Финляндиянинг 100 та ижтимоий инновацияси



Download 2,65 Mb.
Pdf ko'rish
bet62/114
Sana23.02.2022
Hajmi2,65 Mb.
#169632
1   ...   58   59   60   61   62   63   64   65   ...   114
Bog'liq
Book-uzbek-cyr

Пекка Тарьянне,
1972-1975 
йилларда Йўл ҳаракати Вазири 


177 
55. «
ШИМОЛИЙ КАРЕЛИЯ» ЛОЙИҲАСИ 
Урушлардан кейин яшаш даражаси тез яхшиланиб борди. 
Юқумли касалликларни юқтириб олиш хавфи анчагина камайди. 
Биринчи ўринга сурункали касалликлар, айниқса юрак-томир тизими 
касалликлари ва онкология касалликлари чиқиб қолди. 1970 
йилларнинг бошларида Финляндиядаги юрак касалликлари 
оқибатидаги ўлим даражаси дунёдаги энг юқориси эди. Айниқса 
меҳнатга лаёқатли ёшдаги эркаклар ўртасида ўлим даражасининг 
юқорилиги, бутун аҳоли саломатлигининг ёмонлигини англатар эди.
Айниқса Шимолий Карелия губерниясидаги юрак касалликлари 
бўйича кузатилган ҳолат энг жиддийси эди. 1971 йилнинг январида 
Йоэнсуу шаҳрида, турли хил ташкилотлар вакиллари ҳукумат 
вакилларига аҳволни яхшилаш учун тезкор чоралар кўриш 
тўғрисидаги илтимос билан мурожаатнома имзоладилар. Ушбу 
мурожаатнома тайёргарлик ишининг бошланиши эди ва натижада 
«Шимолий Карелия» лойиҳаси бошлатилди.
Лойиҳанинг бошланиш вақтига қадар, юрак-томир тизими 
касалликлари 
саноати 
ривожланган 
мамлакатлардаги 
ўлим 
ҳолатларининг энг кенг тарқалган сабабларидан эди. Ўша пайтда 
юрак томирлари касалликларининг профилактикаси учун керакли 
маълумотлар жуда кам эди ва асосий эътибор даволаш ва 
реабилитация ишларига қаратилар эди. Бироқ, ўша вақтларда ҳам 
қатор тадқиқотлар натижалари касалликнинг олдини олиш 
мумкинлигига ишора қилар эди. Касалликнинг кўпайишига 
эпидемия тарқалиши вақтидаги каби бактерия ва вируслар эмас, 
балки яшаш тарзи ва одатларга алоқадор бўлган хавф омиллари 
сабабчи эканлиги аён бўлди. Натижада, аҳоли саломатлигининг 
ҳолатидаги ҳақиқий ўзгаришлар фақатгина профилактика фаолияти 
орқали амалга ошириш мумкинлиги бўйича хулосага келинди. Шу 
тариқа, Шимолий Карелияда аҳоли ўртасидаги хавф омилларининг 
тарқалишини камайтириш бўйича мисли кўрилмаган фаолият 
бошланди.
Мавжуд бўлган маълумотлар аниқланган хавф омилларининг 
фин аҳолиси, айниқса Шимолий Карелияда яшовчи эркаклар орасида 
кенг тарқалганлигига ишора қилар эди. Қондаги холестериннинг 
юқори даражаси, кўп миқдорда тўйинган мой ва тузни истеъмол 


178 
қилишни назарда тутган овқатланиш одатлари билан изоҳланар эди. 
Сабзавотларни истеъмол қилиш даражаси паст, бошқа томондан эса 
сариёғ, ёғ ва ёғли сутни истеъмол қилиш даражаси юқори эди. 
Эркакларнинг кўпчилиги чекар эди. 
Лойиҳанинг стратегиясида бутун аҳоли миқёсида олиб 
бориладиган яшаш тарзини ўзгартириш, мисол учун, овқатланиш 
одатларини ўзгартириш ва чекишни ташлаш муҳим ўрин тутар эди. 
Бутун аҳоли миқёсидаги профилактика ишлари стратегияси шундай 
пайдо бўлди. Бундан мақсад фақатгина даволаш-профилактика 
муассасалари беморлари ёки аҳолининг юқори хавфлик гуруҳларига 
эмас, балки бутун аҳолига кенг равишда таъсир ўтказиш эди. Бундай 
ёндашув 1970 йилларнинг бошлари учун тамомила янгилик эди. 
Лойиҳанинг амалий фаолияти энг аввало яшаш тарзини (айниқса 
чекиш ва овқатланиш одатлари) ўзгартиришни кўзлаган эди ва 
қишлоқ аҳолисининг кучли қаршилигига дуч келди. Бутун аҳоли 
миқёсида фаолият олиб бориш дегани, лойиҳанинг ўзи аҳоли 
миқёсида аралашувлар олиб бормаганлигини, балки бу ишларни 
аҳоли билан ишлайдиган ташкилот ва муассасалар олиб боришини 
англатар эди. Лойиҳанинг вазифаси фаолият воситалари билан 
таъминлаш, ўргатиш, туртки бериш, фаолиятни мувофиқлаштириш, 
назорат қилиш ва баҳо бериш, ҳамда фаолиятга янги ташкилот ва 
муассасаларни жалб қилишдан иборат эди.
Беш йиллик лойиҳа 1972 йилнинг баҳорида ўтказилган кенг 
умумий аҳоли тадқиқоти билан бошланди ва 1977 йилнинг баҳорида 
ўтказилган янги тадқиқот билан якунланди. Бундан сўнг, тўпланган 
билим ва тажрибалардан умуммиллий миқёсда фаол фойдаланишни 
бошладилар. Лойиҳа 1997 йилга қадар ҳам Шимолий Карелияда 
давом этди, фақат бу сафар миллий лойиҳанинг кўргазмали қисми 
сифатида. 1997 йилда, лойиҳа бошланишидан 25 йил кейин лойиҳа 
ўз олдига қўйилган вазифаларни бажарибгина қолмай, балки ортиғи 
билан бажарганлиги тўғрисидаги хулосага келинди.
«Шимолий Карелия» лойиҳасининг мақсади ҳам миллий 
миқёсда, ҳам халқаро миқёсдаги тадқиқотларда фойдаланиш мумкин 
бўлган турли хилдаги ва ишончли маълумотларни тўплашдан иборат 
эди.
Назорат тадқиқоти лойиҳа томонидан мўлжалга олинган хавф 
омилларининг тарқалиши сезиларли даражада камайганини кўрсатиб 


179 
берди. Чекувчи эркакларнинг сони ҳам сезиларли даражада камайди. 
Истеъмол қилинаётган ёғларнинг сифати ва миқдори ҳам анчагина 
ўзгарди. Масалан, 1972 йилда аҳолининг 80 фоиздан кўпроқ қисми 
сариёғдан бутербродлар тайёрлашда фойдаланар эди, 1997 йилда эса 
10 фоиздан камроқ қисми фойдаланар эди. Ушбу ўзгаришлар 
туфайли қондаги холестерин миқдори ҳам сезиларли даражада, 
деярли 20 фоизга камайди ва қон босимининг сезиларли даражада 
пасайиши ҳам кузатилди.
Хавф омиллари даражасининг камайиши туфайли, юрак 
касалликлари натижасидаги ўлим даражаси тезда пасайди. Шимолий 
Карелияда меҳнатга лаёқатли ёшдаги эркаклар ўртасидаги юрак-
томир касалликларидан вафот этиш даражаси бирдан тушиб кетди ва 
ушбу тенденция Шимолий Карелияда ва бутун Финляндияда 
лойиҳанинг биринчи босқичи якунланганидан кейин ҳам сақланиб 
қолди. «Шимолий Карелия» лойиҳасининг тажрибаси, мисол учун 
кенг омма учун мўлжалланган телекўрсатувлар, миллий лойиҳа ва 
дастурлар каби турли йўналишларда амалий қўлланилди. «Шимолий 
Карелия» лойиҳаси, аҳоли ўртасида кенг тарқалган касалликларнинг 
профилактикаси ҳақиқий эканлиги бўйича тан олинган мисоли 
бўлиб қолди.
«Шимолий Карелия» лойиҳасининг самарадорлигига баҳо 
бериш учун яратилган тизимдан, кейинчалик Финляндиянинг 
саломатлик ва ижтимоий фаровонлик миллий институти (THL) 
томонидан бошқарилаётган мамлакат саломатлигининг ҳолатини 
мониторинг қилиш тизими шаклланди. 2007 йилда ўтказилган аҳоли 
саломатлигининг мониторинги, аҳоли ўртасида тамаки чекишнинг 
камайиши ва овқатланиш одатларининг ўзгариши инсонлар 
орасидаги хавф омилларининг камайишига қандай таъсир 
ўтказганини кўрсатиб берди. Меҳнатга лаёқатли ёшдаги эркаклар 
ўртасидаги юрак касалликлари оқибатидаги ўлим даражаси, 
лойиҳанинг бошланиш вақтидаги кўрсаткичлардан 80 фоизга 
камайиб кетди. Шунингдек, эркакларнинг онкология касалликлари 
оқибатида вафот этиши ҳам камайди. Финляндиянинг меҳнатга 
лаёқатли аҳолиси ўртасидаги умумий ўлим даражаси ҳам 50 фоиздан 
ортиқроққа тушиб кетди ва аҳоли ўртасидаги саломатликнинг 
субъектив ҳолати ўсди. Финларнинг ўртача умр кўриш давомийлиги 


180 
деярли 10 йилга узайди ва ушбу йиллар асосан соғлом ва тўлиқ ҳаёт 
кечириш йилларидир.
Лойиҳа юрак-томир касалликлари профилактикасини қандай 
олиб бориш мумкин ва қандай олиб бориш кераклиги бўйича 
халқаро миқёсда аҳамиятга эга бўлган ўрнак бўлиб қолди. Ҳозирги 
кунда, юрак-томир ва сурункали касалликларининг ривожланаётган 
мамлакатларда ҳам касалликларнинг асосий қисми ва ўлим 
ҳолатларининг етакчи сабаби бўлган вақтда (дунёдаги ўлим 
сонининг 60 фоизидан кўп), «Шимолий Карелия» лойиҳаси ва 
Финляндия томонидан профилактика ишлари бўйича тўпланган 
тажриба алоҳида аҳамиятга эга бўлди.
«Шимолий Карелия» лойиҳаси ва унинг натижаларига бўлган 
халқаро қизиқиш жуда юқоридир. Унинг натижаларидан ҳам илмий 
мақсадларда, ҳам турли хил ташкилотлар, шу жумладан Умумжаҳон 
соғликни сақлаш ташкилоти томонидан, турли мамлакатларда 
ўхшаш дастурларни олиб боришда фойдаланилади.
2011 йилда Нью-Йоркда, БМТ Бош Ассамблеясининг юқумли 
бўлмаган сурункали касалликларнинг профилактикаси ва улар билан 
курашишга бағишланган юқори даражадаги учрашув ўтказилди. 
Учрашувда масала фақатгина аҳоли саломатлигининг ҳолати бўйича 
эмас, балки барча мамлакатларда, айниқса ривожланаётган 
мамлакатлардаги улкан ижтимоий-иқтисодий зарар тўғрисида 
эканлиги белгилаб ўтилди. Учрашувда берилган тавсияларда 
«Шимолий Карелия» лойиҳаси ва Финляндиянинг тажрибаси ўз 
аксини топди. Бундай касалликлар билан курашиш ва аҳолининг 
саломатлигини яхшилаш мақсадларига эришиш мумкиндир ва аҳоли 
ўртасидаги соғлом яшаш тарзини шакллантиришга йўналтирилган 
профилактика фаолияти, иқтисодий жиҳатдан энг самарали чора ва 
жамиятнинг барқарор ривожланиши гаровидир. 

Download 2,65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   58   59   60   61   62   63   64   65   ...   114




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish