот маҳсулотларини ишлаб чиқаришнинг иқтисодий самарадорлиги кўрсаткичлари ва уларни ҳисоблаш усуллари ёритилган.
Тадқиқот жараёнида қуйидаги тушунчаларнинг такомиллашган муаллифлик таърифлари ишлаб чиқилди:

Download 75,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish