Финляндиянинг 100 та ижтимоий инновацияси



Download 2,65 Mb.
Pdf ko'rish
bet57/114
Sana23.02.2022
Hajmi2,65 Mb.
#169632
1   ...   53   54   55   56   57   58   59   60   ...   114
Bog'liq
Book-uzbek-cyr

Моника Риихеля, 
Ижтимоий фанлар доктори, психолог 
 


160 
САЛОМАТЛИК 
 
50. 
САЛОМАТЛИК МАРКАЗЛАРИ 
Аҳолининг соғлигини сақлаш қонуни Финляндияда 1972 
йилнинг 1 апрелида кучга кирди. Қонуннинг кучга киришидан аввал 
пухта тайёргарлик ишлари бажарилди. 1960 йиллардаги катта 
ёшдаги фин аҳолиси саломатлигининг яхшиланиб бориш жараёни 
тўхтаб қолган эди. Ўрта ёшдаги эркаклар орасидаги ўлим 
даражасининг юрак-томир касалликлари туфайли юқори эканлиги 
хавотирга солаётган эди. Бир йилда мингдан ортиқ инсон йўл-
транспорт ҳодисалари туфайли нобуд бўлар эди. Ишлаб чиқаришда 
жуда кўп бахтсиз ҳодисалар рўй берар эди. Руҳий шифохоналар 
катта ва доимо беморлар билан лиқ тўла эди. Онкология 
касалликлари тобора кўпроқ рўйхатга олинар эди. Мамлакатнинг 
меҳнатга лаёқатли аҳолиси ўртасидаги нафақага чиқиш сабабларида, 
таянч-ҳаракат тизими касалликларининг улуши йилдан йилга ортиб 
бормоқда эди. 1950 ва 1960 йилларда марказий туман 
касалхоналарининг 
кенг 
тармоғи 
қуриб 
битирилган 
эди. 
Касалхоналарга соғликни сақлаш учун бюджетдан ажратилган 
маблағларнинг 
90 
фоизи 
сарфланар 
эди. 
Касалликлар 
профилактикаси, амбулатор даволаш ва парвариш қилиш томон 
бурилиш зарурияти туғилган эди.
Саломатлик маркази ушбу муаммога финчасига ечим бўлди. 
Дастлабки соғликни сақлашнинг авваллари бир-биридан айрилган 
ҳолда фаолият юритган функционал унсурлари, битта яхлит 
маъмурий бирликка бирлаштирилди. Тиббиёт ҳамширалари, 
муниципалитет 
шифокорлари 
ва 
мактаб 
стоматологлари 
муниципалитет 
хизматчиларига 
айландилар. 
Янги 
инфраструктуранинг қурилишига ҳам шунчалик тез киришилди. 
Сўзлашиш тилида, саломатлик маркази номи билан кўпинча янги 
бино назарда тутилар эди. Саломатлик марказлари расмий равишда 
муниципалитет тузилмалари, ёки улар унча катта бўлмаган ҳолда 
бир неча муниципалитетнинг барча аҳолисига хизмат кўрсатувчи 
дастлабки соғликни сақлаш тизимини ифодалар эди. Давлат 
томонидан янги тизимни кенгайтиришда кучли услубий қўллаб-
қувватлаш берилаётган эди. Янги лавозим ва янги бинолар учун 


161 
давлат органлари билан мувофиқлаштирув керак эди ва давлат 
томонидан, аҳолига хизмат кўрсатишдаги ҳаражатларнинг сезиларли 
қисмини қоплаган субсидиялар ажратилди. Аввалига манбалар 
Шарқий ва Шимолий Финляндияда тўпланган эди. Ўша ердаги 
аҳолининг соғлиги даражаси энг ёмон аҳволда эди. Хусусий 
секторда, ҳаттоки йирик иш берувчиларда ҳам соғликни сақлаш 
хизматларига эга бўлиш минимал даражада эди. Менинг ўзим ҳам 
иш фаолиятимни 1978 йилда Турку шаҳрида, саломатлик марказида 
шифокор сифатида бошлаганман. Аҳолиси сони 165 мингта бўлган
шаҳарда 9 нафар саломатлик маркази шифокори бор эди, яъни 18 
мингта одамга битта шифокор тўғри келарди. Бундан ташқари, 
мактаб ва маслаҳатхоналарда шаҳар бюджетидан маош олувчи 
шифокорлар ишлар эди.
Дастлабки тиббий ёрдам кўрсатиш фаолияти, расмий равишда 
аҳолининг соғлигини сақлаш деб юритиларди. Аҳолининг соғлигини 
сақлаш бўйича хизматларнинг ривожланиш жараёни 1970 ва 1980 
йиллар давомида фаол тарзда кечиб борди. Шунингдек, 1990 
йилларнинг бошига қадар шаҳарларда ҳам етарли миқдорда иш 
жойлари яратилди ва моддий-техник базалар ривожлантирилди. 
Мисол учун, 1960 йилларда Пори шаҳрида, соғликни сақлаш 
тўғрисидаги қонун қабул қилинган вақтгача атиги учта
муниципалитет шифокори лавозими ва аҳолининг энг муҳтож 
қатламларига ёрдам бериш учун алоҳида битта санитар шифокор 
лавозими мавжуд эди. 1990 йилда Порида 40та саломатлик маркази 
шифокори лавозими бор эди. Шулардан ҳар учинчиси бўш турган 
эди!
Саломатлик марказларининг хизматлар доираси, бизнинг 
мамлакатимизда қарор қабул қилувчи шахслар томонидан зарур 
равишда эътибор берилмайдиган энг катта масалалардан биридир. 
«Сен саломатлик марказига бордингми?» деган савол «Сен шифокор 
қабулига бордингми?» маъносида тушунилади. Саломатлик маркази 
шифокорининг беморларни қабул қилиш вақтидаги фаолиятининг 
кенглиги масаласи, саломатлик марказларининг фаолият олиб бориш 
давомидаги энг кўп мунозараларга сабаб бўлганлардандир.
Аҳолини шифокор қабулига осон ва тез етиб бориш қизиқтиради. 
Дастлабки даврда, шифокорнинг қабули бемор учун 3 марка турар 
эди. Кейинчаликда тўловдан умуман воз кечишди. Ундан сўнг 


162 
шифокор қабули яна пуллик бўлди. Баъзи муниципалитетлар ўз 
қарорлари бўйича шифокор қабулини бепул қилиб қўйдилар. 
Шуниси равшанки, аҳолининг асосий қисми саломатлик марказлари 
тизимининг иш берувчанлигини айнан шифокор қабулига 
киришнинг осонлиги бўйича баҳо беради. Ҳисоб-китоб йўлларидан 
келиб чиққан ҳолда, саломатлик марказлари манбаларининг 10-15 
фоизи шифокорлар қабулларини ташкил қилишга сарфланади. 
Агарда муниципалитетдаги барча ижтимоий ва тиббий хизмат 
кўрсатишлар (шу жумладан стационар даволаш ва ижтимоий 
фаолият) инобатга олинса, у ҳолда саломатлик марказларидаги 
шифокорлар қабулларининг ҳиссаси 4 % атрофида бўлади.
Саломат марказларида яна қандай хизматлар мавжуд?
Ушбу саволга турли хил усулларда жавоб қайтариш мумкин. 
Мен ўз тавсифимда энг таниш ва тушунарли бўлган тушунчаларни 
изоҳлаб ўтаман. Саломатлик марказлари вазифаларининг ҳаммасини 
ҳам санаб ўтмайман. Маслаҳатхона хизматлари саломатлик 
марказлари фаолиятида аҳамиятли ўрин эгаллайди. Бир ёшгача 
бўлган болалар, шулардан учтасида шифокор ҳам иштирок этадиган 
тўққизта тиббий кўрикдан ўтиши керак. Бир ёшдан олти ёшгача 
бўлган болалар, шулардан иккитасида шифокор ҳам иштирок 
этадиган олтита тиббий кўрикдан ўтиши керак. Ҳомиладорлик 
давридаги аёллар маслаҳатхонаси фаолиятини ташкиллаштириш ҳам 
турли хилдаги хизматларнинг кенг жамланмаси билан фарқ қилади. 
Маслаҳатхоналарнинг оилани режалаштириш ва касалликларнинг 
олдини олиш бўйича фаолияти ҳам муҳим ўрин тутади. Соғликни 
сақлашнинг мактаб ва талабалар бўйича йўналиши тегишли ёш 
гуруҳларини қамраб олган. Вакцинация тиббий профилактика 
бўйича хизматлар жамланмасининг таркибий қисмидир. Шунингдек, 
кекса ёшдаги аҳоли учун ҳам ўз маслаҳатхона хизматлари мавжуд. 
Бундан ташқари, саломатлик марказлари ишлаб чиқаришда ҳам 
соғликни сақлаш хизматларини таклиф қилади. Бошқа турли 
тоифадаги маслаҳатхона хизматлари ва санитария-тушунтириш 
ишлари ҳам саломатлик марказларининг вазифалари доирасига 
киради. Стоматология хизмати ҳам профилактика, ҳам даволаш 
фаолиятини қамраб олган алоҳида йўналишдир. Мен томонимдан 
юқорида эслаб ўтилган Пори шаҳрида, 1950 йилларнинг оҳирида 
фаолиятлари энг аввало мактаб ўқувчиларига йўналтирилган иккита 


163 
шаҳар стоматологи бор эди. 1990 йилда Пори шаҳрида 30та 
стоматолог ва яна 30та стоматология хизматида банд бўлган 
мутахассис ҳам мавжуд эди. Бачадон найи саратони бўйича 
скрининг (Папаниколау бўйича мазок олиш) ва кўкрак безлари 
саратони бўйича скрининг саломатлик марказлари вазифаларига 
киради. Скрининг ўтказиш бўйича хизматлар одатда хусусий етказиб 
берувчилардан харид қилинади.
Саломатлик марказлари фаолиятларининг бошқа қисми махсус 
хизматлар (логопед, психолог, диетолог, ижтимоий хизматчи ва 
ҳоказолар), касалларга уйларида қараш, уйларда стационар 
даволашни ташкил қилиш, кундузги хизмат кўрсатиш маркази, 
реабилитация ишлари ва тез ва шошилинч ёрдам кўрсатишнинг 
стационар бўлими («касалхона»), реабилитация бўйича техника 
воситалари маркази, юқумлик касалликлар бўйича парвариш қилиш, 
профилактика ва даволаш воситалари билан таъминлаш маркази, 
турли мақсадлар бўйича маълумотнома ва хулосалар тақдим қилиш, 
дори-дармонлар билан реабилитация, физиотерапия, ижтимоий 
ёрдам (кекса одамларга қараш, гиёҳвандларга кўмаклашиш, 
ногиронлар учун хизматлар ва бошқалар), шифокорлар хизматлари 
ва яна бошқа тиббий хизматларни ўз ичига олади. Бу ерда мен 
саломатлик марказлари зиммасига юклатилган вазифаларнинг 
фақатгина бир қисмини санаб чиқдим. Саломатлик маркази ўзида 
соғлик фабрикасини ифодалайди деса бўлади. Ўрта тоифадаги 
тиббиёт ходимларининг вазифаларига беморларни олдиндан 
рўйхатга олиш бўйича қабул қилиш, навбатчилик, рецептлар 
муддатларини узайтириш, телефон қўнғироқларини қабул қилиш ва 
ҳоказолар киради. Шифокорлар ва ўрта тоифадаги тиббиёт 
ходимларининг фаолиятларига мисол учун, саломатлик марказлари 
масъулиятида бўлган, лекин ушбу хизматларни ташкил қилиш тез ва 
шошилинч тиббий ёрдам, ҳамда санитария траспортлари сингари 
касалхона округларининг тузилиш бўлинмаларига ўтказиб берилган 
лаборатория ва рентген каби диагностика хизматлари кўмаклашади.
Фин саломатлик маркази ўзини ягона тузилма сифатида 
кўрсатади. Табиийки, саломатлик маркази олдида муаммолар ҳам 
бор. Бир томондан, ижтимоий кўмаклашиш хизмати ва махсус 
тиббий хизматлар билан бирлашиш, яъни тик ва ётиқ интеграция. 
Бошқа томондан эса, хусусий тиббиёт марказлари билан янги 


164 
вазиятнинг шарт-шароитларида, беморнинг тиббий хизматларни 
етказиб берувчиларни танлаш ҳуқуқи борлигида рақобатлашишдир. 
Шунга қарамай, саломатлик марказининг фин соғликни сақлаш 
тизимидаги пойдевор тоши сифатидаги тутган ўрни эътибор ва 
қўллаб-қувватлашни талаб қилади - саломатлик марказининг ўзи 
аҳамиятли бўлгани учун эмас, балки Финляндия аҳолисининг 
саломатлиги ва ижтимоий фаровонлиги учун.

Download 2,65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   53   54   55   56   57   58   59   60   ...   114




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish