Финляндиянинг 100 та ижтимоий инновацияси



Download 2,65 Mb.
Pdf ko'rish
bet55/114
Sana23.02.2022
Hajmi2,65 Mb.
#169632
1   ...   51   52   53   54   55   56   57   58   ...   114
Bog'liq
Book-uzbek-cyr

Юкка Густафссон,
2011-2013 
йилларда Таълим вазири, 1987 йилдан буён Парламент 
депутати 
48. 
РАНГЛИ РАСМЛАРДАГИ НОТА 
САВОДХОНЛИГИ 
Инсон мусиқа чалишни хоҳласаю, лекин ноталарни ўқишни 
билмаса нима қилиш керак? Барча мусиқий асарларни эшитиб ёдлаб 
олишнинг иложи йўқдир, лекин мусиқа ёзиш учун ноталардан 
ташқари яна бирон бир усул борми? Ушбу мақсадда мусиқани 
ўрганиш жараёнини осонлаштирувчи ноталарни рангли расмлар 
билан ёзиш услуби ўйлаб топилди.
Рангли расмлардаги нота саводхонлигини мусиқа терапевти 
Каарло Ууситало (KaarloUusitalo) 1996 йилда ўйлаб топди ва 
ўқитувчи Маркку Кайкконен (MarkkuKaikkonen) билан биргаликда, 
ақлий фаолиятидаги бузилишлари бор одамларни рангли 
расмлардаги нота саводхонлигига асосланган мусиқага ўргатиш 
дастури ва услубиятларини ишлаб чиқишни бошлади. Ууситало ва 
Кайкконен, мусиқани ўрганиш бўйича одатдаги ўқув дастурлари 
бўйича у ёки бу сабаб билан мусиқа ўрганишнинг иложини 
қилолмаган 
одамларга 
мусиқани 
ўргатиш 
мақсадида, 
«HelsinkiMissio» 
ижтимоий 
маркази 
хонасида 
жойлашган 
«Ресонаари» (Resonaari) номли махсус мусиқа ўқув студиясини 
ташкил қилдилар. 1998 йилдан бошлаб, Финляндиянинг Ўйин 
автоматлари ассоциациясининг қўллаб-қувватлаши билан рангли 
расмлар орқали нота саводхонлиги услубиятини истиқболдаги 
ривожланиши соҳасида тадқиқотлар бошланди ва шунингдек, ушбу 
соҳадаги 
ўқитувчи 
ва 
мутахассисларни 
тайёрлаш 
ташкиллаштирилди.


156 
Рангли расмлар орқали ноталарни ўргатиш услубида, ноталар ўз 
ранги ва шакли билан фарқ қиладилар. Хусусан, турли ранглардан 
фойдаланиш, ривожланишда эҳтиёжи бўлган одамлар ва болаларга 
ноталар орасидаги фарқни янада аниқроқ фарқлай олиш имконини 
беради. Бу туфайли кўпчилик, мусиқий асарларни улар ноталарни 
одатий услубият орқали ўрганган бўлганларидан кўра тезроқ ижро 
этишни бошладилар. Ва буларнинг барчасидан ташқари, инсон 
муваффақият ва қўйилган мақсадга эришганлик туйғусини ҳис этиш, 
ўзига баҳо бериш ва ўз кучларига ишониш даражасининг ўсиши 
имкониятига эга бўлади.
Буларнинг 
барчаси 
ўқувчининг 
рағбатлантирилишини 
кучайтиришга имкон беради. Таълим олиш натижасида ўқувчида 
билим ўзлаштириш қобилиятлари шаклланади, ахборотни қайта 
ишлаш ва таҳлил қилиш жараёнлари, ҳамда мавҳумлаштириш 
механизми ҳам яхшиланади.
Рангли расмлардаги нота саводхонлиги, алоҳида эҳтиёжларга эга 
бўлган 
одамларга 
жамиятга 
аралашиш 
кўникмаларини 
ривожлантиришда кўмаклашади. Саҳнага чиқиш ва мусиқий асарни 
биргаликда ижро этиш давомида, ўз атрофида бўлаётган воқеалар ва 
бошқа ижрочиларга эътибор бериш керак ва ушбу услуб гуруҳ 
таркибида ишлашни ўрганишга кўмаклашади. Олинаётган тажриба 
алоҳида эҳтиёжларга эга бўлган одамларга жамият ичига осонроқ 
киришиб кетиш ва ўзини жамият аъзоси сифатида ҳис этиш, янги 
танишлар орттириш ва рўзғорда ишларни эплашга имкон беради.
Аввалига рангли расмлардаги нота саводхонлиги услуби, ақлий 
фаолиятида нуқсонлари бўлган одамларни мусиқага ўргатиш учун 
ишлаб чиқилмоқда эди, лекин сўнгги вақтда ушбу услубдан 
мактабгача ва мактаб ёшидаги болаларни ҳам мусиқага ўргатиш 
давомида фойдаланиш мумкинлиги белгилаб ўтилди. Болалар фақат 
мусиқий асарларни ижро этибгина қолмай, балки ўз асарларини 
яратишдан ҳам қувонч оладилар. Японияда ушбу услубдан кундузги 
хизмат марказларига қатновчи кексаларга мусиқани ўргатиш 
жараёнида фойдаланишга баҳо бермоқчилар.
Нота саводхонлигига ўргатишнинг инновацион услуби ҳам 
академик, ҳам касб-ҳунар таълим муассасаларининг тадқиқот 
мавзусига айланди ва ҳар ҳолда битта докторлик диссертацияси 
ушбу услубга бағишланган.


157 
Рангли расмлар орқали ноталарни ўргатиш услуби бўйича бошқа 
мамлакатлар билан ҳамкорлик ўсиб бормоқда. Ҳозирги пайтда ушбу 
услуб бўйича ўқитиш Эстония, Италия, Япония, Ирландия ва 
Латвияда олиб борилмоқда. Ўқув қўлланмалари Финляндиядан 
ташқари яна Япония, Эстония ва Италияда ҳам тайёрландилар ва чоп 
этилдилар.
Буларнинг барчаси рангли расмлардаги нота саводхонлиги 
услубининг одамлар, шу жумладан алоҳида эҳтиёжлари бор шахслар 
учун мусиқани ўрганишни осонлаштирган ва уларга мусиқадан 
завқланишлари учун йўл берган ижтимоий инновация эканлигини 
таъкидлашга имкон беради.

Download 2,65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   51   52   53   54   55   56   57   58   ...   114




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish