КН Кипрегелида нисбий баландлик ва масфа
(чизиқнинг горизонтал қўйилишини) ўлчаш
КН номограммали кипрегелида кузатилаётган нуқтанинг нисбий баландлиги, нуқтагача бўлган масофанинг (чизиқ узунлигининг) горизонтал қўйилиши кўриш майдонидаги рейка тасвири устига тушиб турган номаграмманинг эгри чизиқлари орқали автоматик равишда аниқланади (74 - шакл).
Номограммада ноль нуқтаси Н белгиси билан белгиланган, ундан икки томонга қараб қия эгри чизиқлар чизилган бўлиб, уларга нисбий баландлик эгри чизиқлари дейилади. Улар устига +10 ва – 10 коэффициент қийматлари ёзилган. Кузатилаётган нуқта тепада жойлашган бўлса, +10 коэффицентли; пастда жойлашган бўлса, -10 коэффицентли эгри чизиқлал кўринади.
Трубанинг кўриш майдонида эгри чизиқларнинг тасвири жойдаги қиялик бурчагига қараб Узгаради. Жой қиялиги, яъни кузатилаётган йўналиш қиялиги 60 гача бўлганда кўриш майдонида рейка тасвири устига 10 коэффициентли эгри чизиқ; қиялик 60 дан110гача бўлганда 20 коэффициентли эгри чизиқ; қиялик 110 дан ортиқ бўлганда эса, 100 коффициентли эгри чизиқ тушади.
Ўлчаш пайтида ёнига қўшимча рейка жипслаштирилган сурилма рейка қўлланилади. Асосий рейканинг ноль штрихи қўшимча рейка ёрдамида асбоб баландлигига мослаб маълум баландликка кўтариб қўйилади. Кузатишда вертикал чизиқ рейканинг бўйлама ўқига, бош эгри чизиқ рейканинг ноль штрихига тўғриланади. Нисбий баландликни аниқлаш учун қия эгри чизиқнинг вертикал чизиқ билан кесишган нуқтаси бўйича рейкадан саноқ олиниб, уни коэффициент га кўпайтирилади, яъни .
74 – б, шаклда = 0126мм ёки 0,126м; = +10. Демак
= (+10)0,126м = +1,26м.
Масофанинг (чизиқ узунлигининг) горизонтал қўйилишини топиш учун бош эгри чизиқдан юқорида иккита горизонтал чизиқлар чизи лган бўлиб, улар устига Д 200, Д 100 сонлари ёзилган. Булар масофанинг горизонтал қуйилиши эгри чизиқлари дейилади. Масофа 200 м гача бўлганда иккала чизиқ ҳам рейка тасвири устига тушиб туради. Бироқ ҳисоблаш қулай бўлиши учун Д 100 коэффициентли эгри чизиқдан саноқ олингани маъқул. Масофа 200м дан ортиқ бўлганда (бундай масофалар съёмка пайтида кам учрайди) рейка тасвири устида Д200 коэффициентли эгри чизиқ ётади, унда шу чизиқ бўйича саноқ олинади. Масофанинг горизонтал қуйилишини аниқлаш учун рейкадан эгри чизиқ бўйича олинган саноқ эгри чизиқ коэффициентига кўпайтирилиши
керак, яъни .
74 - б, шаклда Д 100 эгри чизиғидан олинган саноқ 0194мм ёки 0,194м; Kd = 100. Демак, масофанинг горизонтал қўйилиши
100 0,194м = 19,4м.
Do'stlaringiz bilan baham: |