Физиология. Вазифалари ва усуллари. Тиббиётдаги аҳамияти. ҚИСҚача тарихи. ҚЎЗҒалувчан тўҚималар физиологияси


Мавзу: Марказий асаб тизимининг умумий физиологияси



Download 0,68 Mb.
bet14/161
Sana27.03.2023
Hajmi0,68 Mb.
#921985
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   161
Bog'liq
NORMAL FIZIOLOGIYA MA\'RUZALAR

Мавзу: Марказий асаб тизимининг умумий физиологияси
Марказий асаб тизими функцияларини ўрганиш усуллари
Асаб тизими функцияларини ўрганишда одатдаги умум физиологик мумтоз усуллардан ва организмда энг муҳим бошқарувчи ва информацион тизим бўлган асаб тузилмаларининг ўзига хос функцияларини аниқлаш имконини берувчи махсус усуллардан фойдаланилади. Шундан келиб чиккан холда нейрофизиологиянинг экспериментал ва назарий усуллари тафовут қилинади.
Физиологиядаги э к с п е р и м е н т а л у с у л л а р мазкур нерв тузилмаси функцияларини фаоллаштириш ёки рагбатлантиришга, буғиб қуйиш ёки тўхтатишга қаратилгандир. Урганилаетган ж а р а е н н и ф а о л л а ш т и р и ш усуллари аъзони адекват (ёки ноадекват) стимуллар билан таъсирлашдан иборат. А д е к в а т т а ъ с и р л а ш ни амалга ошириш учун рефлекс ейининг рецепторлари, ўтказувчи бўлими ёки марказий қисмига электр токи билан таъсирланади. Н о а д е к в а т с т и м у л л а р орасида турли кимёвий моддалар билан таъсирлаш кенг тарқалган.
Ф у н к ц и я н и т ў х т а т и б қ у й и ш мақсадида нерв тузилмасини қисман ёки тўла о л и б т а ш л а ш ( э к с т и р п а ц и я ), у н и е м и р и ш , кимёвий моддалар, паст ҳарорат ёки доимий ток аноди таъсирида қўзғалиш ўтказилишини қисқа муддатга т ў х т а т и б қ ў й и ш (блокада қилиш) ва аъзога келган нервларни қирқиш- д е н е р в а ц и я дан фойдаланадилар. Марказий асаб тизимининг муайян қисми таъсирланганда бирон физиологик реакция рўй берсаю, шу қисми олиб ташланганда ушбу реакция йуқолса, бу функцияни бошқарадиган асаб тузилмаси МНТ нинг шу қисмида деб ҳисобланади. Масалан, катта ярим шарлар пўстлоғининг муайян қисми таъсирланганда ит олдинги оёғини букишига асосланиб, оёқни букиш пўстлоқ маркази шу ерда деб, айтилади. Катта ярим шарлар энса бўлагининг пўстлоғи олиб ташланганда кўзнинг кўрмай қолишига асосланиб, кўриш пўстлоқ маркази шу ерда деб, аниқланган. Мия стволи узунчоқ миянинг юқорирогидан қирқилса нафас тўхтамайди, мия стволи узунчоқ миянинг пастроғидан қирқилса нафас ҳаракатлари тўхтайди. Демак, нафас маркази узунчоқ мияда жойлашган.
Электрон ва кучайтирувчи техниканинг ривожланиши ва такомиллашуви асаб тузилмалари фаолиятидаги электр жараёнларни қайд қилиш ва таҳлил қилиш имкониятларини анча кенгайтирди. Бош мия э л е к т р п о т е н ц и а л л а р и н и ё з и б о л и б, уларни ЭХМ ёрдамида таҳлил қилиш мия нейрофизиологиясида энг муҳим усуллардан биридир. Алоҳида нерв ҳужайралари ёки ҳатто ҳужайра қисмлари электр потенциалларини микроэллектродлар ёрдамида ўрганиш мия физиологиясини экспериментал маълумотлар билан бойитди.
Нейрогуморал бошқарувчи тизимлар, жумладан гематоэнцефалик тўсиқ (барьер)ва цереброспинал суюқликни текширишда р а д и о и з о т о п л а р у с у л и д а н кенг фойдаланилади.
Ҳозирги замон нейрофизиологиясида катта ярим шарлар пўстлоғи функцияларини ўрганиш мумтоз ш а р т л и р е ф л е к т о р у с у л и ўқитиш механизмларини, мослашув хулқ-атворнинг ривожланиши ва шаклланишини комплекс таҳлил қилишда э л е к т р о э н ц е ф а л о г р а ф и я, э л е к т о н е й р о г р а ф и я, н е й р о х и м и я, г и с т о х и м и я ва п с и х о ф и з и о л о г и я усуллари билан биргаликда муваффақиятли ишлатилади. Мазкур усуллар мияда содир бўладиган жараёнларнинг физиологик мазмунини кенгроқ ва чуқурроқ тасаввур этишга ёрдам беради.
Мия фаолияти механизмларини ўрганишда жумладан м о д е л л а ш т и р и ш (математик, физик, концептуал) усулининг роли ошиб бормоқда. Модель деб текширилаетган механизм билан муайян ўхшашликларга эга бўлган сунъий яратилган механизмга айтилади. Модель моделлаштирилаетган объектнинг энг муҳим белгиларини акс эттиради. Моделда майда-чуйда тафсилотлар бўлмайди ва у текширилаетган объектнинг соддалаштирилган аксидир. Назарий нейрофизиологиянинг асосий қоидаларидан бири аналогларнинг ўхшаш деб қабул қилинишидир. Агар ўзаро мос аъзолар бир хил функцияни бажарса, уларнинг ишлаш механизми аналогик деб ҳисобланади. Икки механизмнинг аналогиясидан бир механизмнинг функциялари, хали тажрибада исботланмаган бўлса ҳам, иккинчисига ҳам хос деб хулоса қилинади.



Download 0,68 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   161




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish