Минна Линтонен,
2003-2007
йилларда Парламент депутати
47.
КАТТАЛАР УЧУН ОЧИҚ ТАЪЛИМ
Вояга етган аҳоли учун очиқ таълим тизими доирасидаги
машғулотларда ҳар йили 1 миллиондан ортиқ инсон, яъни деярли
ҳар бешинчи киши қатнашади. Халқаро миқёсда таққослаганда ушбу
сон ҳақиқатан ҳам рекорд сифатидадир. Бундан ташқари, яқинда
амалга оширилган вояга етган аҳоли ўртасидаги тадқиқот (PIAAC)
натижасида финлар биринчи ўринлардалар.
Очиқ
таълим
катта
ёшдаги
аҳоли
учун
ихтиёрий,
умуммаърифатли, жамиятнинг барча қатламлари учун баравар ва
бўш вақтда ўтказиладиган таълим шаклидир. Таълим дастурларини
катта ёшдагилар мактаблари, халқ университетлари, очиқ
университет ва ёзги университетлар, ўқув марказлари ва спорт
таълими муассасалари таклиф қиладилар. Ўқув курслари ҳам қисқа
муддатли ва жадал, ҳам тўлиқ ўқув йили давом этадиган ва
кундузги-сиртқи таълимни кўзда тутган бўлишлари мумкин. Давлат
томонидан катта ёшдаги аҳоли учун очиқ таълим дастурларини
амалга
оширишни
қўллаб-қувватлаш
миқдори
умумий
ҳаражатларнинг 50-65 фоизини ташкил этади.
152
Европада очиқ таълим, Финляндия ва Шимолий Европанинг
бошқа мамлакатларини эътиборга олмаган ҳолда, фақатгина қисман
мавжуддир ва таълим дастурлари одатда бирон-бир аниқ касб
бўйича олиб боришни кўзда тутади. Шу сабабли, таълим бериш
фаолиятининг ушбу тури таълим соҳасидаги Европа Иттифоқи
сиёсатида керакли эътиборга эга бўлмади.
Агарда, бошқа мамлакатлардаги ҳолат билан таққосланса,
Финляндия ва Шимолий Европа мамлакатларидаги таълим тизими
кучли даражада институтлаштирилган ва ундаги катта ёшдаги
аҳолининг иштироки кенгроқдир. Умуман олганда, очиқ таълим
тизими бўйича яхши тасаввур мавжуд.
Катта ёшдагилар учун очиқ таълимнинг илдизлари тарихга
чуқур кириб кетган. XIX асрнинг ўзидаёқ аҳолининг кенг
қатламлари орасида маърифат тарқатиш ишларини олиб борувчи
ҳаракатлар пайдо бўла бошлади. Черков, соғлом ҳаёт тарзи олиб
бориш ҳаракати, ишчи аҳолининг сиёсий ҳаракати, Шимолий Европа
мамлакатлари аҳолисига маърифат тарқатиш ҳаракати томонидан
олиб борилган илм тарқатиш ишлари аҳамиятли ўринга эга эди.
2014 йилда бизнинг мамлакатимизда ўз негизида катта ёшдаги
аҳоли учун таълим дастурларини таклиф қилувчи 313 муассаса
фаолият юритар эди: катта ёшдагилар учун 187та мактаб, 80та халқ
университети, 20та ёзги университет, 14та спорт ўқув маркази ва
12та ўқув маркази.
Ўқув марказлари тармоғи бутун мамлакатни қамраб олган.
Финляндияда истиқомат қилувчи ҳар бир инсоннинг яшаш
ҳудудида, катта ёшдаги аҳоли учун очиқ таълим хизматларини
таклиф қилувчи ташкилот мавжуд.
Ўқув муассасалари катта ёшдаги аҳолининг таълим олишдаги
заруриятларини эътиборга оладилар ва таълим дастурларини
Финлядиянинг барча муниципалитетларида ташкил қиладилар.
Машҳур бўлган таълим йўналишлар доирасига бошқа нарсалар
қаторида тиллар, насл-насаб шажарасини ўрганиш, амалий-
декоратив ишлар, фалсафа ва санъат ҳам киради.
Катталар учун мактабларнинг бир қисми давлат таълим
муассасалари, бир қисми эса муниципалитетларникидир. Катта
ёшдагилар
учун
мактабларнинг
баъзиларида,
таълим
муассасаларининг бирлашиши натижасида ҳосил бўлган бир неча
153
кампус ва ўқув корпуслари мавжуд. Катталар учун мактаблар,
таълим муассасалари қошида билим олиш уларга яхши шарт-
шароитларни яратиб бераётган ёш вояга етган авлод учун таълим
дастурларини ташкил қилишда катта тажрибага эгалар.
Катталар учун мактаблар мигрантлар учун таълим муассасалари
ўрнини ҳам эгаллаб турмоқдалар. 2012-2013 ўқув йилида узоқ
муддатли ўқув курсларидаги мигрантларнинг ҳиссаси 20 фоизни
ташкил қиларди. Катталар учун мактабларнинг ярми мигрантлар
учун ўқишни таклиф қилади.
Барча фин университетлари очиқ ёзги университет шаклини
таклиф этадилар. Ёзги университетнинг таълим дастурларида ёш,
билим савияси ва қўйилган мақсаддан қатъий назар иштирок этиш
мумкин.
Ўқишни
ташкиллаштириш
бўйича
университет
факультетлари жавобгарлар. Катта ёшдаги аҳоли учун очиқ
таълимни таклиф қилувчи таълим муассасалари, очиқ университет
таълимини бир ёки бир неча факультетлар билан биргаликда ташкил
қиладилар. Шунингдек, барча ёзги университетларда очиқ
университет ўқув курслари ҳам фаолият юритади.
Спорт таълим марказларининг ўнтасида давлат роли ва
тўрттасида ҳудудий вазифалар мавжуд. Таълимнинг сиёсий мақсади,
ўқув жараёнида суст иштирок этувчи аҳоли гуруҳларига таълим
беришга кўмаклашишдан иборатдир. 2010-2011 ўқув йилида
аҳолининг мақсадли қисмидаги тахминан 80 минг кишига таълим
олишда қатнашишга молиявий ёрдам кўрсатилди.
Ўқув марказлари Финляндиянинг турли қисмларида таълим
олишни ташкиллаштирадиган давлат таълим муассасаларидир.
Жисмоний тарбия, маданият, экология ва сиёсат каби соҳаларда
фаолият юритувчи жамоат ташкилотларида ишловчи ёшлар ва катта
ёшдагилар ўқув марказларининг мақсадли гуруҳларини ташкил
этадилар. Ўқув дастурлари жамоат ташкилоти фаолиятини ташкил
қилиш, олиб бориш ва бошқариш соҳалари бўйича билим ва
қобилиятларга мўлжалланганлар ва бундай дастурлар одатда
таълимнинг кундузги-сиртқи шаклларини кўзда тутадилар.
Катта ёшдаги аҳоли учун таълим тизими ҳозирги пайтда
ривожланишнинг қайси босқичидадир? Мамлакатдаги янги либерал
иқтисодий ва таълим сиёсатининг босими натижасида, катта
ёшдагилар учун таълим тизими тез-тез равишда ўз борлиги учун
154
курашиш ва аҳамиятли эканлигини исботлашга мажбур ҳолатда
қолмоқда. Профессор Юри Маннинен томонидан яқинда ўтказилган
тадқиқот натижасига биноан, катта ёшдагилар учун таълимга
сарфланган ҳар бир евро камида уч баробар кўпайиб қайтмоқда.
Катта ёшдагилар ўқув марказларига киритилган бир евро, 3 евродан
6 еврога олиб келмоқда! Маърифат фаолиятига қўшилган маблағлар
соғликни сақлаш ва ижтимоий ҳимоя соҳаларидаги маблағ тежашга
олиб келади.
Катта ёшдагилар учун мўлжалланган очиқ таълим тизимида
таҳсил олиш, шу тариқа ҳам инсонга, ҳам жамиятга фойда
келтиради. Тадқиқотлар ва кундалик ҳаёт тажрибалари шуни
кўрсатадики, катта ёшдаги аҳоли учун очиқ ўқув курслари янги
билим ва кўникмалар, янги танишлар ва мулоқот доираси, янги
кучлар ва қобилиятлар берадилар. Очиқ таълим курсларида
қатнашиш, ўқув жараёнида қатнашиш умумий жиҳатда яҳлит
фаровонлик ҳиссини қўллаб-қувватлашиш ва ривожлантиришга
кўмаклашади.
Катта ёшдаги аҳолининг таълими доирасида рўй бераётган
ижтимоий ва маънавий капиталнинг ўсиши ва ижтимоий
масъулиятнинг уйғониши, демократик омиллар ва асосларни амалга
оширишдаги энг муҳим омиллар бўлмоқдалар.
Катта ёшдаги аҳоли учун очиқ таълим олишни таклиф қилаётган
таълим муассасалари маданият марказлари сифатида фаолият
юритмоқдалар,
аҳолига
маърифат
хизматларини
таклиф
қилмоқдалар ва демократик жамиятдаги фаол фуқаролик ўрнини
эгаллашга тайёрламоқдалар. Шу билан бирга, таклиф қилинаётган
дастур ва тадбирлардаги жамоатчилик билимларининг ҳиссаси
мунтазам равишда камайиб бормоқда. Ҳам иқтисодий хокимият
концентрацияси нуқтаи назаридан, ҳам иқтисодий ва маърифий
тенгсизликнинг ўсиши нуқтаи назаридан долзарб мавзу: 1990
йилларнинг бошларида ҳам катта ёшдагилар учун очиқ таълим
тизимининг ажралмас қисми бўлган, киши ва жамиятдаги
ўзгаришларнинг катализатори сифатидаги ўрин йўқолмадимикан?
Тўлиқ таълимни олишга муваффақ бўлмаган инсонларни таълим
фаолияти билан қамраб олиш, таълим муассасаларининг истиқболли
вазифасидир. Жамиятнинг яхши таълим олган ва фаол фуқаролари
бир томонда, кам таълим олган ва ижтимоий жиҳатдан ажралиб
155
қолган фуқаролари эса иккинчи томонда бўлган ҳолда қатламларга
бўлиниб кетиши бўйича хавотир, кенг кўламдаги қайта қуриш ва
ривожланиш жараёнига олиб келиши керак. Ҳозирги ривожланиш
йўналишларига қарши чора топиш керак: соф таълим фаолияти,
медиация ва фуқаролик жамияти. Финляндия ва бутун жаҳон учун
узлуксиз таълим.
Do'stlaringiz bilan baham: |