Fuqarolik huquqi savollar javoblar



Download 205,45 Kb.
bet13/44
Sana24.02.2022
Hajmi205,45 Kb.
#247133
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   44
Bog'liq
fuqarolik huquqi18

Birinchidan, lizing uch taraflama (sotuvchi - lizing beruvchi - lizing
oluvchi) yoki ikki taraflama (lizing beruvchi - lizing oluvchi) lizing
shartnomasi bo'yicha amalga oshiriladi.
Lizing beruvchi va sotuvchi o'rtasida ikki taraflama lizing shartnomasi
tuzilayotganida qo'shimcha ravishda lizing obyektining oldi-sotdi
shartnomasi tuziladi.
Ikkinchidan, lizing shartnomasi konsensual shartnomalar guruhiga
mansub.
Uchinchidan, shartnoma haq baravariga tuziladi. Lizing oluvchi lizing
beruvchiga lizing obyektidan foydalanganligi uchun lizing to'lovlarini
to'laydi.
Lizing huquqiy munosabatlar jahon banki amaliyoti uchun yangilik
emas. Lizing tipidagi operatsiyalarning eramizgacha 2 ming yil muqaddam
qadimgi Bobilda mavjud bo'lganligi tarixiy manbalarda qayd etilgan.
Lizingning oddiy ijaradan asosiy farqi shundaki, unda ijaraga berilgan
asbob-uskunalar shartnoma muddati tugagandan so'ng ularning qoldiq
qiymati yig'indisida sotib olish ko'zda tutiladi.
Lizingni farqlantiruvchi xususiyatlardan yana biri shundaki, lizing
kompaniyalarida lizing operatsiyalarini amalga oshirish uchun o'z
mablag'lari yetishmaydi. Shu sababli ko'pincha lizing operatsiyalarida
jalb qilingan mablag'lar keng qo'llaniladi. Rivojlangan xorijiy davlatlarda
lizing operatsiyalarining 85 foizi jalb qilingan mablag'lar hisobidan amalga
oshirilgan lizing operatsiyalari ekanligi qayd etilgan. Bunda, odatda,
bankning uzoq m uddatli k red itla ri jalb qilinadi. Ijarachi ijaraga
berilayotgan uskunalar qiymatining 80%gacha hajmda uzoq muddatli
kredit berilayotgan uskunalar va ijara to'lovlari berilgan kreditlar uchun
ta ’minlanganlik hisoblanadi.
Lizing faoliyati lizing beruvchi tomonidan o'z mablag'lari va (yoki)
jalb etilgan mablag'lar hisobidan lizing obyektining sotib olinishi va uni
lizing shartnomasi bo'yicha lizing oluvchiga berilishi borasidagi investitsiya
faoliyati turidir (Lizing to'g'risidagi qonunning 8-moddasi).
43. Haq evaziga xizmat ko’rsatish shartnomasi (haq evaziga xizmat ko’rsatish shartnomasining turlari) Haq evaziga xizmat ko'rsatish shartnomasi bir necha turlarga ajratiladi
Ularni biz xizmat ko'rsatishning xususiyatiga qarab, aloqa xizmati, tibbiy
xizmat, veterinariya xizmati, auditorlik xizmati, huquqiy xizmat, maslahat
xizmati va shunga o'xshash boshqa turlarga ajratamiz. Ana shu ko'rsatib
o'tilgan xizmatlar o'z xususiyati, xizmat ko'rsatish holati, harakteri va
huquqiy tartibga solinish sohasiga qarab, bir-biridan farqlanadi. Ammo
ularning umumiy o'xshashligi ham mavjud. Shu sababli ularni Fuqarolik
Kodeksi haq evaziga xizmat ko'rsatish shartnomasi sifatida bir mavzuga jamlagan. Chunki bu shartnomada bir tomonda xizmat ko'rsatuvchi ijrochi,
ikkinchi tomonda esa ana shu xizmatdan foydalanuvchi buyurtmachi ishtirok
etadi. Buyurtmachi bo'lib fuqarolar, shuningdek, yuridik shaxslar, ijrochi
bo'lib esa haq evaziga xizmat ko'rsatish huquqiga ega bo'lgan va xizmat
ko'rsatish uchun belgilangan tartibda ruxsat olgan fuqaro yoki tashkilotlar
qatnashadilar. Shuningdek, tadbirkorlik faoliyati bilan shug'ullanish uchun
ruxsatnoma olgan fuqarolar ham haq evaziga xizmat ko'rsata oladilar.
Haq evaziga xizmat ko'rsatuvchi korxonalar davlat ro'yxatidan
o'tkazilgan paytdan boshlab, yuridik shaxs hisoblanadi va xizmat ko'rsatish
faoliyatiga ega bo'ladi.
