Геодезиядан 1-практикум


Асбоб айланиш ўқи вертикал ҳолда турганда, цилиндрик адилак ўқи ва трубанинг кўриш ўқи ўзаро параллел вертикал текисликларда ётиши керак



Download 13,03 Mb.
bet62/86
Sana31.03.2022
Hajmi13,03 Mb.
#522208
TuriПрактикум
1   ...   58   59   60   61   62   63   64   65   ...   86
Bog'liq
Охунов З.Д Геодезиядан практикум (ўқув қўлланма)

Асбоб айланиш ўқи вертикал ҳолда турганда, цилиндрик адилак ўқи ва трубанинг кўриш ўқи ўзаро параллел вертикал текисликларда ётиши керак.

Бу шарт фақат цилиндрик адилакли нивелирларда текширилади. Кўриш трубаси кўтаргич винтлардан бирининг йўнилиши бўйича ўрнатилади ва адилак пуфакчаси ярим паллаларининг тасвири туташтирилиб, 50 - 70м масофада турган рейкадан саноқ олинади.
Кўриш трубасига нисбатан икки ёшбошда қолган иккита кўтаргич винт қарама - қарши томонга бир неча марта буралиб, нивелир аввал бир томонга, кейин иккинчи томонга оғдирилади. Ҳар иккала ҳолда ҳам саноқнинг ва пуфакча ярим паллалари тасвирининг ўзгармаслиги текширилади.
Агар саноқ ўзгармаган ҳолда пуфакча ярим паллаларининг тасвири туташган ҳолда қолса, ёки фақат бир томонга силжиса, шарт бажарилган бўлади. Акс ҳолда, яъи саноқ ўзгармаганда пуфакча ярим паллаларининг тасвири қарама - қарши томонга силжиса, бу силжиш цилиндрик адилакнинг ёнбош тузатгич винтлари ёрдамида бартараф қилинади.
Ҳар галгидек, текшириш такрорланиши керак.
5.Компенсаторнинг тўғри ишлашига ишонч ҳосил қилиш керак.
Демак, бу шарт компенсаторли нивелирларда текширилади.
Бунинг учун нивелирдан 40 - 50м масофада рейка қўйилади ва доиравий адилакнинг пуфакчаси ноль пунктда бўлганда (66 - шакл, а) рейкадан саноғи олинади. Кейин кўтрагич винтлар ёрдамида пуфакча окуляр, оъектив, чап ва ўнг томонларга бир бўлакка оғдирилиб (66 - шакл, б, в, г ва д), рейкадан bб , bв , bг ва bд саноқлари олинади.

66 - шакл. Компенсаторнинг тўғри ишлашини текшириш


Бу саноқлар дастлабки олинган саноғидан 1мм дан ортиқ фарқ қилмаслиги керак. Акс ҳолда компенсатор нивелир ишлаб чиқарилган заводда ёки махсус устахоналарда созланади.


5.13. Техник нивелирлаш


Техник нивелирлаш икки усулда: олдинга нивелирлаш ва ўртадан нивелирлаш усулида бажарилиши мумкин.
Олдинга нивелирлаш усулида (67 - шакл, а) А ва В орасидаги нисбий баландликни аниқлаш учун аввал нивелир окуляр шоқул чизиғи бўйича А нуқта устига тўғри келадиган қилиб ўрнатилган ва рейка ёрдамида нивелир баландлиги ўлчанади. Кейин В нуқтада турган рейкадан саноғи олинади. Шаклдан кўриниб турибдики, нисбий баландлик га тенг.
Техник нивелирлашда кўпроқ ўртадан нивелирлаш усули (67 - шакл, б) қўлланилади. Бунда А ва В нуқталарга рейкалар қўйилиб, улар оралиғининг тахминан ўртасига нивелир ўрнатилади. А ва В нуқталарида турган рейкалардан ва саноқлар олиниб, нисбий баландлик ифода орқали аниқланади.

67 - шакл. Геометрик нивелирлаш усуллари: а) «олдинга», б) «ўртадан»


Чизиқли иншоотлар (каналлар, зовурлар, йўллар ва ҳ.к) трассаларини нивелирлашда трасса аввал пикетларга (100м ли оралиқларга) бўлиб чиқилади, кейин пикет оралиқлари бирин - кетин ўртадан нивелирлаш усулида нивелирланади (67 - шакл). Нивелирнинг ҳар бир ўрнатилишига бекат дейилади. Трассанинг нишаблиги камроқ жойларида пикет оралиғи бир бекатдан нивелирланади. Нишаблигик катта жойларда пикет оралиғи икки ёки бир неча бекатдан нивелирланиши мумкин. Бундай вақтда пикет оралиғида рейка қўйиш учун икс нуқталар танлаб олинади ва қозиқ билан белгиланади. Икс нуқта сифатида ерга махкам ўрнашган тош ёки шунга ўхшаш қаттиқ нарсалар ҳам қабул қилиниши мумкин.

68 - шакл. Мураккаб нивелирлаш схемаси
Нивелирлаш натижалари махсус журналга (18 - жадвал) ёзиб борилади. Бир бекатда саноқлар олиб бўлингандан кейин нисбий баландлик ҳисобланади. Бунинг учун кетинги рейкадан олинган саноқдан олдинги рейкадан олинган саноқ айрилиши керак. Демак бунда нисбий баландлик икки марта: қора томондан олинган саноқлар ва қизил томондан олинган саноқлар бўйича аниқланади. Нисбий баландликнинг иккала қиймати орасидаги фарқ 4 мм дан ошмаслиги керак. Бунга станциядаги текшириш дейилади. Агар шарт бажарилса, нисбий баландликнинг ўртача қиймати ҳисобланади ва нивелир билан кейинги станцияга кўчиб ўтилади. Акс ҳолда бекатда нивелир баландлиги ўзгартирилиб, нивелирлаш қайтадан бажарилади.


18 - жадвал

Download 13,03 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   58   59   60   61   62   63   64   65   ...   86




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish