GPS асбоблар билан интеграцияллашуви;
DR - системада қайтаргичсиз ўлчашларни бажара олиши;
Quiск Drive системада махкамловчи винтсиз кузатишларни амалга ошириш;
Эргономикли ўлчаш клавишаларнинг мавжудлиги.
Ушбу серияли асбобларда катта тезликда ўлчашларни бажаришини талаб этадиган ҳолатларда Quiск Drive - махкамловчи винтсиз кузатишларни тез амалга ошириш системаси кўзда тутилган. Бу система чексиз аниқ кузатиш имконига эга бўлиб, одатдаги қаратиш винтларига нисбатан унумдорлигини оширилишини таъминлайди.
DR системали дальномерларнинг янги имкониятлари нишон (нуқта)ларга қайтаргичларни ўрнатиш ноқулай, хавфли ёки номумкин бўлган ҳолатларда ўлчашларни бажариш учун қулайлик яратади. Бу система қатор янги қўлланиш спектрларни очиб беради, жумладан:
- баланд иншоотлар ва мостларни съёмка қилиш;
- ҳавоий кабеллар ва тунеллар профилларини тузиш;
- фаол транспорт оқимларидаги жойларда нуқталарни хавфсиз ўлчаш ва ҳ.к.
DR - системаси ҳар қандай объектда 80 - 120м гача бўлган масофани қайтаргичсиз ўлчаш қобилиятига эга.
3600 серияли асбобларда RS-232 интерфейси бўйича одатдаги алоқага қўшимча (IR) инфрақизил алоқани ҳам қўллаш мумкин. Шунда, (IR) - портли алоқани қўллаб кўпгина киссали(карманный) РДА компьтерлар ва соткали телефонлар билан кабелсиз алоқалаш мумкин.
Электрон тахеометрларнинг техник тавсифлари 20 жадвалда келтирилган
20 жадвал
Номланиши
|
TPS
400
|
TPS
800
|
TPS 1100
|
Trimble
3600
|
Бурчакли ўлчашлар:
- аниқлиги
- энг кичик саноқ
2.Чизиқли ўлчашлар:
- аниқлиги
- узунлиги
- вақти
3. Кўриш трубаси:
- катталаштириш
- энг кичик визир-
лаш масофаси
4. Компенсатор:
- система
- ишлаш диапазони
5. Хотира ва алоқа:
- ички хотира
6. Ишчи температура
7. Вазни
8.Қувватлаш манбаси:
- ички батарея
- ишлаш вақти
|
3 - 5
0,1
2мм+3ррm
3500м
1с
30Х
1,7м
Электрон
2 ўқли
4
10 000 блок
Маълумот
RS 232
-200С+500С
4,2кг
NiMH
батарея 6в
6 соат
|
2 - 3
0,1
2мм+2ррm
3500м
1с
30Х
1,7м
Электрон
2 ўқли
4
10 000 блок
Маълумот
RS 232
-200С+500С
5,4кг
NiMH
батарея 6в
6 соат
|
1,5 - 3
0,1
2мм+2ррm3500м
1с
30Х
1,7м
Электрон
2 ўқли
4
10 000 блок
Маълумот
RS 232
-200С+500С
5,6кг
NiMH
батарея 6в
6 соат
|
1,5 - 3
0,1
2мм+2ррm3000/5000м
2с
30Х
1,5м
Электрон
2 ўқли
5
4Мб
8000 нуқта
RS 232
-200С+500С
6,7кг
NiMH
батарея 6в
8,5 соат
|
5.16. Мензула жиҳозлари. Мензулани
текшириш ва тузатиш
Мензула ва унинг жиҳозлари ер участкасининг топографик планини тузиш учун ишлатилади.
Мензула жиҳозлари (73 - шакл) мензула, кипрегель, ориентирлаш буссоли, марказлаштириш вилкаси, дальномер рейкаси ва зонт (соябон) дан иборат.
Мензула (73 - шакл, б) планшет деб аталувчи 60х60х3см ўлчамли квадрат тахта 1 ва таглик 2 дан ташкил топган. Тагликдаги кўтаргич винтлар 3 ёрдамида планшет горизонтал ҳолатга келтирилади. Таглик ва планшет ўрнатгич винт 5 ёрдамида штативга маҳкамланади. Планшетни ориентирлаш пайтида, уни кичик бурчакка буриш учун тагликда қаратиш винти 4 ўрнатилган. Шоқул осилган вилка мензулани нуқта устида марказлаштириш учун хизмат қилади. Ориентирлаш буссолидан планшетни магнит азимути бўйича ориентирлаш пайтида фойдаланилади.
Мензула қуйидаги шартлар бўйича текшириб кўрилиши керак.
Ўрнатилган мензула турғун (мустаҳкам) бўлиши керак.
Текшириш учун ўрнатилган мензула тахтасига кипрегель қўйилиб, кипрегельнинг кўриш трубаси жойдаги узоқ бир нуқтага қаратилади. Кейин мензула тахтасининг окуляр томонидаги чети бармоқ билан бир оз босилади. Бунда, албатта, нуқта тасвири кўриш майдонида силжийди. Аммо бармоқ тахта четидан олингач, нуқта тасвири ўз ўрнига қайтиб келса, мензула турғун ҳисобланади.
2. Мензула тахтасининг устки сирти текисликни ташкил этиши керак.
Буни текшириш учун текширилган оддий чизғич ёки кипрегель чизғичининг қирраси тахта устида ҳар хил йўналишда қўйиб кўрилади.
73 – шакл. Мензула жиҳозлари
Шунда тахта сирти билан чизғич қирраси орасидаги тирқиш кенглиги 0,5мм дан ошмаслиги керак.
Do'stlaringiz bilan baham: |