Haq evaziga xizmat ko'rsatish shartnomasi orqali ko'rsatiladigan
xizmat turlariga quyidagilarni kiritish mumkin:
1. Aloqa xizmati;
2. Tibbiyot xizmati;
3. Veterinariya xizmati;
4. Auditorlik xizmati;
5. Maslahat xizmati;
6. Axborot xizmatlari;
7. Ta’lim berish xizmati;
8. Advokatlik xizmati;
9. Sayyohlik xizmati va boshqa xizmatlar;
44. Vorislik huquqi (qonun bo’yicha vorislik) Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 54-моддасида «Мулкдор мулкига ўз хоҳишича эгалик қилади, ундан фойдаланади ва уни тасарруф этади»,-дейилган. Бу ҳуқуқдан фойдаланиб ҳар бир шахс ўзи ҳаётлигида ўзига тегишли бўлган хусусий мулкнинг тақдирини ҳал қилиб қўяди, вафотидан кейин уни кимга ўтишини белгилаб қўяди.
Шу билан бирга, фуқаро вафот этганидан сўнг унинг мулки кимларга ўтиши қонун билан ҳам белгилаб қўйилган бўлади.
Демак, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 1112-моддасига асосан, ворислик икки асосда вужудга келади. Биринчидан, васият бўйича ва, иккинчидан, қонун бўйича.
Мулкдор ўзига тегишли бўлган хусусий мулкнинг тақдирини ўзи вафот этгандан сўнг унинг маълум бир шахс томонидан тасарруф қилинишини белгиламаган ҳолларда қонун бўйича ворислик амалга оширилади.
Бундан ташқари, қонун бўйича ворислик: Биринчидан, васиятнома қисман ёки бутунлай ҳақиқий эмас деб топилган ҳолларда; иккинчидан, мерос мулкининг ҳаммаси васият қилинмасдан қолган тақдирда, васият қилинмаган қисмига; учинчидан васият бўйича меросхўр мерос очилгандан кейин меросни қабул қилиб олмасдан вафот этган бўлса; тўртинчидан, васият бўйича меросхўр меросни олишдан бош тортган ёки ундан воз кечган ҳолларда вужудга келади.
Қонун бўйича меросхўр мерос қолдирувчи билан қон-қарин­дошлик ришталари билан боғланган унинг аждодлари ва авлодлари, оила аъзолари, меҳнатга лаёқатсиз, унинг қарамоғида бўлган, оила аъзоси бўлмаган шахслар бўлишлари мумкин.
Демак, қонун бўйича меросхўр бўлиш учун нафақат мерос қол­дирувчининг расман қон-қариндошлари бўлиши, шунингдек, амалда ҳаётда ҳам яқин кишилари бўлиш ҳам и мумкин.
Қонун бўйича ворислик муносабати билан мерос қолдирувчи­нинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари ўтиш тартиби ва шартлари қонунда белгилаб қўйилган бўлади. Мерос мулк қонунда белгиланган тартибда, миқдорда ва тартибда меросхўрлар ўртасида тақсимланади. Қонунда белгиланмаган шахсларга ёки белгиланган тартибни бузиб, мерос мулкни яқин қариндошларига ёки бошқа яқин кишиларига, мерос қолдирувчининг қарамоғида бўлмаган шахсларга бериш мумкин эмас.
Қонун бўйича ворислик ҳуқуқи мерос қолдирувчининг вафоти ёки унинг суд қарори билан вафот этган деб эълон қилиниши билан бирданига ва тўлиғича меросхўрларга ўтади.
Васият бўйича ворислик мерос қолдирувчининг эрки билан вужудга келади. Мерос қолдирувчининг ҳуқуқ ва мажбуриятларини мерохўрлар ўртасида тақсимлаш, мерос қолдирувчининг эрки билан амалга оширилади.
Меросдан четлаштириш ёки мерос олишдан маҳрум қилиш фақат қонунда белгиланган асосларда ва тартибда суд томонидан ҳал қилинади.
Ворислик асослари қонун бўйича ворисликда ҳам, васият бўйича ворисликда келишув мавзуси бўлиши мумкин эмас. Аммо ҳаётда ва ҳатто, суд амалиётида ҳам бундай келишувлар учраб туради. Масалан, нотариал тартибда тасдиқланган васиятномага асосан фуқаро Сотиболдиев ўзига тегишли бўлган уй-жойни ва жамғарма банкида сақланаётган омонат маблағни набираси Баҳодиржонга васият қилиб қолдирган. Сотиболдиев вафотидан сўнг унинг вояга етган болалари судга мурожаат қилиб мерос қолдирувчи оғир касаллиги сабабли васиятномага имзо қилиш имконияти бўлмаган, васиятнома қалбаки­лаштирилган деган асосда уни ҳақиқий эмас деб топишни сўраганлар, аризани кўрган туман суди иш юритишни бекор қилиб, тарафларнинг мерос мулкини тақсимлаш ҳақидаги ўзаро келишувини тасдиқлаш тўғрисида ажрим чиқарган. Вилоят судининг раёсати вилоят прокурорининг назорат тартибида берган протестини рад қилиб, туман суди ажримини кучда қолдирган. Республика Бош прокурори ўринбосарининг протести билан Олий суднинг фуқаролик ишлари бўйича суд ҳайъати туман судининг ажрими ва вилоят судининг қарорини бекор қилиб, ишни қайтадан кўришга юборган. Олий суд ҳайъати қарорида, иш бўйича васиятноманинг ҳақиқий ёки ҳақиқий эмаслигини аниқламасдан туриб, масалани ҳал қилиш мумкин эмаслигини ва бу масалада, васият бўйича ҳамда, шунингдек, қонун бўйича ворисликда ворислик асослари келишув мавзуи бўлиши мумкин эмаслигини кўрсатган.
45. Mualliflik huquqi(Mualliflik huquqi tushunchasi va mualliflik huquqi obyektlari) Муаллифлик ҳуқуқи фуқаролик ҳуқуқининг таркибий қисми бўлиб, унинг энг муҳим институтларидан ҳисобланади. Муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқлар адабиёт, санъат асарларини яратиш, улардан фойдаланиш ва ижро этиш билан боғлиқ бўлган шахсий ва мулкий муносабатларни тартибга солади.
Муаллифлик ҳуқуқи тамойиллари деб унинг негизида ётган асосий қоидаларга айтилади. Бу тамойиллар ичида Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 42-моддасида мустаҳкамлаб қўйилган ижод эркинлиги муҳим аҳамиятга эга. Унинг моҳияти шундан иборатки, ижодкор ўз ижодий маҳсули мавзусини танлашда, унинг шаклини белгилашда, уни яратиш услубларини танлашда, ундан фойдаланишда эркин ва мустақилдир. Айни вақтда бу эркинлик қонун доирасида амалга оширилмоғи лозим. Ижодкор ўз асари орқали конституциявий тузумга қарши, зўравонлик ёки беҳаёликни тарғиб қилиш, бошқаларнинг ҳуқуқларини поймол қилиш мақсадларини кўзламас¬лиги лозим. Муҳим конституциявий тамойиллардан яна бири ижодий маҳсулотларга нисбатан цензуранинг йўл қўйилмаслиги ҳақидаги қоидадир.
Муаллиф асарни яратишда ёки эълон қилишда агарда у давлат сирлари, шахсий сирлар ёхуд бошқаларнинг қонуний манфаатлари билан боғлиқ бўлмаса, олдиндан рухсат олиш, асар мазмунини назоратдан ўтказиш талаб этилмайди. Муаллифлик ҳуқуқининг яна бир асосий қоидаларидан бири – муаллиф ҳуқуқларининг вужудга келиши, уни муҳофаза этиш, асарни яратиш факти асосида вужудга келиши, у қандайдир расмиятчиликларга риоя этилиши талаб этилмаслигидир. Ушбу тамойил ФКнинг 1041-моддаси ва Қонуннинг 10-мод–дасида ўз ифодасини топган.
Муаллифлик ҳуқуқи ижодий фаолият натижаси бўлмиш фан, адабиёт ва санъат асарларига нисбатан, уларнинг мақсади ва қадр-қиммати, шунингдек ифодаланиш усулидан қатъи назар, татбиқ этилади. Муаллифлик ҳуқуқи қуйидаги бирон-бир объектив шаклда бўлган ошкор қилинган асарларга ҳам, ошкор қилинмаган асарларга ҳам татбиқ этилади:
ёзма (қўлёзма, машинкаланган ёзув, нотали ёзув ва ҳоказо);
оғзаки (омма олдида сўзлаш, омма олдида ижро этиш ва ҳоказо);
овозли ёки видео ёзув (механик, магнитли, рақамли, оптик ва ҳоказо);
тасвир (расм, эскиз, манзара, тарҳ, чизма, кино-, теле-, видео- ёки фотокадр ва ҳоказо);
ҳажмли-фазовий (ҳайкал, модель, макет, иншоот ва ҳоказо);
бошқа шакллардаги.
Муаллифлик ҳуқуқи ғоялар, принциплар, услублар, жараёнлар, тизимлар, усуллар ёки концепцияларга эмас, балки ифода шаклига нисбатан татбиқ этилади. 1042-модда. Муаллифлик ҳуқуқи объектларининг турлари
Муаллифлик ҳуқуқи объектлари жумласига қуйидагилар киради:
адабий асарлар (адабий-бадиий, илмий, ўқув, публицистик ва бошқа асарлар);
драматик ва сценарий асарлар;
матнли ва матнсиз мусиқа асарлари;
мусиқали-драматик асарлар;
хореография асарлари ва пантомималар;

Download 205,45 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   44




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish