Финляндиянинг 100 та ижтимоий инновацияси



Download 2,65 Mb.
Pdf ko'rish
bet34/114
Sana23.02.2022
Hajmi2,65 Mb.
#169632
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   114
Bog'liq
Book-uzbek-cyr

Ханну-Пекка Лайхо, 
2001-2015 
йилларда Фин Қизил Хоч жамиятининг жамоатчилик 
билан алоқалар ва маблағ йиғиш бўйича бўлими бошлиғи 
 


93 
ХАЛҚАРО ҲАМКОРЛИК 
 
27. 
ШИМОЛИЙ МАМЛАКАТЛАР ҲАМКОРЛИГИ 
Шимолий мамлакатларнинг ҳамкорлик тарихи XIX асрдаги 
панскандинав ҳаракатининг пайдо бўлиш вақтидан бошланган. 1860 
йилларда бошланган ҳамкорлик асосан маданий ва интеллектуал 
ҳаракат сифатида эди, лекин асрнинг охирига келиб ҳуқуқ ва 
қонунчилик доирасидаги ҳамкорлик тузилишига ҳам эга бўлди.
XX асрнинг бошларида, кўпгина ташкилот ва жамоат 
ҳаракатларининг фаолияти бошқа Шимолий мамлакатлар билан 
алоқа ва ҳамкорликни ривожлантириш ва мустаҳкамлашни ўз ичига 
олар эди. Биринчи жаҳон уруши якунидан сўнг, Шимолий 
мамлакатларнинг бешаласини ҳам бирлаштирувчи Шимолий ҳаракат 
ташкил қилинди.
Биринчи ва Иккинчи жаҳон урушлари орасидаги давр 
мобайнида, ташқи сиёсатдаги бетарафлик тамойилида ягона фикрни 
ифодалаган Шимолий 
мамлакатлар ҳамкорлигида 
узлуксиз 
чуқурлашиш жараёни давом этди. Иккинчи жаҳон уруши якунидан 
сўнг, мамлакатлар давлат мудофааси ва миллий хавфсизликни 
таъминлаш борасида ҳар хил йўлда иш юритишларига қарамай, 
ҳозирги кунда ҳам мавжуд бўлган замонавий яқин ҳамкорлик 
вужудга келди.
1952 йилда Шимолий мамлакатлар Иттифоқи ташкил қилинди 
(Финляндия унга Совет Иттифоқининг позицияси туфайли 1955 
йилга қадар аъзо бўлолмади). 1950-1960 йилларда бундан кейинги 
интеграцияга асос бўлган паспорт иттифоқи тузилди, ягона меҳнат 
бозори ташкил қилинди ва ижтимоий ҳимоя бўйича шартнома 
имзоланди.
Шимолий Мамлакатлар ҳамкорлиги ижтимоий фаолиятнинг 
деярли барча соҳаларини қамраб олди. Аммо, Шимолий 
Мамлакатлар ҳамкорлигига хос бўлган битта мунтазамликни 
белгилаб ўтиш лозим. Мисол учун, Мудофаа Иттифоқи (1940 
йилларда) ва Иқтисодий Иттифоқ (1960 йилларда) каби мамлакатлар 
ўртасидаги келишувлар имзолаланиши кўзда тутилган йирик 
лойиҳалар муваффақиятсизликка учради. Айни вақтда ҳам ҳукумат 


94 
органлари, ҳам жамоат ташкилотлари иштирок этган ва оддий 
фуқаролар учун фойда келтирадиган маҳаллий миқёсдаги амалий 
ечимлар ва ўзаро фаолият эса самарали натижаларга эришди.
1960-1970 йилларда Финляндиянинг ўша пайтдаги президенти 
Урхо Кекконен томонидан илгари сурилган ва Шимолий 
мамлакатларни ядровий қуролсиз ҳудуд деб эълон қилиш ташаббуси 
Шимолий мамлакатларда кенг равишда муҳокама қилинди. Ушбу 
ташаббус амалга оширилмаганлигига қарамай, у ҳарбий соҳадаги 
ҳамкорликни кучайтириш ва турли мамлакатларнинг у ёки бу 
масалаларда тутган ўринларини англаш учун туртки бўлди.
1970 йиллар бошларида, «Нордек» иқтисодий иттифоқини 
тузиш лойиҳаси муваффақиятсизликка учраганидан сўнг, Шимолий 
мамлакатлар ҳамкорлигининг расмий органлари тузилмаси ташкил 
қилинди. Таркибига мамлакатлар парламентларининг депутатлари 
киритилган Шимолий мамлакатлар Иттифоқидан ташқари яна 
котибиятга эга бўлган Шимолий мамлакатлар вазирлари Кенгаши 
ҳам тузилди. Вазирлар ва вазирлик ходимлари мунтазам 
учрашувларни ўтказишни бошладилар. Айни вақтда Шимолий 
мамлакатларнинг Инвестиция банки ҳам ташкил қилинди. 1960 
йиллардаёқ Шимолий мамлакатларнинг ҳудудий миқёсдаги 
ҳамкорлиги расмий статусга эга бўлди ва Шимолий Калот 
губернияси ҳудудида Норвегия, Швеция ва Финляндиянинг ўзаро 
ҳамкорликдаги фаолияти бошланди.
Совуқ урушнинг якунидан сўнг, Шимолий мамлакатлар Балтика 
денгизи ҳудудида кўп томонлама ҳамкорликни ривожлантирган 
ҳолда эндигина мустақилликка эришган Балтика мамлакатларини 
қўллаб-қувватлаш бўйича фаол фаолиятларини бошладилар. Айни 
вақтда сиёсий урғу Европадаги интеграцион жараёнлар томон 
силжиди ва бунинг натижасида Финляндия ва Швеция Европа 
Иттифоқи аъзолари бўлдилар.
Ўтган ўн йиллик дунёда давом этаётган глобаллашув жараёни ва 
хавфсизлик сиёсати жиҳатларига урғу берувчи ҳамкорликнинг янада 
чуқурлашиши билан ифодаланди. Буларнинг барчасидан ташқари, 
ўзининг одатий шаклида Шимолий мамлакатлар ҳамкорлиги 
инсонлар 
ва 
ташкилотларнинг 
ўзаро 
ҳамкорлиги 
ва 
муносабатларини 
амалда 
мураккаблаштирувчи, 
мамлакатлар 


95 
орасидаги тўсиқ ва тўғонларни бартараф этишга катта эътибор 
беради.

Download 2,65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   114




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish