150
таълим муассасалари, рақс мактаблари,
амалий санъат мактаблари,
рассомчилик мактаблари, шунингдек, бошқа йўналишдаги таълим
муассасалари негизида ташкил қилинган
бадиий тарбиянинг
факультатив шаклидир. Бундай таълим муассасаларининг ўқув
режалари,
Таълим
бошқаруви
томонидан
тасдиқланган
асосланишлар бўйича мувофиқлаштирилади. Тамал санъат таълими
умумий таълим мактабларининг барча ўқувчиларига ўтиладиган
санъат таълими асосларининг ўрнига тушмайди. У болалар ва
ёшларга ўз билимларини чуқурлаштириш, ҳамда маҳорат ва
қобилиятларини келгусида ривожлантириш имкониятини беради.
Финляндияда тамал санъат таълимини санъатнинг мусиқа,
адабиёт, рақс, цирк мактаби ва театр мактаби томонидан тақдим
қилинувчи томоша кўрсатиш санъати каби турлари ва меъморчилик,
аудиовизуал санъат, тасвирий санъат, амалий-декоратив санъат каби
ифодали санъат турлари бўйича олиш мумкин. Таълим олиш
стандарт ва кенгайтирилган шаклда бўлиши мумкин. Тамал санъат
таълимининг мақсади ижодий
фикрлаш ва ижодий фаолиятга
кўмаклашиш, бутун умр давомида ишқивозлик излаш учун шарт-
шароит яратиб бериш, жўшқин-сезувчан таъсирчанлик ҳиссини
шакллантириш, ўқишдаги ўзлаштириш ва ижтимоий муносабатлар
бўйича қўшимча билим ва кўникмаларни бериш, бошқа маданият ва
идрок шаклларини тушуниш қобилиятини
ривожлантириш,
ўқувчиларни ўз ўсиши ва атрофдаги воқеликда қатнашиш учун
қобилиятларини ривожлантиришда кўмаклашишдан иборатдир.
Тамал
санъат
таълимини
молиялаштириш
давлат
ва
муниципалитет бюджетлари, ўқувчилар томонидан тўланадиган
маблағлар, шунингдек, бюджетдан ташқари молиялаштриш
манбаларидан амалга оширилади. 2017 йилда Финляндиянинг 251та
ҳокимлигида
(Финляндиянинг
барча
муниципалитет
тузилмаларининг 85%) 393та санъат
таълим муссасаси ва тамал
умумтаълим мактабларидаги ўқувчиларнинг деярли 15 фоизини
ташкил қилувчи 126 мингта ўқувчи бор эди. Тамал санъат таълими
ўқув дастуридаги дарсларни ўтишда кўп миқдорда санъатнинг турли
тоифа ва йўналиш мутахассислари иштирок этмоқда. Мусиқа бўйича
ўқитишнинг ўзидагина 3,6 минг киши банддир.
Кейинги йилларда тамал санъат таълими муассасалари туфайли
Финляндиядаги санъат ҳаёти, халқаро миқёсда юқори баҳолар
151
олишга имкон берувчи янги босқичга кўтарилди. Санъат
мактабларининг фаровонлик ва
саломатликни шакллантириш
масалаларида тутган ўрнини ҳам инобатга олмасликнинг иложи йўқ.
Фин санъат мактаблари фин жамиятини олдинга бошлаб бораётган
яратувчи кучлардан биридир. Маданият – бу жамоа ресурсидир ва
бадиий дидни тарбиялаш болалик ёки ёшлик давридан бошланади.
Бироқ, биз финлар ривожланишнинг ҳали эртаги босқичида
эканлигимиз ва умумий маданият жамиятини шакллантириш
жараёнидаги якуний нуқта бир неча ўн йилликлар узоқда эканлигини
тан олиш керак. Инсон капиталини ривожлантириш маданият соҳаси
ва санъатдан келиб чиқувчи доимий рағбатлантиришларни талаб
қилади. Лекин, бизнинг инновацияларимизнинг келажакда ҳам
яшаши ва ривожланиши учун янги ва янги рағбатлантириш
дастаклари керак бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: