Физиология. Вазифалари ва усуллари. Тиббиётдаги аҳамияти. ҚИСҚача тарихи. ҚЎЗҒалувчан тўҚималар физиологияси



Download 0,68 Mb.
bet22/161
Sana27.03.2023
Hajmi0,68 Mb.
#921985
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   161
Bog'liq
NORMAL FIZIOLOGIYA MA\'RUZALAR

Юқорига кўтарилувчи асосий ўтказувчи йўллар: нозик ва понасимон тутамлар, латерал ва вентрал орқа мия-мияча йўллари, спиноталамик, спинотектал, спиноретикуляр в.б.
Нозик (Голль) ва понасимон (Бурдах) йўллари мушак ва пайлардаги проприорецепторлар ва теридаги тактил рецепторлардан бошланади. Бундан ташқари бу йўллар висцерорецепторлардан ҳам қўзғалишларни ўтказади. Улар орқа миянинг орқа устунлари бўйлаб кўтарилади, биринчи нейронлари узунчоқ миядаги нозик ва понасимон ядроларда тугайди, икинчи нейронлари кўрув думбоғларига боради, учинчиси – катта ярим шарлар пўстлоғига кўтарилади. Голль ва Бурдах тутамлари тактил сезувчанлик, ҳолат сезгиси, тананинг пассив ҳаракатлари ва тебранишлар (вибрация) ни сезишни таъминлайди.
Нозик ва понасимон тутамлар шикастланганда қарама-қарши томондаги тактил сезувчанлик йўқолади ва ҳаракатларнинг мувофиқлаштирилиши бузилади.
Вентрал ва дорсал орқа мия-мияча (Говерс ва Флексиг) йўллари орқа мия кўлранг моддасидаги нейронлардан бошланиб, тери ва мушак рецепторларидан импульсларни ён тутамлар бўйлаб мияча пўстлоғига етказади. Бу йўллар фаолияти туфайли мушак сезгиси ва теридан босим ҳамда тегиш сезгиси вужудга келади.
Вентрал ва дорсал спиноталамик йўллар теридаги оғриқ ва ҳаракат рецепторларидан импульсларни ён тутамлар, узунчоқ мия ва ўрта мия орқали таламик ядроларга етказади, улар орқали оғриқ ва ҳарорат сезилади.
Орқа миянинг олдинги, орқа ва ён тутамларидан унинг хусусий йўллари ўтади ва орқа мия функциялари ҳамда рефлектор фаолиятини интеграция қилиб туради.
Орқа миянинг кўп сонли тушувчи йўллари орқали унга юқоридаги марказлардан импульслар келиб туради, орқа мия уларни ишловчи аъзоларга етказади.
Эволюцион жиҳатдан қадимийрок бўлган ретикулоспинал ва вестибулоспинал йўллар кейинги миядаги ретикуляр формация ва узунчоқ миядаги вестибуляр (Дейтерс) ядроси нейронларидан бошланиб, ўзаро кесишмасдан олдинги ва ён тутамлардан пастга тушади ва олдинги шоҳлардаги мотонейронларда тугайди.
Эволюцион жиҳатдан ёшроқ бўлган руброспинал йўл ўрта миядаги қизил ядро нейронларидан бошланиб, ўзаро кесишади ва ён тутамлар бўйлаб пастга тушиб, орқа мия мотонейронларида тугайди.
Энг муҳим пастга тушувчи йўл кортиқоспинал, ёки пирамидал йўллар катта яримшарлар пўстлоғи ҳаракат зонасидаги нейронлардан бошланади ва эволюцион энг ёшдир. У сутэмизувчиларда пайдо бўлади ва приматлар билан одамда яхши ривожланган. Пирамидал тракт толалари ўзаро кесишиб, ветролатерал тутам таркибида орқа мия мотонейронларига тушади.
Тектоспинал йўл турт тепалик ядроларидан бошланиб, эшитиб ва кўриб чамалаш рефлексларини таъминлайди.
Шундай қилиб, тушувчи йўллар бўйича орқа мияга келувчи импульслар орқа мия ҳаракат марказларига бевосита таъсир этиши, турли мураккабликдаги полисинаптик йўллар орқали мотонейронларга бўлган таъсиротларни назорат этиши ва ҳатто бирламчи ва иккиламчи афферент нейронлар бўйича мияга келувчи ахборотни ўзгартириши мумкин.
Орқа мия гавдадаги барча мураккаб ҳаракат реакцияларини юзага чиқаришда қатнашади. Улардан кўплари орқа мия рефлектор функцияси натижаси бўлиб, бошқалари МНТнинг юқорирокдаги бўлимлари юзага чиқарадиган рефлекслар натижасида келиб чиқади.
Организмнинг соматик ва вегетатив функцияларини бошқаришда қатнашадиган жуда кўп рефлекс ейлари орқа мияда уланади. Энг оддий



Download 0,68 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   161




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish