Финляндиянинг 100 та ижтимоий инновацияси



Download 2,65 Mb.
Pdf ko'rish
bet59/114
Sana23.02.2022
Hajmi2,65 Mb.
#169632
1   ...   55   56   57   58   59   60   61   62   ...   114
Bog'liq
Book-uzbek-cyr

Марьюкка Мякеля,
Тадқиқотчи-профессор, Соғликни сақлаш ва ижтимоий фаровонлик 
миллий институти
52
ТАЛАБАЛАР СОҒЛИГИНИ САҚЛАШ 
ЖАМҒАРМАСИ 
Талабалар соғлигини сақлаш жамғармаси олий ўқув юртлари 
талабаларига умумий амалиёт шифокорлари, психолог ва 
стоматологларнинг хизматларини таклиф қилади ва Финляндияда 
яшовчи ҳар бир талаба ушбу хизматлардан фойдаланиши мумкин.
Финляндия соғликни сақлаш тизимининг ўзига хос хусусиятларидан 
бири, бу талабаларнинг ўз соғликни сақлаш хизмати борлигидадир.


167 
Тиббий хизматлар талабаларнинг ўқиш жойлари бўйича 
берилади. 
Ижтиомий 
ёрдам 
ва 
нафақалар 
бошқармаси, 
талабаларнинг ўзлари, таълим муассасалари жойлашган шаҳарлар ва 
шунингдек, Таълим вазирлиги томонидан молиялаштириладиган 
жамғарма Финляндия соғликни сақлаш тизимининг ажралмас 
бўлагидир.
Жамғарманинг мақсади, талабаларнинг самарали таълим 
жараёнлари учун зарур бўлган соғликларини профилактика ва 
даволаш чоралари билан сақлаш ва яхшилашдан иборатдир. 
Талабалар учун мустақил соғликни сақлаш хизматларини ташкил 
қилиш қарори ёшлар ўртасидаги тиббиёт хизматлари бўйича, аввало 
руҳий саломатлик, оғиз бўшлиғи ва репродуктив органлар 
саломатлигига алоқадор бўлган ўзига хос заруриятларга таянади. 
Талабаларнинг соғликни сақлаш соҳасидаги заруриятларини 
тушуниш жамғарма фаолиятининг асоси бўлиб хизмат қилади. 
Талабаларнинг жамғарма фаолиятига фаол равишда қўшаётган 
ҳиссалари ҳам қарорлар қабул қилишда, ҳам унинг фаолиятини 
баҳолаш ва уни мукаммаллаштириш бўйича таклифларни ишлаб 
чиқишда муҳим аҳамиятга эга.
Жамғарма 1954 йилда Талабалар иттифоқи ташаббусига асосан 
яратилган эди. Жамғармани ташкил қилишга талабалар соғлигини 
сақлаш тизимини ривожлантиришга бўлган қизиқиш сабабчи бўлди. 
Сил касаллигига қарши курашиш ассоциациясининг, 1932 йилда 
талабаларнинг 
ўпкаларини 
текширишни 
бошлаган 
вақтини 
жамғарма фаолиятининг бошланган вақти, деб ҳисобласа бўлади. 
1945 йилда Талабалар иттифоқи, талабалар соғлигини сақлаш 
келгусида, уруш тугаганидан сўнг қандай ташкил қилиниши 
тўғрисида қарор қилиши керак бўлган қўмитани ташкил қилди. 
Талабалар иттифоқи ўша йилнинг ўзидаёқ талабалар соғлигини 
сақлаш хизматини яратиш тўғрисидаги қарорни қабул қилди.
1946 йилда Талабалар иттифоқи қошида, сил касаллигини 
оммавий тарзда скрининг қилиш ва беморларни қабул қилиш билан 
шуғулланувчи талабалар соғлигини сақлаш бўлими ўз ишини 
бошлади. Бўлим фаолиятини доктор Йота Тингвалд Ханникайнен 
(GötaTingvaldHannikainen) бошқарар эди. Айни вақтда Жинсий 
йўллар 
орқали 
ўтувчи 
касалликларга 
қарши 
курашиш 
Ассоциациясининг 
молиявий 
ёрдами 
орқали, 
талабаларни 


168 
захмкасаллиги бўйича скрининг қилиш бошланди. Талабалар 
соғлигини 
сақлаш 
хизмати 
фаолиятининг 
илк 
йилларида 
бошлатилган ушбу лойиҳалар, фаолиятнинг бошланишидан айнан 
ёшларнинг 
заруриятларига 
йўналтирилганлиги 
бўйича 
хусусиятларни яхши намойиш этади.
1947 йилда Парламент бўлимнинг фаолиятини молиялаштириш 
мақсадида талабаларнинг шифокорларда мажбурий кўриниши 
бўйича қарор қабул қилди ва талабалар зиммасига семестр давомида 
бир маротаба соғликни сақлаш хизматлари учун маблағ киритиш 
мажбуриятини юклади. Кейинчалик, бўлимнинг фаолияти унинг 
негизида 
ташкил 
қилинган 
жамғармага 
ўтказилди 
ва 
молиялаштириш манбаларига Финляндиянинг Ўйин автоматлари 
ассоциацияси қўшилди. Бино ва хоналар эса университетлар 
томонидан ажратиладиган бўлди. 1955 йилда жамғарма фаолияти 
учун маблағлар, илк маротаба давлат бюджетидаги ҳаражатларнинг 
алоҳида моддаси сифатида кўрсатиб ўтилди. Жамғарманинг 
фаолиятини қўллаб-қувватлаш мақсадида, 1956 йилда жамғарма 
учун молиялаштириш манбалари ва бинолар топиш билан 
шуғулланувчи Талабалар саломатлиги жамияти ташкил қилинди.
1970 
йилларда 
талабалар 
саломатлиги 
масалаларини 
муниципалитетларнинг соғликни сақлаш тизимлари масъулиятига 
ўтказиш 
бўйича 
жиддий 
кўриб 
чиқишларга 
қарамасдан,
талабаларнинг саломатлиги ҳозирги кунга қадар ҳам жамғарманинг 
асосий вазифаси бўлиб келмоқда. Талабалар соғлигини сақлаш 
жамғармасининг тизимга олий касб-ҳунар таълим муассасалари 
талабаларини ҳам қўшиш бўйича таклифи, олий касб-ҳунар таълим 
муассасалари тизимининг ташкил қилиниши биланоқ муҳокама 
қилинишни бошлади. Узоқ мулоҳазалардан сўнг, 2011-2014 
йилларда амалга оширилган уч йиллик тажрибавий лойиҳа 
бошлатилди. Ушбу уч йиллик пилот лойиҳа якунлари бўйича 
олинган натижалар кўнгилни тўқ қилмоқда. Жамғарма томонидан 
қўлланилаётган иш услуби, олий касб-ҳунар таълим муассасалари 
талабаларига ҳам мос келар экан. 2016 йилнинг декабр ойида 
Жамғарма бошқаруви, мамлакатда олиб борилаётган аҳолига тиббий 
хизмат кўрсатиш тизимидаги ислоҳотлар доирасида, Жамғарма 
хизматларини 2019 ўқув йилидан эътиборан олий касб-ҳунар таълим 


169 
муассасалари талабаларини ҳам қамраб олган ҳолда кенгайтириш 
тўғрисида қарор қабул қилди.
Талабалар соғлигини сақлаш жамғармаси аввалгидек ҳам битта 
оддий сабаб бўйича талабалар соғлигини сақлаш хизматларини 
таклиф қилувчи ташкилот бўлиб қолмоқда: бунинг учун шак-
шубҳасиз асослар мавжуддир.

Download 2,65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   55   56   57   58   59   60   61   62   ...   114




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish