5.10. Н3 нивелирларнинг тузилиши
Н3 нивелири (58 - шакл) асосан кўриш трубаси 1, цилиндрик адилак 2, доиравий адилак 3, маҳкамлаш винти 6, қаратиш винти 7, элевацион винти
8 дан иборат.
Нивелир цилиндрик шаклидаги айланиш ўқи билан таглик 4 га ўрнаштирилган. Кўриш трубасининг чап ёнида цилиндрик адилак билан биргаликда адилак пуфакчаси ярим паллаларининг тасвирини кўриш майдонига узатадиган призмалар жойлашган. Трубанинг ўнг ёнида кузатилаётган рейка тасвирини фокусловчи винт - кремальера 5 ўрнатилган. Рейкадан саноқ олишдан олдин элевацион винт ёрдамида цилиндрик адилак ўқи горизонтал ҳолга келтирилади, яън кўриш майдонидаги адилак пуфакчаси ярим паллаларининг тасвири туташтирилади.
58 – шакл. Н – 3 нивелирнинг умумий тузилиши:
1- кўриш трубаси, 2 - цилиндрик адилак, 3 - доиравий адилак, 4 - таглик, 5 - кремальера, 6 - маҳкамлаш винти, 7 - қаратиш винти, 8 - элевацион винт, 9-окуляр, 10-объектив, 11-кўтаргич винтлар, 12-доиравий адилакнинг тузатгич винтлари, 13- нишонга олиш қирраси.
Цилиндрик адилакни тузатиш учун адилак жойлашган қутининг окуляр томонида қопқоқ билан беркитиб қўйилган тўртта тузатгич винт бор. Асбоб айланиш ўқини тахминан вертикал ҳолга (шоқул йўналишига) келтириш учун учта кўтаргич винт 11 ёрдамида доиравий адилак пуфакчаси ўртага келтирилади. Доиравий адилак зарур пайтда учта тузатгич винт 12 билан тузатилади.
Н 3К нивелири (59 - шакл) кўриш трубаси 1, кремальера 2, доиравий адилак 3, объектив томонида икки ёнбошда қаратиш винтлари 6, доиравий таглик 7, кўтаргич винтлар 8 ва кўриш ўқини горизонтал ҳолга келишини таъминлайдиган оптик (призмали) комперсатор билан жиҳозланган. Оптик компенсатор ишлаши учун доиравий таглик қиялиги 151 дан ошмаслиги керак. Шунинг учун аввал бўлак қиймати 101 га тенг бўлган доиравий адилак пуфакчаси учта кўтаргич винт ёрдамида ўртага (ноль пунктга) келтирилади. Труба вертикал ўқ атрофида енгил айланиб, турган вазиятини яхши ва тинч сақлайди, шу сабабли у махкамлаш винтга эга эмас. Икки ёнбошдаги чексиз бураладиган қаратиш винтларидан хоҳлаган биттаси билан трубани рейкага аниқ тўғрилаш мумкин.
59 – шакл. Н 3К нивелирниг умумий тузилиши
1- кўриш трубаси, 2 - кремальера, 3 - доиравий адилак, 4 - объектив,
5 - окуляр, 6 - қаратиш винти, 7 - доиравий таглик 8 - кўтаргич винтлар.
Нивелирлар ўрнатгич винт ёрдамида штатив устига ўрнатилади. Штатив ерга бошмоқлари ботирилиб ўрништирилганда, усти тахминан горизонтал бўлишига эътибор қилиниши керак. Шундай қилинмаса, нивелирдаги доиравий адилак пуфакчасини ўртага келтириш учун бураладиган кўтаргич винтларнинг бурамаси етмай қолиши мумкин.
Иш бошлаш олдин нивелирлар кўрикдан ўтказилади, яъни асбобнинг ў ўқи атрофида айланиши, хамма винтларнинг ишлаши, шиша қисмларининг
шикастланмаганлиги кўриб чиқилади. Кейин геометрик шартлар бўйича текширишлар бажарилади ва зарур ҳолларда тузатилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |