uy_j°y> avtomashina va boshqa mol-mulklar emas, balki shu mol-mulkka
nisbatan bo'lgan mulk huquqi meros tariqasida o'tadi. Har bir shaxs o'z mulkining vafot etganidan so'ngi taqdirini oldindan,
hayotligida belgilab qo'yishi mumkin.
Demak, meros deganda, vafot etgan shaxsning mol-mulki, mulkka
bo'lgan huquqi, boshqalardan talab qilish huquqi, boshqalar oldidagi
majburiyatlari va qarzlarini tushunish kerak. Meros huquqi, fuqarolarning xususiy mulk huquqi bilan chambarchas
bog'langan va fuqarolik huquq tarmog'ining huquq tarmoqchalaridan
hisoblanadi. Mulk munosabatlari kabi meros va vorislik munosabatlari
ham fuqarolik huquqi normalari bilan tartibga solinadi1.
Meros huquqi - bu fuqaroning vafoti munosabati bilan uning
mulkiy, mulk bilan bog'liq bo'lgan shaxsiy-nomulkiy huquq va
majburiyatlarining bevosita qabul qilib olishni amalga oshirish uchun
zarur bo'lgan huquqiy normalar yig'indisidan iboratdir2.
Meros huquqi fuqarolarning mulkiy huquqlari va manfaatlarini
qo'riqlash bilan bog'langan bo'lib, ularning o'z mulkiga nisbatan tasarruf
etish huquqini hech qanday to'siqsiz, nafaqat hayotligida, shuningdek,
vafot etgandan so'ng ham amalga oshirilishini ta’minlaydi. O'zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasining 36-moddasida ≪Har
bir shaxs mulkdor bo'lishga haqli. Bankka qo'yilgan omonatlar sir tutilishi
va meros huquqi qonun bilan kafolatlanadi≫, - deb ko'rsatilgan. O'zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasining 54-moddasida ≪Mulkdor
mulkiga o‘z xohishicha egalik qiladi, undan foydalanadi va uni tasarruf
etadi≫,- deyilgan. O'zbekiston Respublikasi Fuqarolik kodeksining 111 2-
moddasiga asosan, vorislik ikki asosda vujudga keladi. Birinchidan, vasiyat
bo'yicha va, ikkinchidan, qonun bo'yicha.
Mulkdor o'ziga tegishli bo'lgan xususiy mulkning taqdirini o'zi vafot
etgandan so'ng uning ma’lum bir shaxs tomonidan tasarruf qilinishini
belgilamagan hollarda qonun bo'yicha vorislik amalga oshiriladi.
4. Intellektual mulk (Intellektual mulk obyektlari) O'zbekiston Respublikasi Fuqarolik kodeksining 1180-moddasi
intellektual mulkka bo'lgan huquqlarga nisbatan bu huquqlarni himoya
qilish so'raladigan mamlakat huquqi qo'llanilishini ko'zda tutadi. Интеллектуал мулк объектлари фуқаролик ҳуқуқининг алоҳида ўзига хос объекти бўлиб ҳисобланади. «Интеллект» лотинча сўз бўлиб, «ақл» маъносини англатади. Интеллектуал мулк объектлари фуқаролик ҳуқуқининг бошқа объектлари — ашёлар, қимматбаҳо қоғозлардан қуйидаги хусусиятлари бўйича фарқ қилади:
а) кўп ҳолларда интеллектуал мулк объектлари моддий кўринишда эмас, балки, ғоя, билим, ахборот шаклида намоён бўлади. Объектив шаклда ифодаланган ғоя, билим моддий элтувчида, моддий ифодада, масалан, чизма, макет, аппарат, қурилмада мужассамлашган бўлиши мумкин, бироқ, бунда ғоя, билим бирламчи, унинг моддий мужассами ҳар доим иккиламчи бўлади;
б) ғоя, билим шаклидаги интеллектуал мулк объектига одатдаги моддий ашёга эгалик қилгандай эгалик қилиш мумкин эмас;
в) бундай объектлардан бир вақтнинг ўзида чексиз доирадаги шахслар фойдалана олиши мумкин;
г) интеллектуал мулк ҳуқуқи объектларига мулк ҳуқуқининг муддатсизлиги ҳақидаги қоида (ФКнинг 164-моддаси) қўлланилмайди. Бинобарин, кўпчилик ҳолларда (ноу-хауга нисбатан истиснони ҳисобга олмаганда) интеллектуал мулк ҳуқуқи амал қилиши қонунларда белгиланган муддатлар билан чегараланган бўлади;
д) қонунларда белгиланган муддатлар ўтиши билан интеллектуал мулк ҳуқуқи соҳибининг интеллектуал мулкнинг муайян объектига нисбатан ҳуқуқлари бекор бўлади ва бу объектлар умуминсоний бойликка айланиб, ҳар ким ундан маълум шартлар асосида (муаллифининг шахсий ҳуқуқларига риоя қилган ҳолда) текин ва рухсатсиз фойдаланишга ҳақли бўлади;
е) интеллектуал мулк ҳуқуқи объектлари ғоя кўринишида бўлган ҳолларда уларни ашёлар сингари эгаллаш мумкин эмаслиги, улардан бир вақтнинг ўзида чексиз доирадаги шахслар фойдалана олиш имкониятлари мавжудлиги сабабли бундай объектларга нисбатан мулк ҳуқуқини ҳимоя қилишда виндикацион даъвони қўллаш (ФКнинг 228-моддаси) имконияти амалда мавжуд эмас;
ё) интеллектуал мулк ҳуқуқи объектларига нисбатан одатдаги мулк ҳуқуқи эмас, балки мутлақ ҳуқуқлар ҳақидаги қоидалар қўлланилади;
ж) интеллектуал мулк ҳуқуқининг амал қилиши, айни вақтда, маълум ҳудуд билан ҳам чегараланган бўлади. Масалан, ихтирога нисбатан Ўзбекистон Республикаси Патент идораси томонидан берилган патент Ўзбекистон Республикаси ҳудудида, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси билан хорижий давлатлар ўртасида тузилган икки томонлама шартномалар асосида белгиланган ҳудудлардагина амал қилади;
з) кўпгина интеллектуал мулк объектларига нисбатан уларнинг муаллифлари шахсий ҳуқуқлари мавжуд бўлиб, бу объектлардан фойдаланувчилар ушбу шахсий ҳуқуқларга риоя қилишлари лозим бўлади.
Интеллектуал мулк объектлари бу объектларнинг қандай фаолият маҳсули эканлиги, уларнинг ҳуқуқий режими ва шу каби хусусиятларига қараб қуйидаги турларга бўлинади:
1.Интеллектуал фаолият натижалари. Интеллектуал фаолият ўз характерига кўра, инсон фаолиятининг энг олий кўриниши — ижодий фаолият бўлиб ҳисобланади. Инсон ижодий фаолияти бу фаолиятни амалга ошириш усул-воситалари, фаолият маҳсуллари хусусиятларига кўра инсон онгли фаолиятининг бошқа кўриниши одатдаги, кундалик фаолиятидан фарқ қилади.
Одатдаги, кундалик фаолият доимий, такрорланиб турувчи фаолият бўлиб, бунда фаолият ўзи ҳам, ундан вужудга келадиган натижалар ҳам илгаридан маълум бўлади. Шу сабабли ҳам одатдаги, кундалик фаолият репродуктив фаолият ҳисобланиб, бунда тайёр ўй-фикрлар формал мантиқ ёки бошқа қонун-қоидалар асосида қайтадан, такрорий ҳосил бўлади. Ижодий фаолият (ақлий, тафаккур) интеллектуал фаолият бўлиб, унинг натижасида фан, техника, адабиёт ёки санъат соҳасида янги, ижодий мустақил маҳсул яратилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |