Геодезиядан 1-практикум


Кипрегелни текшириш ва тузатиш



Download 13,03 Mb.
bet67/86
Sana31.03.2022
Hajmi13,03 Mb.
#522208
TuriПрактикум
1   ...   63   64   65   66   67   68   69   70   ...   86
Bog'liq
Охунов З.Д Геодезиядан практикум (ўқув қўлланма)

Кипрегелни текшириш ва тузатиш
Кипрегель қуйидаги шартлар бўйича текшириб кўрилади.
1. Кирегель чизғичининг йўнилган қирраси тўғри чизиқ, остки сирти текислик бўлиши керак.
Кипрегель чизғичи планшетда қарама - қарши йўналишларда қўйилиб, йўнилган қирраси бўйича тўғри чизиқлар чизилади. Чизиқлар бир - бирининг устига тўғри тушса, шарт бажарилган бўлади. Чизғичнинг остки сирти текислиги бирон - бир текис сиртга қўйиб текширилади. Шарт бажарилмаган ҳолларда чизғич ишга яроқсиз ҳисобланади ва у алмаштирилиши керак ёки махсус устахонада созланиши мумкин.
2.Кипрегель чизғичидаги цилиндрик адилак ўқи чизғичнинг остки сиртига параллел бўлиши керак.
Бу шартни текшириш учун кипрегель планшетга тагликдаги икки кўтаргич винт йўналиши бўйича қўйилиб, ўша винтлар ёрдамида цилиндрик адилак пуфакчаси ноль пунктга келтирилади. Чизғичнинг йўнилган қирраси бўйича қалам билан чизғич чизилади. Кейин кипрегелни 1800 га айлантириб, чизғичнинг йўнилган қирраси чизиққа тескари йўналишда қўйилади. Шунда адилак пуфакчаси ўртада (ноль пунктда) қолса ёки икки бўлакдан ортиқ оғмаган бўлса, шарт бажарилган ҳисобланади. Акс ҳолда пуфакча оғиш ёйининг ярмига адилакнинг тузатгич винтлари ёрдамида, қолган ярмига эса, кўтаргич винтлар ёрдамида қайтарилиб ноль пунктга келтирилади. Шундан кейин текшириш такрорланиши зарур.
3.Трубанинг кўриш ўқи труба айланиш ўқига перпендикуляр бўлиши керак.
Бу шартни текшириш учун узоқда аниқ кўринадиган нуқта танлаб олиниб, кўриш трубаси шу нуқтага тўғриланади, яъни иплар тўрининг вертикал ипи билан бош эгри чизиқ кесишган нуқтаси кузатилаётган нуқта тасвирига туташтирилади ва кипрегель чизғичининг йўналган қирраси бўйича планшетда чизиқ чизилади. Кейин кўриш трубаси зенит орқали айлантирилиб, кипрегель 1800 га бурилади. Кўриш трубаси яна ўша нуқтага тўғриланади ва чизғичнинг йўнилган қирраси бўйича иккинчи чизиқ чизилади. Агар иккала чизиқ устма - уст тушса ёки ўзаро параллел бўлса, шарт бажарилган бўлади. Акс ҳолда чизғич қирраси иккала чизиқ ҳосил қилган бурчак биссектрисаси (бурчакни иккига бўлувчи чизиқ) бўйича қўйилади. Шунда кўриш майдонида кузатилаётган нуқта тасвири вертикал ип билан бош эгри чихиқ кесишган нуқтадан силжиган бўлади. Бу силжиш иплар тўри призмасини суриш орқали бартараф этилиши мумкин. Бундай тузатишни устахонада бажарган мақул.

Download 13,03 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   63   64   65   66   67   68   69   70   ...   86




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish