Геодезиядан 1-практикум


Оптик марказнинг визир ўқи теодолитнинг вертикал ўқи билан мос бўлиши керак



Download 13,03 Mb.
bet55/86
Sana31.03.2022
Hajmi13,03 Mb.
#522208
TuriПрактикум
1   ...   51   52   53   54   55   56   57   58   ...   86
Bog'liq
Охунов З.Д Геодезиядан практикум (ўқув қўлланма)

6. Оптик марказнинг визир ўқи теодолитнинг вертикал ўқи билан мос бўлиши керак.
Штативга ўрнатилган теодолит тагига қоғоз варағи билан планшет горизонтал ҳолатда маҳкамланади. Теодолитнинг вертикал ўқи тик ҳолатга келтирилади ва планшетда оптик марказининг проекцияси қалам билан белгиланади. Кейин горизонтал доирасининг алидадаси 1800 га тенг бурилади ва планшетда иплар проекциясининг иккинчи нуқтаси белгиланади. Агар нуқталар тўғри келса, унда шарт бажарилган ҳисобланади. Акс ҳолда улар орасида ўртача нуқта белгилаб, диафрагманинг тузатгич винтлари ёрдамида уни оптик марказнинг иплар тўри хочи билан бирлаштирилади.
7. Копенсатор вертикал ўқнинг оралиқда қиялашида вертикал доира бўйича ўзгармас саноқни таъминлаши керак (2Т5К теодолит учун).
Ушбу шартнинг текшириш учун жойда яхши кўринадиган визир нишони танланади. Теодолитни шундай ўрнатиш керакки, кўтаргич винтларнинг бири шу нишоннинг йўналишига жойлашган бўлсин. Асбобнинг вертикал ўқи тик ҳолатга келтириб, доира ўнгда ушбу нишон визирланади ва вертикал доира бўйича ДЎ саноқ олинади. Кўриш трубанинг қаратиш винти билан ДЎ саноқни 31 га оширилади, сўнг нишонга йўналтирилган кўтаргич винт билан иплар тўрининг маркази визир нишонига келтирилади ва вертикал доира бўйича ДЎ1 саноқ олинади. Кейин кўриш трубанинг қаратиш винти ёрдамида «ДЎ» саноқни 61 га камайиб, уша кўтаргич винт билан яна иплар тўри марказини шу визир нишонга мослаштирилади. Вертикал доира бўйича ДЎ2 саноқ олинади ва
ДЎ1 – ДЎ = d1 ҳамда ДЎ2 – ДЎ = d2 саноқлар фарқи ҳисобланади. Ҳисобланган қийматлар 0,11 дан кўп фарқ қилмаслиги керак.
Ушбу шарт бажарилмаган ҳолда, асбоб махсус устахонада тузатилади.


5.8. Горизонтал ва вертикал бурчакларни ўлчаш


Жойда бурчак ўлчаш дейилганда, горизонтал бурчаклар ва қиялик бурчаклари (вертикал бурчаклар) кўзда тутилади.
Горизонтал бурчак ўлчаш принципи шундан иборатки, бунда бурчакнинг А учидан фараз қилиниб М горизонтал текислик ўтказилади (55 - шакл). Кейин жойдаги АВ ва АС чизиқлар АА1 шоқул чизиғидан ўтувчи V1 ва V2 вертикал текисликлар билан горизонтал текисликка проекцияланади. Проекцияловчи вертикал текисликлар билан горизонтал текислик кесишган жойда Аb ва Аc чизиқлари, яъни жойдаги АВ ва АС чизиқларнинг горизонтал прокциялари (горизонтал қўйилиши) ҳосил бўлади. Демак, Аb ва Аc чизиқлар орасидаги бурчак горизонтал текисликда ётади ва унга горизонтал бурчак дейилади.

55 - шакл. Горизонтал бурчакларни ўлчаш принципи
Жойдаги баландлик ва пастликлар тўғрисида хулосага эга бўлиш учун қиялик бурчаклари 1 ва 2 ўлчанади. Бу бурчаклар жойдаги АВ ва АС чизиқлар билан уларнинг горизонтал текисликдаги проекциялари Аb ва Аc чизиқлари орасида бўлиб, V1 ва V2 вертикал текисликларда ётади. Демак, қиялик бурчаги деб, жойдаги чизиқ билан унинг горизонтал қўйилиши орасидаги вертикал бурчакка айтилади.
Бурчак ўлчаш жараёнида теодолит ўлчанаётган бурчак учи А нуқта устида шоқул ёрдамида марказлаштирилади. Бунда горизонтал доирадаги лимбнинг маркази 0 дан ўтувчи теодолитнинг айланиш ўқи JJ1 (44, 55 - шакллари) бурчак учидан ўтувчи АА1 шоқул чизиғида ётади. Горизонтал ҳолатга келтирилган лимб текислиги горизонтал текислик вазифасини ўтайди. Труба ўз айланиш ўқи атрофида айланганда кўриш ўқи ҳосил қилган коллимацион текислик проекцияловчи вертикал текислик вазифасини бажаради.
Теодолит текширилиб ва тузатилиб бўлинганидан кейин у билан жойда ўлчаш ишларини бажариш мумкин.
Горизонтал бурчаклар қуйидаги усуллар орқали ўлчаш мумкин: тўла қабул усули (битта бурчак ўлчанадиган бўлса); доиравий қабуллар усули (бир нуқтадан чиққан бир неча йўналиш орасидаги бурчакларни ўлчашда); - такрор ўлчаш усули.

Download 13,03 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   51   52   53   54   55   56   57   58   ...   86




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish