Веса Вуоренкоски,
2004-2005
йилларда Жамғарма бошқаруви аъзоси
53.
ИШЛАБ ЧИҚАРИШДА МЕҲНАТ ВА
СОҒЛИКНИ САҚЛАШ
Финляндия ҳали Швециянинг ҳукмронлиги остида бўлган
вақтидаги,
ҳунармандлар
гильдиясининг
ҳунармандчилик
устахоналарида 14 ёшга тўлмаган болаларнинг меҳнат қилиши маън
этилганлиги тўғрисидаги 1770 йилдаги қоидалари, меҳнатни ҳимоя
қилишни ташкиллаштиришга илк мисол бўлиб хизмат қилади.
Бироқ, вақт ўтган сайин адолатли меҳнат бандлиги ғояси ҳам
қишлоқ
хўжалигида,
ҳам
фаол
равишда
ривожланаётган
саноатлашган ишлаб чиқаришда унутилиб борди. Швеция
қиролининг катта ер эгалари зиммасига ўз ёлланма ишчилари бўйича
жавобгарликни юклатувчи ёлланма ишчилар тўғрисидаги 1805
йилдаги фармойиши, ушбу йўналишдаги алоҳида ташаббуслар
сифатида кўрсатиб ўтилиши мумкин. 1889 йилда барча ишчи
тоифаларининг меҳнатини ҳимоя қилиш шартлари, айниқса аёллар
ва болалар иш кунининг давомийлик меъёрларини белгиловчи қатор
фармойишлар қабул қилинди.
Ишчи кучини қимматбаҳо миллий манба сифатида кўришни
бошладилар ва ушбу ҳолат профессор Э.Г. Палменнинг табақалар
ассамблеясидаги ишчи кучи ва унинг аҳамияти бўйича айтиб ўтган:
«миллий капитал, ҳаттоки энг қиммат миллий капитал ҳам – бу
бизнинг ишлаб чиқарувчи кучларимизнинг жисмоний ва моддий
ривожланишидир» - обрўли фикрида ўз аксини топган.
Финляндиянинг 1919 йилдаги биринчи конституциясининг 6-боб 2-
параграфида: «Финляндия аҳолисининг ишчи кучи давлатнинг
алоҳида ҳимояси остидадир» - деб ҳудди шундай ҳолатда берилган
170
ва конституциянинг барча келгусидаги таҳрирларида ҳам ишчи
кучини ҳимоя қилиш айни шу йўсинда белгиланган
1920 ва 1930 йилларда ёш мустақил давлатнинг меъёрий-
қонунчилик асосларини ишлаб чиқиш бўйича фаол ишлар олиб
борилаётган ва бошқа қонунлар қаторида меҳнат инспекцияси
тўғрисидаги қонун, иш жойидаги бахтсиз ҳодисалардан суғурта
қилиш тўғрисидаги қонун, меҳнат шартномаси тўғрисидаги қонун ва
касб касалликлари тўғрисидаги қонунлар ҳам қабул қилинди. Ишлаб
чиқаришдаги саломатлик ва хавфсизликни ҳимоя қилишга
тенгҳуқуқлиликни амалга оширишдаги муҳим восита сифатида ҳам
қаралаётган эди. Меҳнат алоқаларида қатнашиш имконияти аёллар
ўртасида мустақиллик ва эркинликни таъминлашнинг аҳамиятли
воситаси эди. Янги қонунчилик ҳомиладор аёллар ва янги туғилган
чақалоқларнинг соғлигини сақлашни яхшилашга кўмаклашди ва
дунёдаги биринчилар қаторида, меҳнат қонунчилиги таркибига
аҳолининг эмизикли оналар каби тоифасини киритди.
Қонунчилик базаси ва белгиланган меъёрлар тахминан ҳар 25-30
йилда, меҳнат алоқалари ривожланишининг вужудга келган янги
масалалари ва воқеликларига мос келиш учун янгиланиб туради.
Қонунчиликнинг энг кенг миқёсда янгиланиши 1970 йилларда
амалга оширилди. Ўша вақтда иш жойида меҳнатни ҳимоя қилиш,
меҳнат инспекцияси ва меҳнатни ҳимоя қилиш бўйича тадбирларни
мувофиқлаштирувчи қонунлар қабул қилинди. Ушбу қонунчиликни
амалга ошириш, иш жойида қарорлар қабул қилишдаги корпоратив
демократия меъёрлари билан белгиланган умумий иштирок
омилларини ҳам ўз ичига олди. Шу билан айни бир вақтда ҳаммани
безор қилган «ишчининг масъулиятсизлик оқибатидаги айби
фалсафаси» ҳам тарихда қолиб кетди. Ишлаб чиқаришдаги бахтсиз
ҳодисаларга
аввалига
меҳнат
муҳитидаги
таваккалчилик
омилларининг оқибатлари сифатида, кейинчалик эса яна иш жойида
хавфсиз шароитларни таъминлашни бошқаришдаги хатолар
сифатида қарашни бошладилар. 1977 йилда дунё миқёсида ҳозирги
кунгача ягона бўлган, иш жойидаги соғликни сақлаш тўғрисидаги
алоҳида қарор қабул қилинди.
Финляндия меҳнат инспекторлари ва меҳнат инспекциясининг
ажойиб иш берувчанлиги бўйича Европадаги энг юқори бўлган
кўрсаткичлари билан ажралиб туради. Иш жойлари даражасида 60
171
мингдан ортиқ меҳнатни ҳимоя қилиш бошқарувчилари, меҳнатни
ҳимоя қилиш бўйича вакил ёки уларнинг ўринбосарлари ва
меҳнатни ҳимоя қилиш комиссияси аъзолари ишлаб келмоқда.
Меҳнатни ҳимоя қилиш фаолияти илмий-тадқиқот ишлари ва барча
манфаатдор томонларни ўқитиш орқали қўллаб-қувватланади ва
ушбу илмий-тадқиқот ишлари ва таълим фаолиятининг даражаси
Европадаги энг юқорилардан биридир.
Иш жойларидаги бахтсиз ҳодисалар кўрсаткичи, меҳнатни
ҳимоя қилиш тизимининг анъанавий ва энг муҳим, ҳаттоки ягона
бўлган иш берувчанлик мезонидир. Меҳнатни ҳимоя қилиш
тизимининг 1970 йилларда ўтказилган ислоҳотидан сўнг, Финляндия
ишлаб чиқаришдаги ўлим ҳолатларига олиб келган бахтсиз
ҳодисалар даражасини 85 фоиздан кўпроқ камайтиришга муваффақ
бўлди ва ҳозирги кунда Финляндия ушбу кўрсаткич бўйича Европа
Иттифоқи мамлакатлари орасидаги бешинчи ўринни эгалламоқда.
Агарда услублар ва статистик рўйхат қамрови инобатга олинса,
балки ундан ҳам юқори ўриндадир. Мальта, Люксембург, Буюк
Британия ва Голландия ушбу рўйхатда пешқадамлар.
Ишлаб чиқаришдаги соғликни сақлаш фаолияти қирол Кустаа
Вааса замонида бошланган: армия ва флотда аскарларнинг
жароҳатлари ва касалликларини даволаш билан шуғулланувчи
табиблар ишлар эди. Сўнгра, швед қиролининг 1805 йил 15 майдаги
фармойишида (2-модда, 4-параграф), деҳқонларнинг зиммасига ўз
ёлланма ишчиларининг яхши овқатланиш ва касалликларини
(жароҳат ёки касалликлар ишчининг айби натижасида юз берган
ҳолатлар бундан мустасно) даволаш бўйича ҳаражатларни қоплаш
масъулиятлари юклатилди. Аслини олганда давлат, соғликни
сақлашни ривожлантиришда илк қадамни ташлаганлардан эди.
Давлат ҳарбий пиёда ва денгиз кучлари аскарларига тиббий хизмат
кўрсатиш учун табибларни ёллар эди. XVIII асрнинг ўрталарида
Суоменлинна қалъаси қурувчилари ва XIX асрнинг ўрталарида
Саймен канали қурувчилари учун, давлат ҳазинаси ҳисобидан
тиббий хизмат кўрсатиш ташкил қилинган эди.
Саноат инқилобининг бошланиш вақтигача бўлган даврда, илк
саноат корхоналари 1850 йиллардан бошлаб ўз ишчилари учун ҳам
профилактика хизматлари, ҳам даволашни ўз ичига олган тиббий
хизмат кўрсатишни амалга ошириш билан шуғулланар эди.
172
Корхонада фин тиббий хизмат кўрсатиш услуби ва амалиётини
шакллантириш
шундай
босқичма-босқич
равишда
амалга
оширилаётган эди ва ушбу услуб ўз ходимлари учун тиббий
хизматларни ташкил қилган илк корхоналардан бирининг шарафига
«Кюми корхонаси услуби» деб номланди.
Иккинчи Жаҳон Урушидан сўнг, аграр Финляндиянинг саноат
ривожланишига Европадаги энг тез суръатларда ўтаётган вақтида,
«Кюми корхонаси услуби» деярли барча йирик корхоналар,
шунингдек, давлат сектори ва кооператив ҳаракатларидаги иш
жойларига киритилди. 1963 йилда касаллик бўйича суғурта қилиш
қонунига, таклиф қилинаётган тиббий хизматларни касаллик ҳолати
бўйича суғурта бадаллари ҳисобидан қоплаш механизми ҳам
киритилди. Тахминан ўша вақтда, марказий касаба уюшмалари
ташкилотлари ишлаб чиқаришдаги тиббий хизматлар тўғрисидаги,
ўнлаб йиллар давомида ишчиларнинг иш ҳақи миқдори бўйича
сиёсий шартноманинг таркибий қисми бўлиб қолган шартномани
имзоладилар.
Ишлаб чиқаришдаги тиббий хизматлар тўғрисидаги қарорнинг
1978 йилдаги таҳрири, меҳнат тиббиёти тизимидаги энг аҳамиятли
ўзгариш бўлди. 1978 йилдаги қонунчилик ўзгаришлари, дунё
кўламида энг илғор ва халқаро миқёсда кучли эътибор объекти
бўлиб қолди. Ушбу қонун фаолият соҳаси, касби, меҳнат
алоқаларининг сифати, ташкилот ёки корхонанинг катталиги ёки
жойлашган жойидан қатъий назар, иш берувчининг ўз ходимлари
учун тиббий хизматларни ўз ҳисобидан ташкиллаштириш
масъулиятини белгилар эди. Шунингдек, муниципалитетларнинг
саломатлик марказларида фрилансер ва хусусий тадбиркорларга ҳам
меҳнат тиббий хизматларини олиш ҳуқуқи бириктириб қўйилди.
Тиббий хизмат кўрсатишнинг таркиби ишлаб чиқаришдаги соғликка
зиён етказувчи таъсирлар ва жароҳатланиш профилактикаси,
ишчиларнинг соғлиги ва иш қобилиятини кучайтириш, шошилинч
тиббий ёрдам кўрсатиш ва даволаш, шунингдек, ҳозирги кундаги
кексайиб бораётган ва меҳнат қобилиятида муаммоларга дуч
келаётган персонални қўллаб-қувватлаш нуқтаи назаридан оқилона
қарор бўлган реабилитация хизматларини олиш учун йўлланма
бериш ҳам кенг равишда белгилаб қўйилган эди.
173
Ҳаражатларнинг устидан назорат қилиш ва айни вақтда
хизматларнинг таркиби бўйича тавсияларни таклиф қилиш учун,
Нафақа ва ижтимоий нафақалар бошқармаси (KELA) томонидан
бошқариладиган, лекин уни молиялаштириш меҳнат бозори
иштирокчиларининг бевосита ўзлари томонидан олиб бориладиган
компенсациялар тизими яратилди. Бундай тизим иш берувчи учун
ҳам рағбатлантирувчи таъсир кўрсатади. Янгиланган қонунчилик
фин меҳнат тиббиёти тизими даражасининг дунёдаги энг юқори
поғоналардан бирига кўтарилишига, иш билан банд аҳолининг 90
фоизи ва энг аввало қишлоқ жойлардаги тадбиркорларнинг 50
фоизини қамраб олишга кўмаклашди.
Хизмат кўрсатиш таркиби қонунчилик бўйича белгиланади,
ҳаражатлар назорат остида тутилади. Хизмат кўрсатиш таркибини
ривожлантириш
жараёни,
қонунчиликка
қўшимчалар
ва
компенсациялар ҳисоблаб бериш учун шарт-шароитлар рўйхатини
мунтазам равишда киритиш йўли орқали олиб борилади. Масалан,
иш жойидаги тиббий хизматлар ва меҳнатга лаёқат бўйича илғор
амалий
ёндашувларни
киритиш,
шунингдек,
ҳаракатланиш
қобилиятини қисман йўқотиш ҳолларида меҳнат ҳаётига қайтиш ва
меҳнат жараёнига кўникишга кўмаклашиш.
Фин меҳнат тиббиёти тизими кўпгина мамлакатлар ва халқаро
ташкилотлар учун модел бўлиб қолди. Халқаро меҳнат
ташкилотининг ишлаб чиқаришдаги тиббий хизмат кўрсатиш бўйича
шартномасининг асосий қисми, Финляндиянинг иш жойида тиббий
хизматларни кўрсатиш соҳасидаги ўрнаги асосида тайёрланган эди.
Фин меҳнат
тиббиёти тизими
Жаҳон соғликни сақлаш
ташкилотининг стратегия ва тавсиялари учун стимул бўлиб хизмат
қилди. БМТнинг барча ташкилотлари ходимларига тиббий хизмат
кўрсатиш кўпинча фин ёндашуви бўйича йўналтирилган. Афсуски,
Европа Иттифоқининг йўриқномалари фин меҳнат тиббиёти
тизимининг ривожланишига кўмаклашмади: Финляндия меҳнат
тиббиёти соҳасидаги ЕИ йўриқномасини ишлаб чиқиш бўйича
ташаббусни бир-икки маротаба илгари сурди, лекин ушбу ташаббус
Европа Иттифоқидаги барча аъзо давлатлар томонидан қўллаб-
қувватланишга эга бўлмади.
Меҳнат ҳаётини глобаллаштириш ва интернационаллаштириш,
тадбиркорлик, меҳнат ҳаёти ва меҳнат алоқаларининг парчаланиши,
174
мисол учун, янги материал ва технологиялардан фойдаланишдаги
саломатлик учун янги хавф-хатар ва таваккалчиликлар, шунингдек,
иш вақтининг янгича ташкил қилиниши, ишчи кучининг тобора ўсиб
бораётган турфалиги, кексайиб бораётган ва қисман ҳаракатлари
чекланган меҳнат манбалари ва хизмат кўрсатиш тизимларининг
тузилишга оид ислоҳотлари меҳнатни ҳимоя қилиш ва меҳнат
тиббиёти учун янги масалалар бўлиб қолдилар.
Do'stlaringiz bilan baham: |