Финляндиянинг 100 та ижтимоий инновацияси



Download 2,65 Mb.
Pdf ko'rish
bet63/114
Sana23.02.2022
Hajmi2,65 Mb.
#169632
1   ...   59   60   61   62   63   64   65   66   ...   114
Bog'liq
Book-uzbek-cyr

Пекка Пуска, 
Финляндиянинг саломатлик ва ижтимоий фаровонлик миллий 
институти(THL)нинг Фахрли бош директори
 


181 
56. «
ШИЗОФРЕНИЯ» ЛОЙИҲАСИ 
Финляндиядаги руҳий хасталиклар шифохоналаридаги жойларга 
1980 йилда ҳар минг кишига 4,2 киши тўғри келар эди. Бундан 
кўпроқ кўрсаткич фақатгина Ирландияда мавжуд эди. Бундан икки 
йил аввал, унинг ёрдамида беморларни амбулатор шароитларда 
даволашга имкон яратиш учун ўтказилган руҳий шифохоналар 
бўйича қонуннинг ислоҳоти сезиларли натижаларга олиб келмади. 
1979 
йилда 
Руҳий 
хасталиклар 
шифохоналари 
иттифоқи 
шизофренияни даволаш бўйича миллий дастурни яратиш фикрини 
илгари сурди. Ушбу ташхис касалхоналар беморларининг ярмидан 
кўпига қўйилган эди, уларнинг кўпчилиги фаол даволаш ва 
реабилитация чоралари кўрилмаган ҳолда стационарда қолар эди.
Финляндия Соғликни сақлаш бошқармаси ушбу ташаббусга 
асосланган ҳолда 1980 йилнинг кузида шизофренияни тадқиқ қилиш, 
шунингдек касалликни даволаш ва беморларнинг реабилитация 
қилиш ишлари бўйича иш режаси тузиш учун эксперт гуруҳини 
ташкил қилди. Ишчи гуруҳ дарҳол амалга оширилиши мумкин 
бўлган фаол ривожланиш дастурини ташкил этишни тавсия қилди. 
Ишчи гуруҳнинг хулосаси 1981 йилнинг баҳорига келиб тайёр бўлди 
ва бундан сўнг Финляндия соғликни сақлаш бошқармаси, 
Шифохоналар иттифоқи ва Руҳий хасталиклар шифохоналари 
иттифоқи ҳамкорлигида уни амалга ошириш иши бошланди. Ишчи 
гуруҳ томонидан қабул қилинган қарор ноёб эди – Финляндияда ҳам, 
шизофрения билан касалланиш ҳолатлари рўйхатга олинган бошқа 
бирон-бир мамлакатда ҳам ҳали ҳеч қачон бундай қамровдаги 
биронта дастур амалга оширилмаган эди. 
Шизофренияни даволаш бўйича миллий лойиҳа 1981 йилдан то 
1987 йилгача олиб борилди, 1992 йилда олинган натижалар бўйича 
мониторинг қўшилди. Лойиҳанинг мақсади шизофрения билан 
касалланган ҳам эски, ҳам янги беморлар сонини ўн йил давомида 
икки маротаба қисқартиришдан иборат эди. Беморларни жараён 
давомида оила аъзолари қатнашган ва беморнинг яқинлари жалб 
қилинган ҳолда даволаш ва реабилитация қилишнинг янги фаол 
услубларини ривожлантиришга ушбу муаммоларни ҳал этишнинг 
энг муҳим усули сифатида қаралар эди. Учинчи мақсад касалларни 
уйда парвариш қилишни ҳам сифат, ҳам миқдор бўйича 


182 
ривожлантиришдан 
иборат 
эди. 
Шунингдек, 
касалларнинг 
маълумотларига 
асосланган 
тадқиқотлар 
ёрдамида, 
ушбу 
мақсадларни амалга ошириш устидан ҳудудлар бўйича кузатувлар 
ҳам олиб борилар эди.
Лойиҳани амалга оширишда ходимлари лойиҳанинг мақсади, 
амалга оширилиши ва мониторинги тўғрисида маъруза қилинган 
семинарларда қатнашиб юрган мамлакатимизнинг барча ҳудудий 
руҳий касалликлар шифохоналари қатнашди. Шизофрения билан 
касалланган янги беморларни даволашни ривожлантириш учун 
кичикроқ лойиҳаларни ўтказиш, шунингдек, узоқ вақт давомида 
даволанган беморларни даволаш ва реабилитация қилиш лойиҳани 
амалга оширишнинг асосий шакли бўлиб хизмат қилар эди. 
Лойиҳада жами бўлиб мамлакатимизнинг ҳудудий руҳий 
касалликлар шифохоналарининг учдан икки қисми қатнашди, яъни 
21тадан 14таси. 
Асосий лойиҳа бўйича ишларни амалга ошириш учун керакли 
шарт-шароитлар, аввалроқ ишлаб чиқилган янги иш услублари 
туфайли яратилган эди. Турку шаҳридан бўлган профессор Юрьё 
Аланен ўз ҳамкасблари билан шизофрения билан янги касалланган 
беморларга мўлжалланган, якка тартибдаги ва беморнинг оиласи 
жалб қилинган ҳолдаги психотерапия бўйича ишлаш услубиятини 
ишлаб чиқди. Шу билан бирга, ушбу услубият давлат соғликни 
сақлаш тизими доирасида ҳам фойдаланиш учун мос келар эди.
Профессор Аланен янги шизофрения ҳолатларини даволаш 
услубиятини ривожлантириш бўйича лойиҳанинг бошқарувчиси 
бўлди. Талабларга жавоб берувчи даволашнинг янги усули бутун 
мамлакат бўйича тарқалиб кетди. Энг аввало, беморнинг 
даволанишини олиб борувчи мутахассислар томонидан, беморнинг 
ўзи ва оила аъзолари ёки бошқа яқин кишилари билан биргаликда,
даволаш курсининг бошланиши ва даволаш ҳаракатларидаги 
заруриятлар муҳокама қилинадиган консилиум ёки учрашувлар 
машҳурликка эришди. Ушбу усул Шимолий Европадаги бошқа 
мамлакатларда ҳам қўлланила бошлади ва даволашнинг янгича 
услубига бўлган қизиқиш бошқа мамлакатларда ҳам юзага чиқишни 
бошлади.
Шунингдек, профессор Эрик Э. Анттиненнинг ўз ҳамкасблари 
билан биргаликда «TampereenSopimusvuori» жамоат ташкилоти 


183 
фаолияти доирасида ишлаб чиққан сурункали касаллар билан 
ўтказиладиган реабилитация ишлари услуби ҳам кенг эътиборни 
жалб қилди. Профессор Анттинен лойиҳанинг илмий бошқарувчиси 
сифатида иш олиб борар эди. «TampereenSopimusvuori»нинг 
реабилитация 
курсидан, 
натижада 
руҳий 
касалликлар 
шифохоналаридан соғайган ҳолда чиқиб кетган сурункали 
касалларнинг кўпчилик қисми ўтиб бўлган.
Лойиҳа устида иш олиб борувчи гуруҳ, «Шизофрения ва 
дастлабки соғликни сақлаш» мавзусида ҳисобот тайёрлаш учун янги 
маҳсус ишчи гуруҳини тузди. Ушбу гуруҳ касалликнинг 
профилактикасига тегишли масалаларни ўрганиш билан ҳам 
шуғулланар эди.
Лойиҳа доирасидаги фаолият 15та турли нашрларда ёритиб 
борилар 
эди. 
Якуний 
ҳисобот 
ривожланиш 
дастурининг 
натижаларига асосланган ва ўнта асосий мавзуга ажратилган 
тавсияларга бағишланган эди: превентив чоралар, даволаш, 
реабилитация, парвариш тизими, сифатли манбалар, дастлабки 
соғликни сақлаш хизматларини олиш ҳуқуқи, малака ошириш, 
кўникмаларни такомиллаштириш, тадқиқот ишлари ва қонунчилик.
1985 йилда чоп этилган оралиқ ҳисоботида, узоқ вақт давомида 
даволанувчи беморларнинг реабилитацияси, лойиҳанинг бошланғич 
давридаёқ ижобий натижаларга олиб келганлиги айтиб ўтилган. 
Шунингдек, шифохоналардаги даволанишда шизофрениянинг 
нисбатан енгил шакли билан касалланган ва касалхонадан 
ташқаридаги мустақил ҳаётга қайтиш учун тезда реабилитация
қилиниши мумкин бўлган кўпгина беморларнинг борлиги ҳам 
аниқланди. Янги беморлар сонини камайтириш анчагина кўпроқ 
вақт ва иш олиб боришнинг умуман янги услубларини талаб қилар 
эди. Лойиҳа доирасидаги фаолият тиббиёт ходимлари учун 
мотивация манбаси бўлиб ҳам хизмат қилди ва касалхоналардаги 
муҳитни яхшироқ томонга ўзгартирди.
Лойиҳанинг миқдор бўйича мақсадлари режаларга асосан 
бажарилди. Ўтказилган мониторинг натижаларига кўра, 1982 йилдан 
то 1992 йилгача бўлган даврда шизофрения бўйича узоқ муддатли 
даволаш курсини ўтаётган янги беморлар сони 60 фоизга, узоқ 
муддатли даволаш курсини ўтаётган эски беморлар сони эса 67 
фоизга камайди. Руҳий касалликлар шифохоналаридаги ётоқ 


184 
жойлари сони 51 фоизга камайди. Янги иш услубларини ишлаб 
чиқиш давом этмоқда эди. Шунингдек, беморларга қараш иши ҳам 
ривожланаётган эди: 1982 йилда 10 000 аҳолига 2,7 тиббиёт ходими 
тўғри келган бўлса, 1992 йилда эса бу кўрсаткич 5,1 ходимни ташкил 
қилди. Янги иш услублари ривожланиб борар ва шизофрения билан 
касалланган 
инсонларнинг 
яшашлари 
учун 
реабилитация 
марказлари, уй ва хонадонларнинг сони ўсиб борар эди.
Ушбу соҳадаги ривожланиш 1990 йилларнинг бошларидаги 
иқтисодий инқироз вақтида тўхтаб қолди. Шифохоналардаги жойлар 
сони аввалдагидек камайиб борар, лекин амбулатор даволаш ва 
парвариш 
қилиш 
услубларининг 
ривожланиши 
тўхтади, 
молиялаштириш камайтирилган эди. Лекин, 2000-йилдан сўнг аҳвол 
яна қайтадан барқарорлашишни бошлади. Руҳий касалликлар 
шифохоналаридаги жойлар сони 5 мингтани ташкил этмоқда ва 
уларнинг сонини 2-3 мингтагача пасайтириш мақсад қилиб 
олинмоқда. 2010 йиллардаги психиатрия хизматларидаги аҳвол 
1970-1980 
йиллардагисидан бутунлай фарқ қилган. Руҳий 
касалликлар шифохоналарининг тутган ўз ўрни бор, лекин 
амбулатор даволанишнинг қадри анчагина ошди.
Шизофренияни даволаш лойиҳаси томонидан сингдирилган якка 
тартибдаги ва инсонпарвар ёндашув анъаналари, ҳанузгача бизнинг 
мамлакатимизда бир томондан ўзининг кучли ва доимий 
ривожланадиган кўринишида, иккинчи томондан заифлашган 
ҳолатида яшамоқда. Даволашдаги ёндашув беморнинг ўзига хос 
хусусиятларини ҳисобга олишни йўқотиб қўйиши ва кўпроқ дори-
дармон билан даволашга ўтиб кетишининг қисман хавфи 
мавжуддир.

Download 2,65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   59   60   61   62   63   64   65   66   ...   114




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish