Kontraktatsiya shartnomasining huquqiy belgilari:
birinchidan, konsensual bo'lib, shartnoma taraflar o'rtasida kelishilib
(tuzilib) imzolangandan so'ng darhol kuchga kiradi hamda huquq va
majburiyatlar yuklaydi;
ikkinchidan, u ikki tomonlama bo'lib, shartnomada xo'jalik va
tayyorlovchi o'zlariga tegishli huquq va majburiyatlar- oladi;
uchinchidan, u haq baravariga tuziladi, ya’ni yetkazib berilgan
mahsulot evaziga ikkinchi taraf uning haqini to'lashga majburdir;
to'rtinchidan, shartnoma ham rejali, ham erkin kelishuvda bo'lishi
mumkin.
56. Pudrat shartnomasi (tushunchasi va huquqiy belgilari) 631-модда. Пудрат шартномаси
Пудрат шартномаси бўйича бир тараф (пудратчи) иккинчи тараф (буюртмачи)нинг топшириғига биноан маълум бир ишни бажариш ва унинг натижасини буюртмачига белгиланган муддатда топшириш мажбуриятини олади, буюртмачи эса иш натижасини қабул қилиб олиш ва бунинг учун ҳақ тўлаш мажбуриятини олади. Агар қонун ҳужжатларида ёхуд тарафлар келишувида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, ишни бажариш учун пудратчи таваккал қилади.
Пудрат шартномасининг айрим турлари (маиший пудрат, қурилиш пудрати, лойиҳалаш ёки қидирув ишлари пудрати, илмий-тадқиқот, тажриба-конструкторлик ва технология ишлари пудрати)га, агар ушбу Кодекснинг бундай турдаги шартномалар тўғрисидаги қоидаларида бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, ушбу параграфда назарда тутилган қоидалар қўлланади. Pudrat shartnomasining huquqiy belgilari quyidagilardan iborat:
Pudrat shartnomasi ikki tomonlama shartnoma hisoblanadi. Chunki
pudrat shartnomasida shartnoma taraflarining har birida o'ziga xos huquq
va majburiyatlar mavjud. Pudratchida shartnomada belgilangan ishni
bajarish majburiyatini va bajarilgan ish haqini talab qilish huquqi mavjud
boisa, buyurtmachi shartnomada belgilangan, bajarilgan ish uchun haq
toiash majburiyati va ishni bajarishni talab qili huquqi mavjud boiadi.
P u d ra t shartnomasi konsensual shartnoma hisoblanadi. Chunki
shartnoma taraflar o'rtasida kelishuvga erishilgan paytdan boshlab tuzilgan
hisoblanadi va shu paytdan boshlab kuchga kiradi.
P u d ra t shartnomasi haq baravariga tuziladigan shartnomalar
turkumiga kiradi. Pudrat shartnomasida buyurtmachi pudratchi tomonidan
amalga oshirilgan ishlar uchun shartnomada belgilangan haqni toiashi
lozim boiadi.
58. Meros huquqining subyektlari (Qonun bo’yicha vorislikka chaqirilish navbatlari) Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 1112-моддасига асосан, ворислик икки асосда вужудга келади. Биринчидан, васият бўйича ва, иккинчидан, қонун бўйича.
Мулкдор ўзига тегишли бўлган хусусий мулкнинг тақдирини ўзи вафот этгандан сўнг унинг маълум бир шахс томонидан тасарруф қилинишини белгиламаган ҳолларда қонун бўйича ворислик амалга оширилади.
Бундан ташқари, қонун бўйича ворислик: Биринчидан, васиятнома қисман ёки бутунлай ҳақиқий эмас деб топилган ҳолларда; иккинчидан, мерос мулкининг ҳаммаси васият қилинмасдан қолган тақдирда, васият қилинмаган қисмига; учинчидан васият бўйича меросхўр мерос очилгандан кейин меросни қабул қилиб олмасдан вафот этган бўлса; тўртинчидан, васият бўйича меросхўр меросни олишдан бош тортган ёки ундан воз кечган ҳолларда вужудга келади.
Қонун бўйича меросхўр мерос қолдирувчи билан қон-қариндошлик ришталари билан боғланган унинг аждодлари ва авлодлари, оила аъзолари, меҳнатга лаёқатсиз, унинг қарамоғида бўлган, оила аъзоси бўлмаган шахслар бўлишлари мумкин.
Демак, қонун бўйича меросхўр бўлиш учун нафақат мерос қолдирувчининг расман қон-қариндошлари бўлиши, шунингдек, амалда ҳаётда ҳам яқин кишилари бўлиши мумкин.
Қонун бўйича ворислик муносабати билан мерос қолдирувчининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари ўтиш тартиби ва шартлари қонунда белгилаб қўйилган бўлади. Мерос мулк қонунда белгиланган тартибда, миқдорда ва тартибда меросхўрлар ўртасида тақсимланади. Қонунда белгиланмаган шахсларга ёки белгиланган тартибни бузиб, мерос мулкни яқин қариндошларига ёки бошқа яқин кишиларига, мерос қолдирувчининг қарамоғида бўлмаган шахсларга бериш мумкин эмас.
Қонун бўйича ворислик ҳуқуқи мерос қолдирувчининг вафоти ёки унинг суд қарори билан вафот этган деб эълон қилиниши билан бирданига ва тўлиғича меросхўрларга ўтади.
59. Mulk ijarasi shartnomasi (tushunchasi va huquqiy belgilari) 535-модда. Мулк ижараси шартномаси
Мулк ижараси шартномаси бўйича ижарага берувчи ижарага олувчига ҳақ эвазига мол-мулкни вақтинча эгалик қилиш ва фойдаланиш ёки фойдаланиш учун топшириш мажбуриятини олади. Mulk ijarasi shartnomasiga quyidagi huquqiy belgilar xosdir.
Birinchidan, mulk ijarasi shartnomasi tuzilish payti va mazmuniga
qarab konsensual haraktemi o'zida ifoda etadi. Chunki shartnoma taraflar
o 'rta s id a k e lish u v g a e rish ilg an va qonun talab qilgan sh ak ld a
rasmiylashtirilgan paytdan boshlab tuzilgan hisoblanadi.
Do'stlaringiz bilan baham: |