Финляндиянинг 100 та ижтимоий инновацияси



Download 2,65 Mb.
Pdf ko'rish
bet52/114
Sana23.02.2022
Hajmi2,65 Mb.
#169632
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   ...   114
Bog'liq
Book-uzbek-cyr

Яакко Нумминен,
1973-1994 
йилларда Вазир, Таълим вазирлигининг канцелярияси 
мудири 
 
45. 
ДАВЛАТ ТАЛАБАЛАР СТИПЕНДИЯСИ 
Фин талабаларга молиявий кўмаклашиш тизимини тўртта давр 
босқичига ажратиш мумкин. То 1969 йилгача давом этган биринчи 
босқич, фақатгина ўзинг ва ўз яқинларингга таянишинг мумкинлиги 
билан ифодаланади. Давлат талабаларнинг фақатгина яшаш учун 
маблағлари бўлмаган, озчилик қисмига кўмаклашар эди. Кредит 
фоизларини 
тўлаш 
учун 
субсидиялар, 
кредитлар 
бўйича 
кафилликлар ва стипендиялар фақатгина кам таъминланган 
талабалар учун мўлжалланган эди. Яшаш учун маблағлар асосан 


147 
талабанинг ўзи ёки оиласининг даромадлари, шунингдек, 
яқинлардан келган молиявий ёрдам ҳисобидан таъминланар эди.
1969 йилдан 1977 йилгача бўлган иккинчи босқични давлат 
кредит кафолатлари даври деб номласа ҳам бўлади. Ўша вақтда 
алоҳида ҳолда бўлган молиявий кўмаклашиш ва стипендия 
тизимлари бирлаштирилди ва натижада талабалар учун давлат 
стипендияси тизими пайдо бўлди. Талабалар стипендиялари тизими 
пайдо бўлганидан сўнг, ҳар бир талабада талабалик кредити олишга 
имконият пайдо бўлди. Давлатнинг имтиёз беришни таъминлашда 
кафил ва кредит фоизларини тўлашда субсидиялар берувчи томон 
сифатидаги ҳиссаси унчалик аҳамиятли бўлмаса ҳам, универсал 
талабалар стипендияси тизими ва барча талаба унвонига эга бўлган 
одамлар учун имтиёзлар тизими тушунчаси айнан ўша вақтда 
шаклланди. Кредит бўйича давлат томонидан кафил бўлиниши, 
талабаларнинг ўқиш давридаги яшаш бўйича даромадларини 
таъминлашдаги ўз масъулиятларини мустаҳкамлашга имкон яратди.
Талабаларга молиявий жиҳатдан кўмаклашишнинг 1977 йилдан 
1992 йилгача давом этган босқичи, давлат кўмагининг мунтазам 
равишда ўсиб бориши билан фарқ қилди. Ушбу даврда талабалик 
стипендияси кредитларга аввалгидек кучли равишда йўналтирилган 
эди, лекин стипендияни олиш шартлари ва мақсадли йўналтириш 
кўлами кенгайди, ҳамда талабалик стипендияси таркибига истиқомат 
ва овқатланиш устамалари қўшилди.
1992 йилдан 2017 йилгача, таълим мақсадларига кўмаклашиш 
учун йўналтирилган талабалик стипендиясининг фаолият босқичи 
давом этди. Талабалар стипендиялари тизими 1992 йилдаги 
талабаларга молиявий ёрдам беришдаги ислоҳотлар туфайли 
бутунлай ўзгарди. Таълим олиш учун стипендия миқдори уч баробар 
ошди ва фоизсиз кредитлар тизимидан, бозор шароитлари бўйича 
банк кредитлари тизимига ўтиш амалга оширилди. Айни вақтда, 
талабалар стипендиялари тизимидан кўпгина иккинчи даражали 
омиллар олиб ташланди. Мисол учун, бирон кимсанинг 
қарамоғидалик бўйича устама ва стипендия миқдорига ота-она ёки 
шерикнинг даромади миқдорининг таъсир қилиши бўйича шарт олиб 
ташланди. 1992 йилда талабалар стипендиясида имтиёзларнинг 
ҳиссаси, давлат томонидан кафолат берилган кредитнинг ҳиссасидан 
биринчи маротаба юқори бўлди.


148 
1992 йилда ўтказилган талабаларга молиявий кўмаклашиш 
ислоҳотидан сўнг талабалар стипендияси унсурлари ўзгармади, 
лекин талабалар стипендиялари тизими ғалати равишда сиёсий 
ўйинлар объектига айланди. XXI асрнинг биринчи ўн йиллигида, 
талабалар стипендиялари тўғрисидаги қонун ичига қонунни 
чигаллаштирган, уни амалга оширишни қийинлаштирган ва 
талабаларнинг ижтимоий ҳимоясини сусайтирган бир неча 
ўзгартиришлар киритилди. Талабаларга молиявий кўмаклашиш 
тизимини мунтазам равишда ўзгариши сабабли, алоҳида қонунчилик 
ўзгартиришларининг таъсирини баҳолашнинг имкони йўқдир. 
Бунинг натижасида, талабалар стипендиясини тайинлашга қарор 
қилиш бўйича баҳо бериш кун сайин камроқ ишончга эга бўлмоқда 
ва бир томонламаликдан кўпроқ азият чекмоқда.
Финляндия мустақиллигининг юз йиллигини нишонлаш йили 
талабалар стипендиялари тизими учун бурилиш йилидир. 2017 
йилнинг августидан бошлаб талабалар стипендиясидаги кредит 
ҳиссаси давлат ҳиссасидан анчагина ошмоқда. Айни вақтда, 
талабаларга кўмаклашиш тизимида 1992 йилдан буён энг аҳамиятли 
бўлган ўзгариш юз бермоқда: талабалар яшаш учун талабалик 
имтиёзлари тизимидан,яшаш учун умумий имтиёзлар тизимига 
ўтмоқдалар. Бундай ўтиш уй-жой ижараси ҳақининг ўсиб боришига 
кўпроқ мос келади ва талабаларга кундузги ўқишларини давом 
эттиришлари учун кафолат бўлади, деб ҳисобланмоқда.
Талабалар 
стипендияси 
заруриятларга 
асосланган 
компенсацияни ифодалайди. Стипендияни олиш учун ўқишдаги 
ютуқларни кўрсатиб бериш керак. Мабодо ўқувчининг бошқа 
даромадлари мавжудлиги аниқланса, у ҳолда стипендия бўйича 
тўланган пулларни қайтаришни талаб қилишлари мумкин. Талабалик 
стипендияси ёрдамида, турли хил ижтимоий аҳволдаги талабаларга 
тўлиқ кундузги таълим олиш имконияти берилади. Талабалар 
стипендиялари тизими олий техник таълимнинг ёйилиш сиёсати ва 
юқори сифатли бошланғич ўрта ва катта ўрта таълими билан 
биргаликда, бутун Финляндия бўйича дунё миқёсида ягона бўлган 
таълим олиш тенгҳуқуқлигини шакллантириш учун шароитлар 
яратиб берди.
Давлат бюджетидаги талабалар стипендияси учун ажратилган 
маблағларнинг миқдори бир йилда тахминан 800 миллион еврони 


149 
ташкил қилади. 2017 йилда киритилган ўзгартиришлардан кейин, 
талабаларга молиявий кўмаклашишда яна бирон-бир нарсани 
ўзгартириш истакларининг камайиши амримаҳолдир. Олий техник 
таълими соҳасидаги инвестицияларнинг, жамият ёки алоҳида бир 
шахснинг яхшироқ келажагини таъминлашга йўналтирилганлиги ёки 
йўналтирилмаганлиги бўйича баҳслар ҳалигача ҳам давом этмоқда. 
Мунозаралар давомида талабалар стипендиялари тизимининг 
ривожланиш тарихи ва ўтмиш хатолари эсдан чиқмайди деган 
умиддамиз.

Download 2,65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   ...   114




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish