Финляндиянинг 100 та ижтимоий инновацияси



Download 2,65 Mb.
Pdf ko'rish
bet64/114
Sana23.02.2022
Hajmi2,65 Mb.
#169632
1   ...   60   61   62   63   64   65   66   67   ...   114
Bog'liq
Book-uzbek-cyr

Юрьё Аланен,
Фаҳрий психиатрия профессори 
 
57. 
ЎЗ ЖОНИГА ҚАСД ҚИЛИШНИНГ ОЛДИНИ 
ОЛИШ 
Ўзини ўзи ўлдиришлар глобал муаммони касб этади. Ҳисоб-
китобларга қараганда, ўз жонига қасд қилишлар ҳар йили 800 минг 
инсоннинг умрини олиб кетади ва ўз жонига қасд қилишнинг ўлим 


185 
билан тугаган ҳар бирига ўнтагача муваффақиятсиз ҳаракат тўғри 
келади. Ўзини ўзи ўлдириш ва ўз жонига қасд қилиш ўз жонига қасд 
қилувчи, унинг оиласи, дўстлари ва жамиятга йиллар давомида 
унутилмайдиган даҳшатли таассурот қолдиради.
1970 йилларда Финляндиянинг эркак жинсидаги аҳолиси 
ўртасидаги ўз жонига қасд қилишнинг баланд даражасига эътибор 
қаратилди. 14 ёшдан катта бўлган фин эркаклари ўртасидаги ўз 
жонига қасд қилиш натижасидаги ўлим даражаси 100 минг кишига 
60 кишини ташкил қиларди. Бундай диққат-эътибор 1974 йилда ўз 
жонига қасд қилиш бўйича қўмита ташкил қилишга, ҳамда ўз 
жонига қасд қилишларнинг олдини олиш бўйича дунёдаги илк 
миллий дастурни ишлаб чиқишга олиб келди. Лойиҳани амалга 
ошириш учун 1987 йилда юз берган ҳар бир ўз жонига қасд қилиш 
ҳолати бўйича бошланғич маълумотлар тўпланди. 1397та ҳолатнинг 
ҳар бири бўйича батафсил маълумотлар, профессор Йоуко 
Лённквист (Jouko Lönnqvist) бошчилигида ўз жонига қасд 
қилганларнинг яқинлари, ҳамда уларни даволаш ва парвариш 
қилишда қатнашган мутахассислар билан ўтказилган суҳбатлар 
давомида, шунингдек, соғликни сақлаш хизматлари, ижтимоий 
ёрдам хизматлари ва полициянинг ахборот базаларидаги ўлган одам 
тўғрисидаги маълумотларни ўрганган ҳолда тўплаб борилди.
1992 йилда, барча манфаатдор томонларнинг иштирокидаги кенг 
қамровдаги музокаралар ва тайёргарлик ишларидан сўнг, амалга 
оширилиши кўп томонлама ҳамкорлик орқали 1992 йилдан 2002 
йилгача давом этган ўз жонига қасд қилишлар профилактикаси 
бўйича давлат стратегияси чоп этилди. Дастурни амалга оширишда 
қуролли кучлар, таълим бошқармаси ва оммавий ахборот воситалари 
каби турли хилдаги бошқарув секторлари иштирок этди. 
Профилактика дастурида ўз жонига қасд қилишларнинг негизида 
ётган психологик ва жамоат омиллари, ўз жонига қасд 
қилишларнинг олдини олувчи умумий аҳоли бўйича тадбир ва 
омилларга катта эътибор берилган эди. Ўз жонига қасд 
қилувчиларнинг хизматлари, кундалик ҳаёти ва маданий томонлари 
дастурнинг объектлари эди. Ўз жонига қасд қилишга ҳаракат қилган 
шахсларнинг реабилитацияси, ўзини ўзи ўлдирган инсоннинг 
яқинларини қўллаб-қувватлаш ва тушкунлик ҳолатидан мустақил 
равишда чиқиб кетиш бўйича чоралар дастурда алоҳида ўрин тутар 


186 
эди. Дастурда маҳаллий миқёсдаги турли хил фаолият йўналишлари 
ва 
соҳалари 
мутахассисларининг 
ҳудудий 
дастур 
мувофиқлаштирувчилари ёрдами орқали иштирок этишлари кўзда 
тутилган эди. Маҳаллий миқёсда, дастур бажарувчиларнинг 
ҳаракатларини бирлаштириш орқали амалга оширилар эди. 
Дастурнинг 
бюджети 
дастурнинг 
давлат 
миқёсидаги 
мувофиқлаштирилишини таъминловчи мутахассисларнинг унча 
катта бўлмаган гуруҳининг хизматларига пул тўлашга етар эди, 
лекин маҳаллий миқёсда дастур чораларини амалга ошириш унинг 
бажарувчилари ҳисобидан қопланар эди. Шу туфайли дастурнинг 
бюджети анчагина кичик ва 1,6 миллион евродан ошмаган эди.
Дастурни 
амалга 
ошириш 
давомида 
нотижорат 
ташкилотларининг профилактика ишлари кўлами кенгайди ва Фин 
руҳий саломатлик жамиятининг кризис марказлари тармоғи бутун 
мамлакат бўйича тарқалиб кетди. Ҳозирги кунда 22та кризис 
маркази, турли хилдаги мураккаб ҳаётий аҳволларга тушиб қолган 
инсонларга бепул ва қулай маслаҳатлар билан мадад бермоқда. Ўз 
жонига 
қасд 
қилишларнинг 
одини 
олиш, 
дори-дармон 
парадигмасидан 
четда 
ишлаётган 
ушбу 
марказларнинг 
мақсадларидан биридир.
Дастур таъсир кўрсатиш ва иқтисодий самарадорлик нуқтаи 
назаридан қойилмақом натижаларга эришди. Дастурни амалга 
ошириш давомида ўз жонига қасд қилиш кўрсаткичлари 15 фоизга 
камайди ва ундан сўнг, эркак жинсидаги аҳоли ўртасидаги ўз жонига 
қасд қилишнинг камайиб бориш тенденцияси давом этди. 2015 йилга 
келиб ўз жонига қасд қилиш кўрсаткичлари, бутун 1990 йиллар 
давомидаги ўз жонига қасд қилишнинг энг юқори кўрсаткичлари 
рўйхатга олинган 1990 йилнинг кўрсаткичларига нисбатан икки 
баробар камайди. Финляндия тарихидаги ўз жонига қасд қилиш 
кўрсаткичлари ҳали ҳеч қачон ҳозирдагидек паст бўлмаган эди. 
Финляндия Европа миқёсидаги статистик кўрсаткичлар бўйича 
етакчи мамлакатлар гуруҳидан ўртамиёналар қаторига тушиб қолди.
Ўз жонига қасд қилиш руҳий касалликлар билан чамбарчас 
боғлиқдир, лекин ижтимоий муаммоларга ҳам боғлиқ томони бор. 
Финляндиядаги ўзини ўзи ўлдиришларнинг кўрсаткичи аҳолининг 
энг заиф ижтимоий-иқтисодий гуруҳлари ичида юқоридир. Ўзини 
ўзи ўлдиришлар турли хил ижтимоий-иқтисодий гуруҳларнинг 


187 
кутилаётган умр давомийлиги ўртасидаги фарқнинг 10 фоизини 
изоҳлаб беради. Лойиҳанинг 2014 йилга келиб якунланганидан сўнг, 
эркаклар орасидаги ўз жонига қасд қилиш, бахтсиз ҳодиса ва 
зўравонлик натижасидаги ўлим кўрсаткичлари айнан энг кам 
маълумотга ва энг кам даромадга эга бўлган гуруҳларда энг тез 
равишда камайиб борди ва ушбу ҳолат турли хил ижтимоий-
иқтисодий гуруҳлар ўртасидаги ўлим кўрсаткичларини бироз 
тенглаштиришга имкон берди. Спиртли ичимликлардан заҳарланиш 
натижасидаги ўлим кўрсаткичлари ҳам ҳудди шу тариқа энг тез 
равишда аҳолининг энг кам таъминланган гуруҳлари ўртасида 
камайиб борди.
Аҳолининг ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан энг заиф бўлган 
қатламлари учун ўз гуруҳи ичида кучли яккаланиб қолиш ўзига хос 
хусусиятдир. Яккаланиб қолиш ўз жонига қасд қилишлар билан 
чамбарчас боғлиқдир. Иш ёки ўқиш жойига эга бўлмаган ёшларнинг 
ўртасидаги ўз жонига қасд қилиш натижасидаги ўлим кўрсаткичи, 
бошқа балоғатга етган ёшларникидан деярли 20 баробар юқоридир. 
Шундай қилиб, ижтимоий яккаланиб қолиш профилактикасини 
ўзини ўзи ўлдириш профилактикаси билан тенглаштириш мумкин.
Ўз жонига қасд қилишларнинг камайиши билан бир вақтда 
антидепрессантларнинг истеъмол қилиниши ўсиб борди, лекин 
маҳаллий миқёсда олиб борилган таҳлил антидепрессантлар 
савдосининг ҳажми ва ўз жонига қасд қилишлар ўртасидаги 
боғликликни 
кўрсатмади. 
Спиртли 
ичимликлар 
истеъмол 
қилинишининг камайиши ижобий интилишларга шак-шубҳасиз ўз 
таъсирини кўрсатди, чунки хорижда олиб борилган тадқиқотларда 
спиртли ичимликларнинг арзонлиги ва ўз жонига қасд қилишлар 
ўртасидаги боғликлик кўрсатиб берилган эди.
Ўз жонига қасд қилишларнинг олдини олиш ҳозиргача ҳам 
Финляндия учун долзарб мавзудир. Спиртли ичимликлар ва ўз 
жонига қасд қилиш учун ишлатиладиган воситаларга етишишни 
чеклаш, ўз жонига қасд қилишга олиб бориш хавфи бўлган 
ҳолатларни аниқлаш бўйича аҳоли ва мутахассислар ўртасидаги 
кўникмаларни ривожлантириш, ушбу мавзуда очиқ мунозараларни 
олиб бориш, оммавий ахборот воситаларида ўз жонига қасд 
қилишлар бўйича ишончли статистика маълумотларини чоп этиш 
бўйича ишларни олиб бориш давом этмоқда.


188 
Финляндиядаги спиртли ичимликларнинг чекланиши, ҳанузгача 
ўз жонига қасд қилишларнинг профилактикасидаги асосий 
ижтимоий-сиёсий чора бўлиб қолмоқда. Аҳоли ўртасида ўқ-отар 
қуролларни чеклаш, ёш эркаклар орасидаги ғайри ихтиёрий ўзини 
ўзи ўлдиришларнинг камайишига кўмаклашган бўлар эди. 
Тенгсизлик ва ижтимоий яккаланиб қолиш профилактикаси ҳам 
ўзини ўзи ўлдиришлар сонини ўз томонидан камайтиришга имкон 
беради.
Урушлар ва қуролли можаролар руҳий ҳолатга салбий таъсир 
кўрсатади ва руҳий жароҳат олган қочоқ ва ноиложликдан 
кўчганлар, ўз жонига қасд қилишнинг олдини олиш бўйича мақсадли 
гуруҳга айландилар. Ижтимоий сиёсатдан ташқари яна 
мигрантларга нисбатан олиб борилаётган сиёсат ҳам ўз жонига қасд 
қилишларнинг олдини олиш воситаси бўлиб хизмат қилади. 
Вақтинчалик истиқомат қилиш ҳуқуқини қонунчиликка қайтариш, 
Финляндия миграция органлари томонидан истиқомат қилишга рад 
жавобини олган кўпчилик инсонларнинг ҳаётини сақлаб қолишга 
ёрдам берар эди.

Download 2,65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   60   61   62   63   64   65   66   67   ...   114




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish