Васиятнома берган шахс билан васиятномага асосан ҳуқуқ олувчи шахс бир вақтнинг ўзида вафот этган тақдирда васият бўйича мерос очилмайди. Мерос мулк қонун бўйича ворисларга ўтади.
Ота-бола «К» ва «Б» бир пайтда автоавария оқибатида ҳалок бўлганликлари сабабли, «Б»нинг боласи, «К»нинг набираси «В» нотариусга мурожаат қилиб, бобоси «К» томонидан отаси «Б» номига васият қилиб қолдирган енгил автомашинани тақдим қилиш ҳуқуқи бўйича унга гувоҳнома беришни сўраган. Нотариус гувоҳнома беришни рад қилиб, ФК.нинг 1116-моддасининг III қисмига асосан биридан кейин бошқаси мерос олишга ҳақли бўлган шахслар бир календарь сутка ичида вафот этган тақдирда, мерос уларнинг ҳар биридан кейин очилиши ва ҳар бирининг меросхўрлари ворисликка алоҳида чақирилишлари, васиятнома берган шахс билан васиятнома бўйича ҳуқуқ олувчи шахс бир вақтнинг ўзида вафот этганлигида, васият бўйича мерос очилмаслиги ва мерос мулки қонун бўйича ворисларга ўтиши ҳақида тушунтирган.
Ворислик ҳуқуқий муносабатларга татбиқ этилиши лозим бўлган қонун ҳужжатларини тўғри аниқлаш ҳам мероснинг очилиш вақтини аниқ белгилашга боғлиқ. Чунки меросхўрлар доираси ҳам, мерос муносабатларини татбиқ қилиш лозим бўлган қонунлар ҳам мероснинг очилиш пайти билан белгиланади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодексини амалга киритиш тартиби тўғрисидаги 1996 йил 29 август Олий Мажлис қарорининг 12-бандида ФКнинг 1112-1157-моддаларида назарда тутилган мерос ҳуқуқи нормалари 1997 йил 1 мартгача мерос очилган бўлиб, аммо меросхўрларнинг ҳеч бири томонидан қабул қилиб олинмаган ва мерос ҳуқуқи бўйича давлат ёки фуқароларнинг унинг ўзи бошқариш органи ихтиёрига ўтказилмаган меросга нисбатан ҳам татбиқ қилиниши белгилаб қўйилди.
Демак, 1997 йил 1 мартгача, яъни ФК амалга киритилгунгача қабул қилиб олинган мерос мулк тўғрисида ворислар ўртасида ёки бошқа шахслар ўртасида келиб чиққан. Низолар амалдаги фуқаролик қонун нормалари билан эмас, балки эски фуқаролик қонуни мерос ҳуқуқи қоидаларига асосан ҳал қилиниши керак.
Мерос ҳуқуқига доир ФК қоидалари 1997 йил 1 мартгача очилган ва қабул қилиб олинмаган мерос мулк юзасидан орқага қайтиш кучига эга.
Ворисликка доир ҳуқуқий муносабатлар мерос очилган пайтда амалда бўлган қонун ҳужжатлари билан тартибга солинади. Шу билан бирга мерос очилган жойда амалда бўлган қонунларга асосланади. Шу сабабдан мероснинг очилиш жойини тўғри аниқлаш қонуннинг ҳуқуқий муносабатга тўғри татбиқ қилинишини таъминлайди.
Мероснинг очилиш жойини аниқлаш билан мерос мулкни қўриқлаш, уни бошқариш, қонунда белгиланган тартибда меросга бўлган ҳуқуқ тўқрисида гувоҳнома берадиган нотариал идорани аниқлаш, кредиторларнинг талабларини кўриб чиқиб, ҳал қиладиган идораларни белгилаш ва бошқа мерос очилиш жойи билан боғлиқ масалаларни тўғри ҳал қилиш таъминланади.
«Фуқаронинг доимий ёки асосан яшаб турган жойи,- дейилади ФКнинг 21 моддасида,- унинг яшаш жойи ҳисобланади. Ўн тўрт ёшга тўлмаган вояга етмаганларнинг (кичик ёшдаги болаларнинг) ёки васийликда бўлган фуқароларнинг қонуний вакиллари-ота-оналари, фарзандликка олувчилари ёки васийлари яшайдиган жой вояга етмаганлар ёки васийликда бўлган фуқароларнинг яшаш жойи ҳисобланади».
ФКнинг 1117-моддасида мерос қолдирувчининг охирги доимий яшаб турган жойи мероснинг очилиш жойи деб белгиланган.
Агар мерос қолдирувчиннг охирги яшаб турган жойи номаълум бўлса, унинг кўчмас мулки ёки унинг асосий қисми турган жой, кўчмас мулки бўлмаган тақдирда, кўчар мулкнинг асосий қисми турган жой мерос очилган жой ҳисобланади.
Демак, мерос қолдирувчининг мулки бир неча жойда жойлашган тақдирда, мерос очилган жой бўлиб, унинг асосий қисми турган жой саналади.
Ўзининг асосий турар жойидан вақтинча бошқа жойда- ҳарбий хизматда, ўқув юртларида, қамоқ жойларида, чет элларда яшаб турган шахслар вафот этганда уларнинг аввал турган доимий яшаш жойлари мерос очилган жой ҳисобланади.
Мерос қолдирувчининг доимий яшаш жойига уй-жой бошқармалари, маҳалла қўмиталари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари томонидан берилган ҳужжатларга асосан, уй дафтаридан олинган кўчирма ёки паспортдаги белгидан аниқлаш мумкин. Фуқаро «Б» Қорақалпоғистон республикасининг Қўнғирот шаҳрида ўзининг туғишган онаси «Х»нинг уйида яшаб турган пайтда вафот этади. Унинг номига расмийлаштирилган енгил автомашина «Тико» Қўнғирот шаҳар Нотариуси томонидан меросга бўлган ҳуқуқ тўғрисида онаси «Х»га гувоҳнома берилган. Тошкент шаҳрида доимий яшаб турган «Б»нинг хотини ва ўғли, унинг номидаги уй-жойни ва бошқа мерос мулкларини қонун бўйича ворислик асосида қабул қилиб оладилар ва меросга бўлган ҳуқуқ тўғрисида гувоҳнома беришни сўраб Тошкент шаҳар Юнусобод тумани нотариусига мурожаат қиладилар. «Б» га тегишли енгил автомашинага Қўнғирот шаҳар нотариуси томонидан меросга бўлган ҳуқуқ тўғрисида гувоҳномани онаси «Х»га берилганидан хабар топиб, судга мурожаат қилиб, гувоҳномани ҳақиқий эмас деб топиш ҳақида даъво қўзғатадилар. Суд даъвони қаноатлантиради ва қаерда вафот этганининг доимий яшаш жойи Тошкент шаҳрида унинг кўчмас мулки-уй-жойи мавжудлигини кўрсатиб, нотариус томонидан ФКнинг 1117-моддаси талаблари берилганлигини эътироф этади.
Мерос қолдирувчининг охирги доимий турар жойини, унинг кўчмас мулки ёки бошқа мулкларининг турган жойини аниқлаш учун етарли ҳужжатлар бўлмаса, мерос очилган жой факти манфаатдор шахснинг даъво аризасига асосан суд томонидан белгиланади.
Демак, мероснинг очилиш жойини аниқлаш учун нотариусда етарли ҳужжатлар бўлмаган тақдирда, мерос очилган жой фактини аниқлаган суднинг қарорини талаб қилишлари керак.
13. Intellektual mulk(intellektual faoliyat natijalari) 1.Интеллектуал фаолият натижалари. Интеллектуал фаолият ўз характерига кўра, инсон фаолиятининг энг олий кўриниши — ижодий фаолият бўлиб ҳисобланади. Инсон ижодий фаолияти бу фаолиятни амалга ошириш усул-воситалари, фаолият маҳсуллари хусусиятларига кўра инсон онгли фаолиятининг бошқа кўриниши одатдаги, кундалик фаолиятидан фарқ қилади.
Одатдаги, кундалик фаолият доимий, такрорланиб турувчи фаолият бўлиб, бунда фаолият ўзи ҳам, ундан вужудга келадиган натижалар ҳам илгаридан маълум бўлади. Шу сабабли ҳам одатдаги, кундалик фаолият репродуктив фаолият ҳисобланиб, бунда тайёр ўй-фикрлар формал мантиқ ёки бошқа қонун-қоидалар асосида қайтадан, такрорий ҳосил бўлади. Ижодий фаолият (ақлий, тафаккур) интеллектуал фаолият бўлиб, унинг натижасида фан, техника, адабиёт ёки санъат соҳасида янги, ижодий мустақил маҳсул яратилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |